Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 18 / Паспорт масалалари

Отасиникига меҳмонга

 

Ўғлим билан Россияга, турмуш ўртоғимнинг олдига бориб келмоқчимиз. Ўғлим вояга етмаган. Турмуш ўртоғимникига бора олишимиз учун у менинг номимга ишончнома бериши керакми?

Н.Кузеева.

 

– Фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ота-оналардан бири билан хорижга вақтинча чиқаётганда ота-оналардан иккинчисининг розилиги талаб қилинмайди (Низомнинг 29-банди, ВМнинг 7.07.2011 йилдаги 200-сон қарорига 1-илова).

Низомда фарзандингизни Россияга вақтинча олиб чиқишингиз учун турмуш ўртоғингиздан қандайдир ишончнома олишингиз назарда тутилмаган.

 

 

 

Директор ноҳақ бўлганда

 

Мактаб директори ўқувчининг (хорижга чиқиш учун) виза ва рухсатномалар бўлими анкетасидаги маълумотларни тасдиқлаш учун шаҳар халқ таълими бошқармасидан маълумотнома тақдим этишни талаб қилмоқда.

У қандай ҳужжат асосида шаҳар халқ таълими бошқармасининг маълумотномасисиз виза ва рухсатномалар бўлими анкетасига муҳр қўйишдан (маълумотларни тасдиқлашдан) бош тортмоқда?

Людмила И. Тошкент ш.

 

– 16 ёшга тўлмаган шахслар хорижга вақтинча чиқишига стикерни расмийлаштириш учун доимий рўйхатдан ўтган жойидаги ИИВнинг Миграция ҳамда фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг бўлинмасига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

а) белгиланган шаклдаги ариза-анкета;

б) ушбу муассаса ёки ташкилот орқали чиқилган тақдирда муассаса ёки ташкилотнинг белгиланган намунадаги буюртманомаси;

в) паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати;

г) туғилганлик ҳақида гувоҳнома;

д) 35 х 45 мм ўлчамли 4 та фотосурат;

е) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бирга яшайдиган ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги;

ж) фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга ҳамроҳлик қилаётган шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти;

з) давлат божи ёки консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар тўланганлиги тўғрисида квитанция.

Фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ота-оналардан бири билан хорижга вақтинча чиқаётганда ота-оналардан иккинчисининг розилиги талаб қилинмайди (200-сон Низомнинг 29-банди).

Шу тариқа, мактаб директорининг 16 ёшга тўлмаган шахс хорижга чиқиши учун шаҳар халқ таълими бошқармаси маълумотномасини тақдим этиш ҳақидаги талаблари асоссиз. Муассаса ёки ташкилот орқали хорижга чиқиш ҳоллари бундан мустасно.

 

 

Шартли совға

 

Тошкентда яшовчи фуқаро ўз квартирасини бошқа шаҳарда яшовчи қариндошига (холасининг неварасига) совға қилиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, расмийлаштириш тартиб-таомилини баён этсангиз.

А.Р. Тошкент ш.

 

– Тошкент шаҳридаги турар жойни ҳадя қилиш мумкин, агар сотиб олувчи томон:

► Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлса;

► Тошкент шаҳри ҳудудида камида 3 йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган), Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати (14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган) 2, 5, 9–11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган жисмоний шахс ҳисобланса ва ИИОнинг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса (АВ томонидан 4.05.2012 йилда 2358-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 21-банди).

Шу тариқа, сиз (Тошкентда яшовчи фуқаро) ҳадя қилиш йўли билан бошқа шаҳарда яшовчи қариндошингизга ўз квартирасини мулк қилиб бериш учун у Тошкент шаҳрида пропискадан ўтиши зарур. Шундан кейин у яшаш жойида 3 йил яшаши керак. Сўнг доимий пропискаси мавжудлиги тўғрисида Миграция ҳамда фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг бўлинмаси унга берган маълумотнома асосида уй-жойни ҳадя қилиш битимини нотариал идорада расмийлаштиришингиз мумкин бўлади.

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1187 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика