Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 26 / Жавоб берамиз

Хорижий инвестор даромадларидан солиқ

 

Акциядорлик жамияти – хорижий инвесторнинг улуши 15%ни ташкил этадиган инвестиция фонди 2017 йил якунлари бўйича дивидендларни тўламоқчи.

Хорижий инвестор – Россия фуқаросининг АЖ – ЎзР резиденти акциялари бўйича дивиденд тарзидаги даромадлари солиқ солишдан озод қилинадими?

К.Унамова.

 

– Йўқ, хорижий инвестор – Россия фуқароси – ЎзР норезидентига тегишли акциялар бўйича дивидендлар тарзидаги даромадлар солиқ солишдан озод қилинмайди.

Дивидендларга халқаро шартномаларни ҳисобга олган ҳолда тўлов манбаида солиқ солинади.

Жисмоний шахс – Россия фуқароси – ЎзР норезидентига солиқ солиш Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг иккиёқлама қўлланилишига йўл қўймаслик тўғрисида битим (Москва, 2.03.1994 йил, 27.07.1995 йилдан кучга кирган) билан тартибга солинади. ЎзР норезиденти – РФ фуқаросига тўланадиган дивидендларга, башарти ундириладиган солиқ дивидендлар ялпи суммасининг 10%идан ошмаса, Ўзбекистонда солиқ солиниши мумкин (Битимнинг 10-моддаси).

Ўзбекистонда 2018 йил учун белгиланган дивидендлардан солиқ ставкаси 10%ни ташкил этади (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорнинг 3-банди). Дивидендларга тўлов манбаида солиқ солинса, жисмоний шахс – ЎзР норезиденти уни Россияда чегиришга ҳақли бўлади.

РФ Молия вазирлиги ёки у ваколат берган вакил томонидан берилган жисмоний шахснинг Россия Федерациясидаги резидентлиги далилини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда даромад тўлов манбаида солиқни ушлаб қолмаган ҳолда тўланади (Солиқ кодексининг 155-моддаси 12-қисми).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 591 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика