Norma.uz

Талаб қилиш ҳуқуқини ўтказиш

 

«А» корхонанинг «В» корхонадан қарзи бор, ўз навбатида «В» корхонанинг ҳам «С» корхонадан қарзи бор. Айтинг-чи, «В» корхона ўзининг дебиторлик қарзини уч томонлама шартнома тузиш орқали «С» корхонага ўтказса бўладими? Шунда «А» корхона «С» корхонадан қарз бўлади.

Фирма бухгалтери.

 

– Ҳа, кредиторга («В» корхонага) тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга («С» корхонага) ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) мумкин (ФКнинг 313-моддаси).

Фақат бунда кредиторнинг ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечишига «А» ва «В» корхоналар ўртасидаги асосий шартномада тақиқ бўлмаса, йўл қўйилади (ОХС Пленумининг 28.02.2003 йилдаги 110-сон қарорининг 1-банди, кейинги ўринларда – Қарор).

Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш асослари ва тартиби Фуқаролик кодексининг 313-317, 319-321-моддалари билан тартибга солинади.

Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси икки тарафлама («В» ва «С» корхоналар ўртасида), оддий ёзма шаклда тузилади (ФКнинг 320-моддаси).

Талаб қилиш ҳуқуқи ўтган янги кредитор (сизнинг вазиятингизда «С» корхонаси) қарздорни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Акс ҳолда у бундай хабар бермаслик туфайли келиб чиққан ўзи учун ноқулай оқибатлар хавфини ўз зиммасига олади (Қарорнинг 8-банди).

Кейинчалик қарздор томонидан мажбурият бажарилиши юзасидан эҳтимолий тўсқинликларнинг олдини олиш мақсадида келишув тарафларига келишувни камида 3 асл нусхада расмийлаштириш тавсия этилади, чунки улардан бири қарздорга жўнатиладиган талаб қилиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтганлиги тўғрисидаги хабарномага илова қилинади.

 

Жамолиддин Ваккасов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 2013 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика