Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 23 / Солиқ солиш

ЖШДС: ёш ходимлар учун имтиёз

 

Президент Ёшлар иттифоқининг таълим муассасасини тамомлаганига 3 йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50%, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25%га камайтириш тўғрисидаги таклифини маъқуллади (5.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон Фармоннинг 13-банди).

 

Ўқувчиларда кўп саволлар юзага келганлиги муносабати билан «Norma» МЧЖ экспертлари мазкур имтиёзни қўллаш тартиби ҳақида тушунтириш олиш мақсадида Давлат солиқ қўмитасига расмий сўров юбордилар.

Тошкент шаҳар ДСБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Турдиев томонидан имзоланган расмий тушунтиришда (16.05.2018 йилдаги 13-06292-сон) берилган саволларнинг бир қисмига жавоб қайтарилган. 

 

1. Имтиёзни қўллаш учун ёш ходимлар тоифасига кимлар киради? Ёш ходимнинг ёшига доир чеклов борми?

– «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, ёш мутахассис – олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирган, таълим муассасасини битирганидан сўнг олган ихтисослиги бўйича 3 йил ичида ишга кирган ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган ихтисослиги бўйича ишлаётганига 3 йилдан кўп бўлмаган 30 ёшдан ошмаган ходим (14.09.2016 йилдаги ЎРҚ-406-сон Қонуннинг 3-моддаси). 

Юқоридагилардан келиб чиқилса, ёш мутахассисбир вақтнинг ўзида қуйидаги мезонларга жавоб берувчи шахсдир:

√ 30 ёшдан ошмаган ходим;

√ олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг битирувчиси;

√ таълим муассасасини битирганидан сўнг олган ихтисослиги бўйича 3 йил ичида ишга кирган ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган ихтисослиги бўйича ишлаётганига 3 йилдан кўп бўлмаган.

 

2. Имтиёз таълим курслари битирувчилари, ўрта мактаб битирувчилари ёки олий таълим муассасалари талабалари учун қўлланиладими?

– Мазкур имтиёз таълим курслари битирувчиси, мактаб битирувчилари, талабаларга татбиқ этилмайди.  

 

3. Битирувчи хорижий таълим муассасасини битирган бўлса, имтиёз қўлланиладими?

– Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 25.07.2000 йилдаги 283-сон қарорига 2-илова) мувофиқ, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) деганда ваколатли давлат органлари томонидан ушбу ҳужжатлар эгалари тайёргарлиги даражаси мувофиқлигини белгилаш ва уларга Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги ҳужжатларига эга бўлган шахсларга берилгани каби академик ва (ёки) касбий ҳуқуқлар берилиши тушунилади.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) қуйидаги ҳолларда тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга оширилади:

√ Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Президентнинг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва баённомалари асосида хорижий давлатларда таълим олган;

√ Президентнинг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритишига рухсат этилган хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида таълим олган;

√ мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар (грантлар)га мувофиқ тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг йўлланмалари асосида таълим олган;

√ халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 500 талик рўйхатига киритилган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан ҳар йили рўйхати тасдиқланадиган таълим муассасаларида таълим олган битирувчиларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари (Низомнинг 4, 7-бандлари).

Юқоридагилардан келиб чиқилса, ЖШДС бўйича имтиёз Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида хорижий давлатлардаги таълим муассасаларини битирган ёш ходимларга, агар ушбу ходимларда дипломни нострификациялаш тўғрисида гувоҳнома бўлса, татбиқ этилади.

 

4. ЖШДС бўйича имтиёз қандай даромадларга татбиқ этилади? У мулкий даромадларга, моддий наф тарзидаги даромадларга ва бошқа даромадларга нисбатан қўлланиладими?

Имтиёз Солиқ кодексининг 171-моддаси ­1-қисмида назарда тутилган даромадларнинг барча турларига татбиқ этилади.

Солиқ кодексининг 171-моддаси 1-қисмида жисмоний шахсларнинг жами даромади акс эттирилган, унга қуйидагилар киради:

1) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар;

2) мулкий даромадлар;

3) моддий наф тарзидаги даромадлар;

4) бошқа даромадлар.

 

5. Имтиёз асосий иш жойида қўлланадими ёки жисмоний шахс тақдим этган декларация асосида солиқ органлари томониданми?

– ЖШДС имтиёзни ҳисобга олган ҳолда тўлов манбаида ушлаб қолинади.

Солиқ кодексининг 184-моддаси 1, 2-қисмларига асосан жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти, агар Солиқ кодексининг 194-моддасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, юридик шахслар, фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали амалга ошираётган ЎзР норезидентлари ҳамда чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари зиммасига юклатилади.

Жисмоний шахсларнинг тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадларига қуйидаги даромадлар киради:

1) жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари (Солиқ кодексининг 172-моддаси);

2) мулкий даромадлар (Солиқ кодексининг ­176-моддаси);

3) моддий наф тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 177-моддаси);

4) бошқа даромадлар (Солиқ кодексининг ­178-моддаси).

 

6. Агар ходим олий таълим муассасасини 2014 йил июнда тамомлаган, 2017 йилнинг иккинчи ярмида биринчи марта ишга қабул қилинган бўлса, у ёш ходим ҳисобланадими? 

– ПФ-5106-сон Фармонда назарда тутилган ЖШДС бўйича имтиёзлар фақат таълим муассасасини тамомлаганига 3 йил бўлмаган ёш ходимларга нисбатан татбиқ этилади.

Ёш ходим олий таълим муассасасини 2014 йил июнда тамомлаган ва 2017 йилнинг иккинчи ярмида биринчи марта ишга қабул қилинган бўлса (3 йил ўтган), ЖШДС ставкасини камайтириш тарзидаги имтиёзлар унга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

7. Ёш ходим 2016 йилда таълим муассасасини тамомлади ва «А» корхонасига ишга қабул қилинди. Ярим йилдан кейин у ишдан бўшади ва 2018 йилда «В» корхонасига янги иш жойига қабул қилинди. Мазкур ходим учун 2018 йилда «В» корхонасида ЖШДСнинг камайтирилган ставкасини қўллаш мумкинми?

– ПФ-5106-сон Фармонда назарда тутилган ЖШДС бўйича имтиёзлар фақат таълим муассасасини тамомлаганига 3 йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёш ходимларга татбиқ этилади.

Олий таълим муассасасини 2016 йилда тамомлаган, ярим йилдан кейин ишдан бўшаган ва бошқа корхонага ишга қабул қилинган ходим «В» корхонаси учун биринчи марта ишга қабул қилинган деб ҳисобланмайди.

 

8. Ставка камайтирилганда ЖШДСни ҳисоблаш механизми қандай? ЖШДС ставкаси камайса, солиқ солинмайдиган даромад (1 ЭКИҲ миқдоридаги) ҳам ЖШДС ставкасига мутаносиб равишда камаядими?

– ЖШДСни ПФ-5106-сон Фармонга мувофиқ ҳисоблашда ставканинг эмас, балки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг камайтирилиши назарда тутилган. Солиқ солинмайдиган даромад (1 ЭКИҲ) камайтирилмайди.

 

9. Имтиёз қайси ҳужжат асосида қўлланилади?

– Меҳнат кодексининг 80-моддаси 1-қисмига мувофиқ, ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни:

√ паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни, 16 ёшгача бўлган шахслар эса, – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва турар жойидан маълумотномани;

√ олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни, мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳномани тақдим этади.

Имтиёз юқорида санаб ўтилган ҳужжатлар асосида қўлланилади.

 

10. Имтиёзни ишлаб чиқариш амалиёти даврида талабага қўллаш мумкинми?

– Ишлаб чиқариш амалиётида ишлаш даврида талабанинг даромадларига солиқ солиш бўйича имтиёз қўлланмайди, сабаби унда мазкур имтиёзни қўллаш учун тегишли маълумот олганлиги тўғрисида диплом йўқ.

 

11. Битирувчининг асосий бўлмаган иш жойида, масалан, у ўриндошлик асосида ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишласа, имтиёзни қўллаш мумкинми?

– ПФ-5106-сон Фармонда назарда тутилган ЖШДС бўйича имтиёз фақат таълим муассасасини тамомлаганига 3 йил бўлмаган, биринчи марта асосий ишга қабул қилинган ёш ходимларга татбиқ этилади. Ўриндошлик асосида ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишлаганда ходим биринчи марта ишга қабул қилинган деб ҳисобланмайди.

 

12. Агар ёш ходим дипломда (аттестатда) кўрсатилган ихтисослик бўйича ишламаса, бу ҳолда имтиёз қўлланадими?

– Имтиёз фақат маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган ихтисослик бўйича ишлаганда қўлланади. Асос: ёш ходим – олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирган, таълим муассасасини битирганидан сўнг олган ихтисослиги бўйича 3 йил ичида ишга кирган ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган ихтисослиги бўйича ишлаётганига 3 йилдан кўп бўлмаган 30 ёшдан ошмаган ходим.

 

13. Ушбу имтиёз ЖШДС бўйича ҳисоботда қандай акс эттирилади?

– ЖШДСнинг камайтириладиган суммаси ЖШДС бўйича солиқ ҳисоботи шаклларида (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) алоҳида кўрсатилмайди.

Қўлланган имтиёзни инобатга олган ҳолда ҳисобланган ЖШДСнинг умумий суммаси Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларнинг 012 ва 013-сатрларида акс эттирилади.

 

14. Имтиёзни қўллаш учун қоидалар (йўриқнома) ваколатли органлар томонидан қанча муддатда ишлаб чиқилади?

– МВнинг маълумотларига кўра, Президент қарорининг тегишли лойиҳаси ишлаб чиқилган, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритилган. Унда юқорида кўрсатилган норманинг кучга кириш даври ва қўллаш тартиби назарда тутилган.

 

Маълумот учун! Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, улар расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради («Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддаси). Фармон билан Адлия вазирлигига Ёшлар иттифоқи, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш вазифаси топширилган. ДСҚнинг жавобига кўра Имтиёзни қўллаш тартиби ҳали кучга кирмаган, бинобарин, ёш ходимларга нотўғри солиқ солиниши эҳтимоли мавжуд.

 

Прочитано: 2386 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика