Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 23 / Солиқ солиш

Шартнома тузиш зарур

 

МЧЖ ўзининг футбол стадионини ўйинчиларга машғулот ва ўйинлар ўтказиш учун пул эвазига тақдим этади. Бу асосий фаолият тури.

Жисмоний шахсларга муайян вақт (2–3 соат) фойдаланишлари учун футбол стадиони берилганда улар билан шартномалар тузиш зарурми?

ЯСТ қандай ҳисобланади?

З.Диндоров.

– Жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш зарур. Икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади (ФКнинг 353-моддаси). Шартнома ёзма шаклда ҳам, оферта воситасида ҳам тузилиши мумкин (ФКнинг 367-моддаси).

Оферта воситасида тузилганда корхонангиз фойдаланувчиларга маълумотларни, шартноманинг муҳим шартларини аниқ ва тушунарли шаклда етказиши лозим. Мисол учун, нарх, вақт, ўйинчилар сони, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва бошқалар тўғрисидаги ахборот қайд этилган пешлавҳани жойлаштириши керак. Бу ҳолда шартномани ёзма шаклда тузиш талаб этилмайди. Жисмоний шахснинг тақдим этилаётган хизматлар ҳақини тўлаши офертанинг барча шартларини қабул қилганини англатади ва шартнома тузилган деб ҳисобланади.

Хизматлар кўрсатилганлиги далили юзасидан хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисида ҳисобварақ-фактура (далолатнома) расмийлаштириш лозим, сабаби у хизматлар реализация қилинганлиги далилини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади (Солиқ кодексининг 22-моддаси). Мижозга фискал хотирали назорат-касса машинаси (НКМ) чеки, терминал чеки, квитанциялар тақдим этилганда ушбу ҳужжатни расмийлаштириш талаб этилмайди (Солиқ кодексининг 222-моддаси 3-қисми 2-банди). Улар даромадни тан олиш ва ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш учун бошланғич ҳужжатлар сифатида хизмат қилади. Жисмоний шахсларга футбол стадионини тақдим этиш хизматларини кўрсатишдан тушган тушум ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси). Ушбу фаолият туридан олинган даромадларга 5%лик ставкада ЯСТ солинади (29.12.2017 йилдаги ­ПҚ-3454-сон қарорга ­9-1-илова), сабаби сиз учун футбол майдонини ижарага бериш асосий фаолият тури ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли билан ҳисоб-китоблар НКМ ва банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилувчи ҳисоб-китоб терминали мажбурий қўлланилган ҳолда амалга оширилиши шарт (19.04.2010 йилдаги ПҚ-1325-сон қарорнинг 4-банди; Низомнинг 19-банди, ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарорига 1-илова).

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1513 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика