Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 02 / АКТ имкониятлари

ЯИДХПга солиқ солиш тизими бўйича интерактив хизматлар қўшилди

 

My2.gov.uz Ягона интерактив давлат хизматлари порталида солиқ соҳаси бўйича ахборот олишни сезиларли даражада осонлаштирадиган Давлат солиқ қўмитаси томонидан тақдим этиладиган хизматлар ишга туширилди.

 

Хусусан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, фойдаланувчилар «Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчилари тўғрисида ахборот тақдим этиш» хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Опция воситасида фойдаланувчига у ёки бу юридик шаxс қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ёки тўловчиси эмаслиги тўғрисида ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот тақдим этилади. Мазкур ахборот ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайдиган корхоналар томонидан ҳисобварақ-фактураларда ҚҚСни ғайриқонуний акс эттириш ҳолатларини олдини олиш учун зарур.

ҚҚС тўловчилари тўғрисида ахборот олиш учун қизиқтираётган йилни ва корхона СТИРни кўрсатиш зарур.

«Юридик шаxслар учун солиқ имтиёзлари» – яна бир интерактив хизмат. Ушбу опция туфайли солиқлар турлари бўйича солиқ тўловчи юридик шахсларнинг солиқ имтиёзлари тўғрисидаги тизимлаштирилган ахборот тақдим этилади. Ахборот тақдим этишда солиқ тўловчилар тоифаси, имтиёзлар турлари, уларнинг амал қилиш муддати ва мазкур имтиёз унинг асосида тақдим этиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам кўрсатилади. Мунтазам долзарб ахборот тақдим этиш учун тизим томонидан маълумотноманинг янгиланиши таъминланади.

«Юридик шаxснинг солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлари бўйича ахборотни кўриб чиқиш» хизматидан фақат юридик шахслар фойдалана олади. У юридик шахснинг барча солиқлари ва мажбурий тўловлари бўйича шахсий карточкаларни бевосита ДСҚнинг ахборот ресурсларидан кўриб чиқиш имконини беради.

Солиқ тўловчининг танловига кўра йил бошидан бошлаб ҳисоблаб ёзилган, тўланган суммалар, боқимонда, ортиқча тўлов, пеня миқдорлари ҳамда бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар билан ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади. Йилни танлаш ва шахсий карточкадан кўчирмани шакллантириш имконияти мавжуд. Натижада, солиқ тўловчи томонидан солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ижро этиш устидан назорат амалга оширилади.

 

Саида Жонизоқова.

Прочитано: 1232 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика