Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 13 / Хўжалик юритиш қоидалари

Бировнинг товарини реклама қиламиз

 

МЧЖ улгуржи савдо билан шуғулланади. Биз хорижий компания билан унинг товарлари – бетон насосларига эҳтиёт қисмлар сотиб олиш учун контракт туздик. Ушбу бетон насослари, уларнинг эҳтиёт қисмлари ва бутловчи қисмлари тасвирланган фирмамизнинг реклама баннери билан кўргазмада иштирок этмоқчимиз.

Бетон насосларини (сабаби асосий мақсадимиз – ЎзР ҳудудида эҳтиёт қисмларни барқарор сотиш) реклама қилишга ҳақлимизми?

Ушбу хорижий компания билан қандайдир битим тузишимиз керакми?

Э.Каримова, бухгалтер.

 

– Ушбу вазиятда бетон насосларини реклама қилиш мумкин деб ҳисоблаймиз. Бироқ буни бетон насосларига эҳтиёт қисмларнинг олди-сотди шартномасида кўрсатиш (ёки реклама тарқатиш тўғрисида алоҳида шартнома тузиш) зарур.

Амалиётда хўжалик юритувчи субъектлар уларга бевосита алоқадор бўлмаган товарларни реклама қиладилар*.

Масалан, товарларни ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан сотувчи воситачилар уларни фаол реклама қиладилар. Воситачилик шартномасида бундай реклама қилишга розилик берилгани қайд этилиши керак.

Товар дистрибьюторлари ҳам ишлаб чиқарувчидан бундай фаолиятга ваколат олмасдан туриб, сотилаётган товар рекламасини жойлаштирадилар.

Реклама қонуний, аниқ, ишончли, ундан фойдаланувчига зарар, шунингдек маънавий зарар етказмаслиги шарт. Нотўғри реклама тақиқланади («Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 6, 13-моддалари). Шу сабабли реклама фаолиятини шартнома асосида юритиш лозим.

Кўриб чиқилаётган вазиятда корхона бетон насосларига эҳтиёт қисмлар сотиб олади, насосларни бевосита сотмайди. Корхона насосларни реклама қилса, бу ахборот реклама истеъмолчисини чалғитиши мумкин. Бундай рекламани нотўғри деб топиш хатари юзага келади. Бу ҳолда эҳтиёт қисмлар харидори насослар тўғрисида реклама тарқатишга сотувчининг роизилигини ва насосларга буюртма келиб тушганда уларни харидорларга етказиб бериш мажбуриятини олишини (алоҳида шартнома асосида) эҳтиёт қисмларнинг олди-сотди шартномасида назарда тутишини (ёки реклама тарқатиш тўғрисида алоҳида шартнома тузишини) тавсия этамиз. Шартномада реклама тўғрисидаги бандни назарда тутганда у қандай – текинга ёки ҳақ эвазига тарқатилишини кўрсатиш керак. Товар мажбурий сертификатланадиган бўлса (Рўйхат, ВМнинг 28.04.2011 йилдаги 122-сон қарорига 1-илова), уни фақат сертификат мавжуд бўлганда реклама қилиш мумкин (16-банд, АВ томонидан 6.04.2001 йилда 1024-сон билан рўйхатдан ўтказилган). 

 


*Реклама – бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида тарқатиладиган ахборот. У юридик ёки жисмоний шахслар, маҳсулот, шу жумладан товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва технологиялар тўғрисида бўлиши мумкин.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 948 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика