Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 15 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ишдаги стажировка: МК қандай мажбуриятлар юклайди

 

Талаба ташкилотимизга стажировка ўташ учун келди.

Унинг стажировкасига қандай ҳақ тўлашимиз зарур?

Ҳомийлик стипендиясини тўлаш керакми?

О.Нормуҳамедова, кадрлар бўйича инспектор.

 

Жамоа шартномасида ёки корхонанинг бошқа локал ҳужжатида бундай тартиб назарда тутилган бўлса, ташкилот талабанинг ташкилотда стажировка ўташига ҳақ тўлаши керак.

Бундан ташқари, ташкилот талабанинг стажировка ўтаётган пайтдаги меҳнатига (ишига) ҳақ тўламоқчи бўлса, у билан муддатли меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузиши мумкин. Қолган ҳолларда талабанинг стажировка ўташига ҳақ тўлаш мажбурияти юзага келмайди.

Ташкилотлар стипендия тўламайдилар. Уларни фақат олий таълим муассасалари тўлайдилар (АВ томонидан 16.04.2004 йилда 1339-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Ҳатто стажировка ўташ тўғрисидаги шартнома асосида магистратура талабалари стажировка ўтаётган бўлсалар ҳам, қабул қилувчи ташкилот ҳақ тўлаши назарда тутилмаган. Стажировка ўташ даврида магистратура талабаларининг стипендия олиш ҳуқуқи сақланиб қолади (АВ томонидан 26.11.2015 йилда 2734-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 60-банди).

Меҳнат кодексининг амалдаги таҳририда «стажировка» тушунчаси мавжуд эмас. Бироқ «Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида назарда тутилишича, «стажировка шаклида ишга қабул қилинадиган шахслар билан муддатли меҳнат шартномаси тузилади».

Қонун ҳужжатларимизда ҳомийлик ёрдамига таъриф берилмаган. Бироқ айрим норматив ҳужжатларда у беғараз ёрдамга тенглаштирилади. Шу тариқа, пул маблағларини беғараз бериш шартномасини тузиб, бундай ёрдам кўрсатиш мумкин.

 

Саодат Усмонова, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1502 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика