Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 23 / Божхона

Шахсий фойдаланиш учун дори-дармон

 

Яқинда Россияда ўтказиладиган кўргазмага бораман. Сўнгги пайтда дорихоналаримизда отамнинг даволаниши учун зарур айрим импорт дориларни топа олмаяпман. Дориларни хориждан олиб киришда уларнинг миқдори ва номланиши бўйича муайян чекловлар мавжудми?

В.Шелепов.

 

– Вазирлар Маҳкамасининг 8.06.2016 йилдаги 191-сон қарори билан Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган. Агар дори воситалари мамлакатимизда бўлиш даврида улар томонидан шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса, шунингдек Ўзбекистонда яшаб турган беморни даволаш муассасаси томонидан тасдиқланган тиббий кўрсатма асосида, даволаш курси доирасида даволаш учун мўлжалланган бўлса, давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда божхона расмийлаштирувисиз олиб киришга рухсат берилади.

Яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари, шунингдек 5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмларнинг жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кирилишига рухсат берилган.

Бунда бир ўрамда қуйидагича бўлиши керак: қаттиқ (таблеткалар, дражелар, гранулалар, кукунлар, капсулалар) дори шакллари учун – 100 бирликдан ортиқ эмас; эритма тайёрлаш учун қўлланиладиган кукунлар учун – 500 граммдан ортиқ эмас; гранула шаклдаги гомеопатик дори воситалари учун – 50 граммдан ортиқ эмас; инфузион эритмалар ва орал (оғиз орқали) қўлланиладиган эритмалар учун – 500 миллилитрдан ортиқ эмас; инъекциялар учун эритмалар – 10 ампуладан ёки 10 флакондан ортиқ эмас; ташқи дорилар учун – 200 миллилитрдан ёки 200 граммдан ортиқ эмас.

Ёдингиздан чиқарманг, дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчининг ўрамида бўлиши керак.

Дори воситаларини юқорида кўрсатилганидан ортиқ миқдорда олиб киришда жисмоний шахс ўтказиш пунктини кесиб ўтаётганда божхонага бўлиш ёки яшаш мамлакатининг тиббиёт муассасасидан унинг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган дори воситасининг номини, унинг доривор шаклини ва даволаш курсига тавсия қилинган миқдорини кўрсатган ҳолда берилган ҳужжатни тақдим этиши керак.

Шуни ҳам билиш лозимки, таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар бўлган дори воситаларини жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ВМнинг 12.11.2015 йилдаги 330-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ амалга оширилади.

Гиёҳвандлик воситаларини 7 суткалик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб киришга яшаш ёки бўлиш мамлакатининг тиббиёт муассасаси томонидан берилган, даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда рухсат берилади.

Бундай ҳужжатни тақдим этмасдан психотроп моддали турли номдаги 5 тагача даволаш препаратларини ва улардан ҳар бирининг 2 тадан ортиқ бўлмаган ўрамини даволаш курси доирасида шахсий фойдаланиш учун олиб киришга рухсат берилади.

Ўтказиш пунктларида божхона чегарасини кесиб ўтишда жисмоний шахс унда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар борлигини декларацияда қайд этиши шарт. Бунда гиёҳвандлик воситалари учун божхона органига дори воситасининг номи, унинг дори шакли ва даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган тегишли ҳужжат тақдим этилиши керак.

Тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжатда ва божхона органига билдирилган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар номлари ва сонидан ортиқ бўлган тақдирда ортиқчаси олиб қўйилиши ва белгиланган тартибда йўқ қилиниши керак.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 1600 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика