Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 18 / Мен истеъмолчиман

Жарима тўлагандан кўра ҳисоблагични алмаштирган маъқул

 

Электр энергиясини ҳисобга олувчи совет намунасидаги СО-2 прибори ўрнатилган. ТЭТК инспектори ушбу ҳисобга олиш прибори котировка қилмаслиги, фойдаланиш учун яроқсизлиги борасида эътироз билдириб, 906 000 сўм жарима белгилади. Бунда у тўлов учун счёт ёзишни ёки ҳисобга олиш прибори яроқсизлиги ҳақида қандайдир далолатнома, ҳужжат ёки қарорни тақдим этишни истамаяпти. Бу қарз қаерда қайд этилган деган саволимга «компьютерда шундай ёзилган» деб жавоб бераяпти.

Прибор келгусида фойдаланиш учун яроқли ёки яроқсизлиги, у сертификатланиши керак ёки керак эмаслиги тўғрисида қаердан маълумот олсам бўлади (ҳужжат рақами, санаси, унга ҳаволани кўрсатсангиз)?

Т.Шаталова, бош бухгалтер.

 

Электр энергиясини ҳисобга олиш прибори пломбаланган, тегишли жойда ўрнатилган бўлса, энергетиклар эса қиёсловдан ўтказиш чораларини белгиланганидек ташкил этмаган бўлсалар, ҳисобга олиш прибори фойдаланишга яроқсиз дейишга асос йўқ.

Истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисобга олиш учун ҳозир истеъмолчилар турли электр ҳисоблагичлардан фойдаланадилар. «Ўзстандарт» агентлиги ёки Ўзбекистон Республикасининг ўлчов воситаси турини тасдиқлаш тўғрисидаги сертификатига эга бўлган ҳудудий бўлинмалар томонидан рўйхатдан ўтказилган Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш асбобларини (Қоидаларнинг 4-банди, ВМнинг 12.01.2018 йилдаги 22-сон қарорига 1-илова) 2020 йил охиригача барча истеъмолчиларга ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Ҳисобга олиш асбобларини ва ўлчов трансформаторларини даврий қиёсловдан ўтказиш «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади (Қоидаларнинг 55-банди).

Ҳисобга олиш приборининг қиёслашлараро интервал муддати тугашидан камида бир ой олдин электр таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчига имзо қўйдирган ҳолда хабарнома тақдим этилади. Хабарнома 2 нусхада тузилади. Унинг бир нусхаси истеъмолчига берилади, истеъмолчи томонидан имзоланган иккинчи нусхаси эса, электр таъминоти корхонасида қолдирилади (АВ томонидан 1.12.2015 йилда 2736-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 9-банди).

Агар маиший истеъмолчининг электр энергиясини ҳисобга олиш приборининг қиёсловдан ўтказиш оралиғи тугаши билан электр таъминоти корхонаси томонидан белгиланган тартибда қиёслов тадбирлари ўтказилмаган бўлса, унда ушбу истеъмолчи қиёсловдан ўтказиш муддати тугаган ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичларига кўра электр энергияси ҳақини тўлайди.

Бунда электр таъминоти корхонаси маиший истеъмолчи томонидан қиёсловдан ўтказиш муддати тугаган ҳисобга олиш приборидан фойдаланган электр энергияси учун қайтадан ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Маиший истеъмолчи ўз ҳисоблаш асбобини «Ўзстандарт» агентлигида мустақил қиёслов ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда электр таъминоти корхонаси маиший истеъмолчининг биринчи талабига кўра электр энергиясини ҳисобга олиш приборини бепул ечиш, ўрнатиш, пломбалаш ва рўйхатдан ўтказишга мажбур (Қоидаларнинг ­56-банди).

Бироқ сизда шу пайтгача индукцион ҳисоблагич турган бўлса, техник база мавжуд эмаслиги боис улар қиёсловдан ўтказилмаяпти.

Шу сабабли эски ҳисоблагични алмаштириб, ЭҲНАТга мос келадиган замонавий ҳисобга олиш приборини ўрнатишларини сўраб, ТЭТКга ариза билан мурожаат қилишни тавсия этамиз.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1225 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика