Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 23 / Солиқ солиш

Курс фарқи: қандай ҳисобга олинади

 

1.01.2017 йилдан 31.12.2017 йилгача бўлган давр учун Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 2-илованинг 140-сатрида тўлдириладиган баланснинг барча валюта моддаларини қайта баҳолашдан валюта счётлари бўйича ижобий курс фарқининг салбийсидан ошиши 1 000 000 сўмни ташкил этади.

5.09.2017 йилдан 31.12.2017 йилгача бўлган давр учун касса, банкдаги депозит счётларидаги валюта моддаларини қайта баҳолаш натижасида олинган валюта счётлари бўйича ижобий курс фарқининг салбийсидан ошиши 1 500 000 сўмни ташкил этади.

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 4-илованинг 0301-сатрида қандай сумма кўрсатилади?

З.Опенкова.

 

– 2018 йил 1 июлгача счётлардаги чет эл валютасидаги маблағларни қайта баҳолаш натижасида олинган фойда солиқ солиш базасига киритилмайди (2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармоннинг 7-банди). Ижобий курс фарқи суммасининг салбийсидан ошиши фойда деб тан олинади.

 

МИСОЛ. Валюта пул маблағлари бўйича ижобий курс фарқининг салбийсидан ошиши 1,5 млн сўмга, баланснинг барча валюта моддалари бўйича эса – 1 млн сўмга тенг. Яъни баланснинг қолган валюта моддалари бўйича валюта маблағлари қайта баҳоланишини ҳисобга олмасдан салбий курс фарқи ижобийсидан 500 минг сўмга ошади.

Валюта пул маблағларини (ПМ) қайта баҳолаш бўйича фойда:

ПМ ижобий курс фарқи (9540-счёт) – ПМ салбий курс фарқи (9620-счёт) = 1 500 000.

Ушбу фойда 1.07.2018 йилгача солиқ солишдан озод қилинган.

Қолган валюта моддаларини қайта баҳолаш бўйича зарар:

ижобий курс фарқи (9540-счёт) – салбий курс фарқи (9620-счёт) = – 500 000.

 

Салбий натижа (– 500 000) салбий курс фарқи ижобийсидан ошишини англатади. Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ­2-«Бошқа даромадлар» иловаси 140-сатрида салбий маълумотлар кўрсатилмайди.

Салбий курс фарқи суммаси ижобийсидан ортиқ бўлган тақдирда ошиб кетган сумма ЯСТни ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган базани камайтирмайди (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

Бинобарин, ЯСТ ҳисоб-китобига 2-«Бошқа даромадлар» иловаси 140-сатри ва 4-«Солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтириш» иловаси 0301-сатрида бир хил қийматни кўрсатиб, мазкур вазиятни ЯСТ бўйича ҳисоботда акс эттириш мумкин. Бу «0» ёки «1 000 000» бўлиши мумкин. Бунда ҳисоб-китобни изоҳловчи бухгалтерия маълумотномасини тузишни тавсия этамиз.

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1375 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика