Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 13 / Паспорт масалалари

Паспорт режими бекор қилинган эмас

 

Корхонамиздаги айрим ходимлар Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинмаган, турган жойи бўйича ҳисобда туриш муддати ўтиб кетган.

Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПФ-5308-сон Фармонига мувофиқ вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган фуқароларни ишга қабул қилганлик учун иш берувчининг жавобгарлиги бекор қилинди. Яъни иш берувчи ходимнинг вақтинча пропискасини текширмасликка ва талаб қилмасликка ҳақли.

1. Ишга қабул қилиш чоғида вақтинча рўйхатдан ўтган, бироқ бугунги кунга келиб унинг муддатини ўтказиб юборган (номуайян муддатга меҳнат шартномаси тузилган) ходимларга ушбу Фармон татбиқ этиладими? 

2. Тошкент шаҳрида турган жойи бўйича ҳисобда турмаган, республикамизнинг бошқа вилоятларида прописка қилинган шахсларни ишга қабул қилишга ҳақлимизми?

3. Ходим турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмай туриб Тошкент шаҳрида ишласа ва яшаса, унда жавобгарлик юзага келадими?

Т.Демидова, бош бухгалтер.

 

1

Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ­ПФ-5308-сон Фармони билан вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган фуқароларни ишга қабул қилишга бўлган тақиқ ва бунинг учун жавобгарлик бекор қилинди. Фармон янги ходимларнинг ишга қабул қилинишига ҳам, вақтинча прописка муддати ўтиб кетган ходимларга ҳам татбиқ этилади.

 

2

Фармонга мувофиқ энди иш берувчи ходимларнинг пропискасини текширмасдан ишга қабул қилиши мумкин. Бироқ МЖТКнинг 223-2-моддасига ўзгартиришлар киритилгунга қадар бунинг учун жавобгарликка тортилиш хавфи сақланади. Адлия вазирлиги ва Бош прокуратурага 2 ой муддатда қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш топширилган. Ўзгартиришлар киритилгандан кейин МЖТКнинг ушбу моддаси бекор қилинади.

 

3

Иш берувчи пропискани назорат қилишга мажбур эмаслигига қарамай, фуқаронинг ўзи паспорт режимига риоя этиши шарт. У вақтинча ёки доимий пропискага эга бўлмаса ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаса, унга ЭКИҲнинг 1/2 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солинади (МЖТКнинг 223-моддаси). Тошкент ва Тошкент вилоятига 5 кундан ортиқ муддатга келувчи барча фуқаролар ҳисобда туриши лозим.

 

Саодат Усмонова, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1121 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика