Norma.uz

Бир неча касбда ва лавозимда ишлаш шартлари

 

Бош бухгалтер меҳнат таътилига чиқмоқда. Бош бухгалтер ўринбосарининг лавозим йўриқномасида бош бухгалтер меҳнат таътилига чиқиши ёки касаллиги сабабли ишда бўлмаган вақтда ўринбосар унинг мажбуриятларини бажариши қайд этилган.

Бош бухгалтернинг мажбуриятларини бажаришни унинг ўринбосарига буйруқ билан юклаш ва унга қўшимча ҳақ тўлаш керакми?

Ф.Абдуллаева.

– Бош бухгалтер мажбуриятларини унинг ўринбосарига юклаш тўғрисида қўшимча буйруқ чиқариш мажбурий эмас, агар:

► корхонанинг локал ҳужжатида бош бухгалтер ўринбосарига иккинчи имзони қўйиш ҳуқуқи берилган бўлса;

► ташкилотга хизмат кўрсатувчи банкда унинг имзо намунаси бўлса;

► бош бухгалтер ўринбосарининг лавозим йўриқномасида бош бухгалтер бўлмаган пайтда (таътил, вақтинча ишга лаёқатсизлик, хизмат сафари ва б.) унинг мажбуриятларини бажариши назарда тутилган бўлса.

Юқорида кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда ушбу масала юзасидан буйруқ чиқаришни ёки бош бухгалтерга таътил бериш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилган даврда унинг мажбуриятлари кимга ва қандай шартларда юклатилишини алоҳида бандда кўрсатишни тавсия этамиз.

Ушбу буйруқ, агар бу назарда тутилган бўлса, ходимга қўшимча ҳақ тўлаш ва хизмат кўрсатувчи банкда имзо намунасини расмийлаштириш учун асос бўлади.

Бюджет ташкилотларида бир неча касбда ва лавозимда ишлаётганлик учун қўшимча ҳақ шундай касб ва лавозимдаги иш асосий иш бўйича меҳнат мажбуриятларига киритилган ҳолларда белгиланмайди (Низомнинг 25-банди 2-хатбошиси, ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарорига илова). Низомнинг 23–25-бандларида бошқа ҳолларда бир неча касбда ва лавозимда ишлаганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш тартиби белгиланган.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 1590 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика