Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 13 / Паспорт масалалари

Ўзгартиришлар қачон киритилади

 

Мен Навоий вилоятининг Кармана шаҳриданман. Тошкент шаҳридаги янги қурилган уйда квартира сотиб олдим. Ушбу қийматдан 5% давлат божи тўладим, нотариал идорада квартирани менинг номимга расмийлаштирдилар.

Нотариал расмийлаштирилган шартнома асосида Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлишим мумкинми? Паспорт столидагилар ҳали тегишли қонун чиқмаганлигини рўкач қилиб, менга рад жавоби бердилар.

А.Рустамхўжаева. Навоий вилояти.

 

– Сизнинг ҳолатда кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари ҳақлилар. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (АВ томонидан 4.05.2012 йилда 2358-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахслар пойтахт ва пойтахт вилоятида қиймати ЭКИҲнинг 2 500 бараваридан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга оширган ҳолда сотиб олганда кўчмас мол-мулкнинг олди-сотди битимлари нотариал тасдиқланганидан ва давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин уларни прописка қилиш тартиби ҳозирча акс эттирилмади (ВМнинг 19.07.2017 йилдаги 527-сон қарори билан тасдиқланган, ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илованинг 9-2-банди).

Юқорида кўрсатилган ҳужжатга ўзгартиришлар киритилишини кутишингизга тўғри келади.

 

Муддатида қайтса

 

Қариндошим Қозоғистонда яшаяпти, паспортини алмаштириш учун Ўзбекистонга келмаяпти.

Эски намунадаги паспортни янги, биометрик паспортга алмаштиришнинг сўнгги муддати қайси пайт этиб белгиланган?

Козимов. Тошкент ш.

 

– ЎзР ваколатли органларининг қарорига кўра биометрик намунада бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, агар унда кўрсатилган амал қилиш муддати ҳали ўтмаган бўлса, фақат унинг эгаси Ўзбекистонга, шу жумладан учинчи давлатлар ҳудудлари орқали транзит қайтиши учун ўтиш ҳужжати сифатида қўлланилиши мумкин.

Бу ҳақдаги ахборот хорижий давлатлар эътиборига етказилган.

Ушбу тартиб 2018 йил 1 июлгача амал қилади.

Ўзбекистондан чиқиш учун ЎзР фуқаролари биометрик паспортга эга бўлишлари зарур (ЎзР ТИВнинг mfa.uz расмий сайти хабари).

 

Фақат Ўзбекистон фуқаролари учун

 

Турмуш ўртоғимнинг ёши 30 да, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланади. ЎзР ҳудудида бўлган вақт мобайнида (1997 йилдан бери) ҳарбий комиссариатга чақирилмаган.

Фуқаролиги бўлмаган шахс ҳарбий билет олиш ҳуқуқига эгами, бунинг учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Нозимова. Тошкент ш.

 

– Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар (Конституциянинг 52-моддаси; «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонун; ВМнинг 11.03.2003 йилдаги 128-сон қарори билан тасдиқланган Низом).

Ўзбекистон Рсспубликаси фуқаросига:

√ муддатли ҳарбий хизматга чақирилганда;

√ ҳарбий ўқув юртига ўқишга кирганда;

√ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасига ўтказилганда;

√ саломатлигига кўра ҳарбий ҳисобдан чиқарилганда ҳарбий гувоҳнома берилади (Низомнинг ­3-банди, ВМнинг 15.02.2002 йилдаги 55-сон қарорига 6-илова).

Шу тариқа, фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий гувоҳнома олиши назарда тутилган.

 

Ҳокимлик илтимосномаси асосида

 

1. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари рўйхатига кирадими?

2. Тошкент вилояти ҳокимлиги компания директорининг илтимосига кўра доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома кирита оладими?

П.Ходиров.

 

1

Йўқ, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига (ВМнинг 7.10.2016 йилдаги 336-сон қарорига 1-илова) кирмайди.

 

2

Ҳа, Тошкент вилояти ҳокимлиги компаниянинг Тошкент шаҳридаги ходимларини доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритишга ҳақли, сабаби юқорида тилга олинган Рўйхатга киради.

Давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) – мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга прописка қилинади («Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун билан тасдиқланган Рўйхатнинг 11-банди).

Илтимоснома бўлса, Тошкент шаҳар паспорт бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

√ ариза;

√ паспорт;

√ ҳарбий ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;

√ турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

√ уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

√ никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг ёки фарзанднинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, шунингдек васийлик (ҳомийлик)ни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

√ давлат ҳокимияти органи раҳбарининг илтимосномаси, шунингдек лавозимга тайинлаш тўғрисида буйруқдан кўчирма;

√ давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (АВ томонидан 4.05.2012 йилда 2358-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг ­15-банди).

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1219 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика