Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 13 / Хўжалик юритиш қоидалари

Зарар кўрганлар лицензиядан маҳрум қилинмайди

 

Улгуржи савдо корхонаси 2 йилдан буён зарар кўриб ишлаётган бўлса, ўз лицензиясини йўқотадими?

Н.Иванова, бош бухгалтер.

 

Йўқ, корхоналар зарар кўриб ишлаётганда лицензиянинг амал қилиши тугатилмайди. Унинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:

√ корхона лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

√ юридик шахс тугатилганда (тугатилган пайтдан эътиборан);

√ юридик шахс қайта ташкил этилганда – қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан (бундан унинг ўзгартирилиши, шунингдек янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсларда фаолиятнинг айни бир лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензия мавжуд бўлган тақдирда қўшиб юборилиши мустасно);

√ корхона лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда;

√ корхона лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришига олиб келган ҳолатларни лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда;

√ лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда;

√ лицензиянинг амал қилиш муддати тугаганда («Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддаси).

Лицензия қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:

√ корхона лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

√ лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда (Қонуннинг ­24-моддаси).

Шу тариқа, корхонанинг зарар кўриб ишлаши улгуржи савдога лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш ёки тугатиш учун асос ҳисобланмайди.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 966 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика