Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 23 / Солиқ солиш

Биоҳожатхоналар учун НКМ

 

Купюра қабул қилувчи автоматлаштирилган ҳожатхона кабиналарини ишлаб чиқарадиган МЧЖ шаклидаги корхонани ташкил этмоқчимиз. Ишлаб чиқаришни якунлагач, корхонамиз кабиналарни Тошкентдаги барча туманларда ўрнатади. Биоҳожатхоналар хизматларини кўрсатиш биз учун асосий фаолият тури ҳисобланади.

1. Автоматлаштирилган ҳожатхона кабинкаларида чек бериш учун принтер ва НКМ ўрнатиш зарурми?

2. Нақд пул ҳар ҳафта инкассация қилиниши керакми?

3. Битта кабинка таннархи 30 млн сўмни ташкил этса, фаолият ва кабинкалар ҳисоби қандай юритилиши лозим?

4. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини (ЯСТ) қўллашимиз мумкинми?

5. Ушбу фаолият соҳаси учун солиқ имтиёзлари мавжудми?

П.Неубина.

 

1

Купюра қабул қилувчи автоматлаштирилган ҳожатхона кабинкаларини НКМ билан жиҳозлашингиз керак. Улар чек бериши лозим. Чеклар хизматлар кўрсатилганлиги далилини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Қонун ҳужжатларида механик аппаратлар, автоматлар воситасида нақд пул маблағлари тўланган ҳолда аҳоли билан ўзаро ҳисоб-китоб қилишда НКМни (фискал регистраторларни) мажбурий қўллаш талаб этилади (Низомнинг 19-банди, ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарорига 1-илова). Қонун ҳужжатларида автоматлаштирилган ҳожатхона кабинкаларида чек бериш учун принтерни қўллашнинг аниқ техник жиҳатлари баён этилмаган.

Кабинкалар пластик карточкалардан тўловларни қабул қилувчи ҳисоб-китоб терминали билан ҳам жиҳозланган бўлиши шарт (19.04.2010 йилдаги ПҚ-1325-сон қарорнинг ­4-банди). Тўлов терминалларини қўллаш тартиби Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги махсус низом (АВ томонидан 27.07.2009 йилда 1986-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.

 

2

Пул тушумини инкассация қилиш тартиби Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқноманинг (АВ томонидан 27.06.2008 йилда 1831-сон билан рўйхатдан ўтказилган) XIX бўлимида белгиланган.

Барча доимий нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар уни ўзларининг ҳисобварақлари очилган банкка ўз вақтида кирим қилиш учун инкассация хизмати орқали топширишлари шарт.

Кичик бизнес субъектлари асосий ҳисоб рақами очилган банк кассасига ЭКИҲнинг 20 баробари миқдоригача бўлган нақд пул тушумини мустақил топширишлари мумкин (Йўриқноманинг 364-банди).

Ушбу чегарадан ошган тақдирда нақд пул Йўриқномада белгиланган тартибда инкассация қилинади.

Корхонада кейинчалик инкассация қилиш учун ҳар куни айланиб чиқиб, купюра қабул қилувчилардан пул маблағларини оладиган моддий жавобгар шахслар тайинланиши керак.

 

3

Бу ҳолда корхонанинг асосий фаолият тури автоматлаштирилган биоҳожатхоналар хизматларини кўрсатиш бўлади. Хизматлар таннархи ва улардан олинган даромадлар Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ аниқланади.

Кабинкаларни тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни 0890-«Бошқа капитал қўйилмалар» капитал қўйилма счётларида ҳисобга олиш мумкин (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 12, ­16-бандлари).

Корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган автоматлаштирилган ҳожатхона кабиналарини асосий воситалар сифатида ҳисобга олиш лозим.

Фойдаланиш муддати 1 йилдан ортиқ ва қиймати 50 ЭКИҲдан ортиқ бўлган, корхона хизматлар кўрсатиш жараёнида ҳам уларни қўллаш мақсадида тутиб турган моддий активлар асосий воситалар деб тан олинади (5-сон БҲМСнинг 3, 4-бандлари). Ҳар битта кабинка ҳисобдаги инвентарь объекти саналади.

АВни ҳисобга олиш бирлиги инвентарь объекти ҳисобланади. Инвентарь объекти:

● барча мослама ва анжомларга эга объект;

● муайян мустақил функцияларни бажаришга мўлжалланган алоҳида конструктив махсус предмет;

● бир бутун, муайян ишни бажариш учун мўлжалланган предметлар комплекси.

Автоматлаштирилган ҳожатхона кабиналари кўрсатилган мезонларга мувофиқлиги сабабли уларни фойдаланишга топшириш чоғида ҳар битта объект бухгалтерияда алоҳида АВ сифатида (0190-«Бошқа асосий воситалар» счётида) ҳисобга олинади.

 

4

Ходимлари сонига кўра корхона кичик корхона (микрофирма) мезонларига мувофиқ келса, у ЯСТ тўлаши мумкин (Солиқ кодексининг 350-моддаси). ЯСТни қўллаш учун янги ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмай солиқ солишнинг танланган тартиби тўғрисида солиқ органини хабардор этади (Солиқ кодексининг 351-моддаси).

Сизнинг ҳолатда корхонанинг асосий фаолият тури аҳолига хизмат кўрсатиш бўлади.

Кабинкаларни ишлаб чиқариш чоғида ЯСТ солинадиган тушум юзага келмайди, сабаби корхона уларни реализация қилмайди. Кабинкалар фойдаланишга жорий этилиб, аҳоли томонидан фойдаланилгандан кейин солиқ солинадиган тушум юзага келади. Кўрсатилган хизматлар учун олинган маблағлар суммаси ЯСТ солинадиган хизматларни реализация қилишдан тушган тушум ҳисобланади (Солиқ кодексининг ­22-моддаси).

Солиқ солиш Солиқ кодексининг 56-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

5

Солиқ кодекси ва бошқа норматив қонун ҳужжатларида мазкур фаолият бўйича имтиёзлар назарда тутилмаган.

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1217 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика