Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 15 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ижарага қандай берган маъқул

 

Юридик шахс нотурар жойни жисмоний шахсга ижарага беради. Бинодан гўштли қўшимча маҳсулотларга (ҳайвонлар учун ем) ишлов бериладиган цех сифатида фойдаланилади. Жисмоний шахснинг ушбу фаолият билан шуғулланишга доир ҳужжатлари йўқ.

Бу вазиятда юридик шахс унга нотурар жойни ижарага беришга ҳақлими? Юридик шахсда қандай оқибатлар юзага келиши мумкин?

Е.Кишчук, бухгалтер.

 

– Бинонинг (нотурар жойнинг) ижара шартномасида ижарачининг мол-мулкдан фойдаланиш шартлари, шу жумладан ундан фойдаланиш мақсади назарда тутилган бўлиши керак («Ижара тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси). Юридик шахс жисмоний шахс билан ҳам, якка тартибдаги тадбиркор билан ҳам шартнома тузишга ҳақли. Қонун ҳужжатларида ижарага берувчига ижарачидан рухсат берувчи ҳужжатларни талаб қилиш мажбурияти юклатилмаган.

Бироқ жисмоний шахснинг рухсат берувчи ҳужжатларсиз фаолият юритиши ноқонуний тадбиркорлик фаолияти деб топилиши мумкин*. Шу сабабли ижарага берувчи юридик шахс учун салбий оқибатлар юзага келиши хавфи бор. Масалан, назорат қилувчи органлар ижарага берувчи ижарачининг ҳуқуқбузарликлар содир этишига ёрдам берганлиги хусусида шубҳаланишлари, у бунинг учун жавоб бериши керак деган хулосага келишлари мумкин.

Жисмоний шахсдан нотурар жойдан фойдаланиш мақсадини аниқлаштириб олишни тавсия этамиз. Бу тадбиркорлик фаолияти бўлса, жисмоний шахсдан рухсат берувчи ҳужжат нусхасини олиш мақсадга мувофиқ бўлади.

 


*Якка тартибдаги тадбиркор ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон қарорига 1-иловада назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин.

 

Саодат Усмонова, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1001 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика