Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 23 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Давлат бюджети ижроси кўриб чиқилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йилги ҳамда 2018 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқдилар.

 

Йиғилишда таъкидланганидек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни изчил амалга ошириш, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларини тубдан ривожлантириш бўйича олиб борилган чора-тадбирлар натижасида иқтисодиётни барқарор, мувозанатлаштирилган ҳолда ривожлантирилиши ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари таъминланди.

2017 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 5,3 фоиз, саноат ишлаб чиқариш ҳажми – 7,0 фоиз, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 2,0 фоиз, хизматлар – 8,9 фоиз ҳамда қурилиш – 5,6 фоизга ўсиши таъминлангани қайд этилди.

Бюджет маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлаш орқали Давлат бюджети 337,3 млрд сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилган.

Давлат бюджети харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлиги таъминланди.

Ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджети харажатларининг 55,2 фоизи миқдорида маблағ сарфланди. Ижтимоий харажатларнинг 58,7 фоизи таълим тизимини сақлаш ва ривожлантиришга ҳамда 26,9 фоизи соғлиқни сақлаш соҳаси харажатларига сарфланганлиги мамлакатда инсон капиталини ўстиришга ва аҳоли саломатлигини таъминлашга бўлган эътибордан далолат эканлиги алоҳида таъкидланди.

Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш давомида депутатлар Давлат бюджети даромадларининг шаклланиши ва харажатларининг сарфланиши ҳолатини таҳлил қилдилар.

Тақдим этилган ҳисоботлар депутатлар ва сенаторлар томонидан жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш ҳамда назорат-таҳлил фаолиятини амалга ошириш жараёнларида Давлат бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, худудларда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш борасида ҳали ечимини кутаётган масалалар борлигига қаратиб, жорий йилнинг биринчи чорагида маҳаллий бюджетлар даромадига 874,0 млрд сўм қўшимча тушган маблағларни айнан шу масалаларни ҳал этишга йўналтириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифни илгари сурдилар.

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастурини ижро этиш мақсадида йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун ҳам жуда катта молиявий маблағлар кўзда тутилганлиги таъкидланиб, уларнинг натижадорлиги ва самарадорлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратиш лозимлигини ҳам эслатиб ўтдилар.

Муҳокамалар давомида депутатлар маҳаллий давлат органлари мансабдор шахсларининг ижро интизомини ошириш, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши устидан парламент назоратини кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Мажлис якунларига кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йилдаги ҳамда 2018 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилди.

 

Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати материали асосида.

Прочитано: 1134 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика