Norma.uz

Меҳнат талафотсиз бўлиши учун

 

Корхонамиз бизнесини кенгайтириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси бўйича янги йўналишлар (меҳнат муҳофазасини аудитдан ўтказиш, меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассисни жалб этиш) бўлимини очмоқчимиз. Бунинг учун қандай ҳужжатларни тўплашимиз керак?

А.Умаров, мувофиқлаштирувчи.

 

– Меҳнатни муҳофаза қилиш (ММҚ) соҳасида профессионал хизмат кўрсатиш ҳуқуқига тегишли гувоҳномага эга бўлган ММҚ соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари (кейинги ўринларда – профессионал иштирокчилар) эга бўладилар.

Профессионал иштирокчилар корхона ва ташкилотларда ММҚ соҳасидаги хизмат вазифасини амалга оширадилар. Шунингдек, меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш, ММҚ соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ҳамда ММҚ соҳасида аудит ўтказишга ҳам ҳақли.

Профессионал хизмат кўрсатувчи ташкилот фаолиятини ташкил этиш тартиби ва уларнинг ягона реестри ВМнинг 27.04.2017 йилдаги 246-сон қарорининг 1-иловасига (кейинги ўринларда – 246-сон Низом) мувофиқ юритилади.

ММҚ соҳасида хизмат кўрсатиш учун профессионал иштирокчилар қуйидаги умумий талабларга жавоб беришлари керак:

► профессионал хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг бевосита хизмат кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи ходимлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан бериладиган ММҚ соҳасида малакавий сертификатига эга бўлиши керак. ММҚ соҳасида профессионал хизмат кўрсатувчи ташкилот раҳбаридан сертификат талаб этилмайди;

► ташкилот штатида ММҚ мутахассисининг малакавий сертификатига эга бўлган ходимлар сони 3 кишидан кам бўлмаслиги керак;

► ташкилот рўйхати ваколатли орган томонидан белгиланадиган ва унинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган ММҚ соҳасида хизматлар кўрсатиш учун зарур бўлган ММҚ масалалари бўйича техник назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар базасига эга бўлиши керак (246-сон Низомнинг 6-банди).

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ММҚ соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади («Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси).

Ваколатли орган ММҚ соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг ягона реестрини ҳам юритади.

ММҚ соҳасидаги фаолиятни ташкил этиш учун ваколатли органга 246-сон Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ариза билан бирга:

1) аризачининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;

2) аризачи ишчилари малака сертификатининг нусхаси;

3) лаборатория аккредацияланганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси (лаборатория мавжуд бўлганда);

4) ММҚ масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ёрдамчи маълумотлар базаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар топширилади.

Ваколатли орган ариза қабул қилинган кундан бошлаб 5 кун мобайнида аризачига ММҚ соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари ягона реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани юборади.

Шундан сўнг профессионал хизмат кўрсатувчи ташкилот олинган гувоҳномага мувофиқ ММҚ соҳасидаги фаолиятини амалга оширишга киришиши мумкин.

 

Жамолиддин Ваккасов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1267 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика