Ходимни 3 майда ишга қабул қилдик, меҳнат дафтарчасини эса Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш марказидан 22 майда олдик.
Меҳнат дафтарчасининг титул варағини тўлдириш чоғида қайси санани кўрсатиш зарур – ҳисобварақ-фактура бўйича олинган сананими ёки ходимни қабул қилиш санасиними?
М.Чередникова, бош бухгалтер ўринбосари.
– Меҳнат дафтарчасининг биринчи бетида меҳнат дафтарчасини тўлдириш санаси кўрсатилади.
Бу «Тўлдирилган санаси» устуни номининг маъносидан келиб чиқади (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 1.1-банди). Меҳнат дафтарчаси ташкилотда 5 кундан ортиқ ишлаган ходимлар учун тўлдирилади. Ташкилотда меҳнат дафтарчаларининг тоза бланкалари сақланадиган бўлса, буни қилиш осон. Ходимга меҳнат дафтарчаси Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш марказидан буюртириб олинадиган бўлса – у олингандан кейин, ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган санадан олдин эмас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам меҳнат дафтарчасини тўлдириш санаси ходимни ишга қабул қилиш санаси билан мос келмайди.
Ходимни ишга қабул қилиш санаси эса «Ходим тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида кўрсатилади.
Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.