Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 13 / Хўжалик юритиш қоидалари

Бош бухгалтер битта бўлиши керак

 

Йирик корхонада иккита бош бухгалтер ишлаши ва иккаласи молиявий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга бўлиши мумкинми?

Н.Мамажонова, кадрлар бўлими бошлиғи.

 

 

Бош бухгалтер ёки бухгалтерия ҳисобини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахс бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбаридир («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси).

Ушбу ҳуқуқий нормадан келиб чиқилса, корхонада битта бош бухгалтер бўлиши шарт. Ўхшаш вазифаларни бажарадиган бошқа ходим бош бухгалтер ўринбосари, молия бўлими раҳбари, молиявий директор ва ҳ.к. лавозимларга қабул қилиниши мумкин.

Бош бухгалтер ишдан бўшамоқчи (ўз хоҳишига кўра, томонларнинг келишувига кўра, иш берувчининг ташаббуси билан) бўлиши ҳам мумкин. Бунда у ишларни бошқа шахсга топшириши керак. Бу ҳолда ишларни қабул қилиш-топшириш учун бошқа номзодни бош бухгалтер лавозимига қабул қилиш мумкин.

Шу тариқа, корхонада муайян даврда иккита бош бухгалтер ишлайди.

Бухгалтерия ҳисоби бўйича ишларни бевосита корхона раҳбарига топшириш мумкин, сабаби у бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш ҳуқуқига эга (Қонуннинг 11-моддаси).

Қонунга кўра пул, товар-моддий бойликларни ва бошқа бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек молиявий ва бошқа ҳисоботлар корхонанинг раҳбари томонидан (ёки у белгилайдиган шахслар томонидан) имзоланади.

У имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг 2 та рўйхатини ҳам тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга бухгалтерия ҳисоби субъектида раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахслар, иккинчисига эса, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар киради (Қонуннинг 13-моддаси).

Қонунчиликда корхонада (айниқса йирик корхонада) бухгалтерия ва молия ҳисобини юритиши мумкин бўлган шахслар сони чекланмайди. Шу сабабли бош бухгалтер билан бир қаторда бошқа ходимлар ҳам молиявий ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. Одатда, уларга бош бухгалтер ўринбосари, молиявий директор ва (ёки) раҳбар томонидан бунга ваколат берилган корхонанинг бошқа ходимлари киради.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1227 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика