Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 26 / Жавоб берамиз

Ҳисобдаги дивидендлар

 

«А» корхонаси (ЯСТ тўловчи) 2017 йилда «Б» корхонасидан 500 000 сўмга акциялар сотиб олган. 2018 йилда «А» корхонасига 2017 йил якунлари бўйича ҳисобланган 15 000 сўмлик дивидендлар ўтказилди. Бухгалтерия ҳисобида келиб тушган дивидендлар қандай проводкалар билан акс эттирилади, уларга солиқ солиш керакми?

Д.Вудоев.

 

Дивидендларни ҳисоблаш бўйича ҳисоб-китоблар 4840-«Олинадиган дивидендлар» счётида ҳисобга олинади (Йўриқноманинг 209-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).

Дивидендлар – акциялар бўйича тўланиши лозим бўлган даромад (Солиқ кодексининг 22-моддаси). Дивидендларга тўлов манбаида солиқ солинади, шу сабабли олиш чоғида уларга солиқ солиш керак эмас (Солиқ кодексининг 156-моддаси).

2018 йил учун ЎзР резидентларига дивидендлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкаси 10% миқдорида тасдиқланган (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорнинг 3-банди).

Солиқ ҳисоботида ҳисобланган дивидендларнинг бутун суммасини Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 2-«Бошқа даромадлар» иловаси 150-сатрида ва 4-«Солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтириш» иловаси 0202-сатрида акс эттириш лозим (13-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган).  

Бухгалтерия ҳисобида дивидендларни олиш бўйича ҳисоб-китоблар қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

 

Хўжалик

операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Корхоналарга тегишли акциялар бўйича тўланадиган дивидендлар акциядорлар умумий йиғилишининг дивидендлар тўлаш тўғрисидаги баённомаси санасида акс эттирилди

 

4840-«Олинадиган дивидендлар»

 

9520-«Дивидендлар кўринишидаги даромадлар»

 

Дивиденд солиғи ҳисобланди

 

9810-«Фойда солиғи бўйича харажатлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Тўлов манбаида дивидендлардан солиқ ушлаб қолинди

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

4840-«Олинадиган дивидендлар»

 

Солиқ чегириб қолинган дивидендлар корхонанинг ҳисоб-китоб счётига келиб тушди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4840-«Олинадиган дивидендлар»

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 1175 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика