Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 18 / Паспорт масалалари

Паспортлар ID-карталарга алмаштирилади

 

Президентнинг 18.04.2018 йилдаги ПҚ–3673-сон қарори билан инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор ташкил этилган, 2019 йил бошига келиб эса республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш ва прогнозлаш имконини берувчи, давлат ва бошқа инфотизимлар билан интеграцияланган Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизими ишга тушиши керак.

 

Шу муносабат билан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ягона интеграторнинг маълумотларга ишлов бериш марказлари ташкил этилмоқда. Улар қуйидаги имкониятларни беради:

► давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базаларида мавжуд бутун ахборотни сақлаш;

► барча инфотизимларнинг яқиндан ҳамкорлик қилиши;

► маълумотларни хавфсиз сақлаш ва барқарор ишлаш;

► тарқоқ маълумотларга келгусида аналитик ишлов бериш бўйича платформа яратиш.

Ягона интегратор ва маълумотларга ишлов бериш марказларининг фаолият юритиши Ахборот коммуникациялари вазирлиги, ЛБМА, Бош прокуратура ва Давлат хавфсизлиги хизмати томонидан ўз ваколат доирасида таъминланади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг инфотизимлари, ресурслари ва дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва интеграциялашни назарда тутувчи НҲҲ лойиҳалари, шунингдек уларнинг лойиҳа ва техник ҳужжатлари мажбурий тартибда Ягона интегратор билан келишилиши шарт.

Ҳужжатда қуйидагилар жорий этилиши қайд этилган:

солиқ тўловчилар ҳисобга олинишини кенгайтириш ва солиқ тушумлари устидан назоратни ошириш ҳисобига бюджетга даромадларни кўпайтириш имконини берувчи «онлайн» назорат-касса машиналари тизимлари;

► телефон орқали музокаралар юритишда телекоммуникация хизматлари, хавфсизлик ва назорат учун бюджет маблағлари тежалишини таъминлаш имконини берувчи ҳукуматнинг мобил алоқа тизими;

ҳар бир фуқаронинг ягона идентификация рақами, унинг шахсий маълумотларини ўз ичига олган ва давлат хизматларини олишда – паспортлар, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ва шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар мавжуд тизими ўрнига (республика ичида), ҳайдовчилик гувоҳномаси бундан мустасно, шахсни аниқлаш учун фойдаланиладиган идентификация карталари (ID-карталар) тизимлари;

► транспорт воситаларининг қоғоз шаклидаги ҳужжатларини бекор қилишни назарда тутувчи транспорт воситаларини ҳисобга олиш тизимлари.

 

Бу – муҳим! Тошкент шаҳрида 2018 йил 1 ноябргача бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига лойиҳалар жорий этилиши ва тажриба-синов тариқасида амалиётга жорий этилишини таъминлаш топширилган. Барча юридик шахслар 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоятлар марказларида товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда онлайн НКМдан фойдаланишга мажбурлар (29.09.2017 йилдаги ПҚ–3300-сон қарор).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 18.04.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1236 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика