Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 01 / Солиқ солиш

Қисқартириш чоғида солиқлар

 

Ходим қисқартиришга тушди. Агар собиқ ходим ишга жойлашмаган бўлса, қисқартиришдан кейин 2-нчи ой учун тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи суммасидан қандай солиқлар ушлаб қолинади?

С.Р.

– Ходимлар сони қисқартирилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга қуйидагилар тўланиши керак:

√ барча иш кунлари, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилинган кун учун иш ҳақи;

√ фойдаланилмаган таътил учун компенсация (меҳнат шартномаси бекор қилинган кунга келиб фойдаланилмаган таътиллар мавжуд бўлганда);

√ огоҳлантириш муддати ўрнига пуллик компенсация (тарафлар бунга розилик берганда);

√ ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган ишдан бўшатиш нафақаси (МКнинг 109-моддаси);

иш қидириш даврида 2-нчи ой учун ўртача ойлик иш ҳақи;

√ агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтса, 3-нчи ой учун ўртача ойлик иш ҳақи (МКнинг 67-моддаси);

√ корхонанинг локал ҳужжатлари ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа тўловлар.

Агар ходим 2-нчи ой давомида ишга жойлашмаган бўлса, унга ўртача ойлик иш ҳақи тўланади. Бунинг учун у 2-нчи ой тугагандан кейин олдинги иш жойига ёзма ариза ва меҳнат дафтарчасини (янги иш жойи тўғрисидаги ёзувлар қайд этилмаганлигини тасдиқлаш учун) тақдим этиши керак.

3-нчи ой учун ўртача ойлик иш ҳақини олиш мақсадида собиқ ходим ариза, ўзи рўйхатдан ўтган Бандликка кўмаклашиш марказининг маълумотномаси ва меҳнат дафтарчасини тақдим этиши керак.

Меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин 2-нчи ва 3-нчи ойлар учун тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи ишдан бўшатиш нафақаси ҳисобланишига асос бўладиган ўша маълумотларга кўра аниқланади. Ҳисоб-китоб (ишдан бўшатиш нафақаси) ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаш даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошини ошган сумманинг (тарифдан ортиқ тўловларнинг) биринчи йил ишловчиларга 1/12 га (6 ой тўлиқ ишлаганларга – 1/6 га, 7 ой тўлиқ ишлаганларга – 1/7 га ва ҳ.к.) оширган ҳолда амалга оширилади.

Ходимлар билан меҳнат муносабатлари бекор қилинганда иш қидириш даврида (2-нчи ва 3-нчи ойлар учун) уларга тўланадиган ўртача иш ҳақи бошқа даромад деб тан олинади (Солиқ кодексининг 178-моддаси 15-банди). Ушбу тўловларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади ҳамда ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинмайди.

 

Ноила МУҚМИНОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1750 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика