Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 01 / Бухгалтерга ёрдам

Йиллик ҳисобот: ўзгартиришларни ҳисобга оламиз

 

Ўтган йилда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солувчи асосий ҳужжатларга кўп ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома» (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ҳамда 24-сон БҲМС «Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби»га (АВ томонидан 18.08.2009 йилда ­1996-сон билан рўйхатдан ўтказилган) энг кўп ва муҳим ўзгартиришлар киритилди. Молиявий ҳисобот шаклларига (АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ҳам ўзгартиришлар киритилди.

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

 

Ўзгартиришлар

 

Бухгалтерия ҳисоби

 

МБ бошқарувининг «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (АВ томонидан 24.03.2017 йилда 1948-12-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

 

Ўзгартиришлар 1.04.2017 йилдан кучга кирган.

 

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ:

1.04.2017 йилдан бошлаб депозит ҳисобварақлари очиш учун фақат қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

а) ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза (Йўриқномага 2-илова);

б) имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган 2 дона варақча (3-илова). Асосий муҳр (филиал ёки ваколатхона муҳри) изи намунаси киритилди. Махсус муҳрлар, масалан, «Пакетлар учун», «Рухсатномалар учун», «Девонхона», «Маълумотномалар учун», «Гувоҳномалар учун» ва ҳ.к. қўллаш мумкин эмас;

в) мижоз номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат). Шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли кўрсатилгандан сўнг, банк томонидан ундан нусха олинади (Йўриқноманинг 12-банди).

 

Илгари давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхалари ва бошқалар ҳам тақдим этилар эди

Молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (АВ томонидан 30.05.2017 йилда 1181-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

 

Ўзгартиришлар 5.06.2017 йилдан кучга кирган.

 

Қуйидаги асосий ўзгартиришлар киритилди:

● Ҳисобварақлар режасидан (21-сон БҲМСга 1-илова) 0450-«Ташкилий харажатлар» ва 0550-«Ташкилий харажатларнинг амортизацияси» счётлари чиқариб ташланди. Ташкилий харажатлар номоддий активлар таркибидан чиқариб ташланган эди (7-сон БҲМС, молия вазирининг АВ томонидан 14.02.2009 йилда 1485-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи таҳририда);

● Ҳисобварақлар режасига 2 та янги балансдан ташқари счёт киритилди – 015-«Оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият) бўйича олинган мол-мулк» ва 016-«Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар». Ҳисобварақлар режасини қўллаш бўйича йўриқномага (21-сон БҲМСга 2-илова) хўжалик операцияларини киритилган счётлар бўйича акс эттириш тартиби жорий этилди.

Энди биргаликдаги фаолият ишончли вакиллари оддий ширкат (биргаликдаги фаолият) шартномаси иштирокчиларига тегишли бўлган ва биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш учун олинган мол-мулк ҳисобини балансдан ташқари 015-счётда юритадилар. Мол-мулк эгасига қайтарилаётганда ҳисобдан чиқарилади.

Лицензия, муаллифлик ва бошқа шартномалар асосида вақтинча фойдаланиш учун олинган НМА фойдаланувчилари объектларни шартномада кўрсатилган қийматда 016-счётнинг дебети бўйича ҳисобга оладилар. Шартноманинг амал қилиш муддати тугаганда 016-счёт кредитланади;

● Йўриқноманинг 53, 55, 57 ва 59-бандларига ўзгартиришлар киритилди, уларга мувофиқ қимматли қоғозларнинг сотиб олиш баҳосини қоплаш муддати давомида номинал қийматигача етказиш тўғрисидаги қоида акцияларга нисбатан татбиқ этилмайди. Акциялар қиймати 12-сон БҲМС «Молиявий инвестициялар ҳисоби» (15-банд, АВ томонидан 16.01.1999 йилда 596-сон билан рўйхатдан ўтказилган) бўйича аниқланади ва ҳисобга олинади;

● Йўриқноманинг 138-бандига аниқлаштириш киритилди, унга мувофиқ 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» счётида реализация қилишга мўлжалланган қурилиш объектларининг таннархи ҳам ҳисобга олинади;

● янги 6630-«Таъсисчиларнинг устав капиталини ошириш бўйича улушлари» счёти жорий этилди. Яъни киритилган улушлар бўйича таъсисчилар олдидаги мажбуриятлар 6630-счёт кредити бўйича активларни ҳисобга олувчи счётлар билан корреспонденцияда акс эттирилади. Таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилгандан кейин 6630-счёт 4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» счёти билан дебетланади;

● Ҳисобварақлар режасидан 9440-«Келгусида солиқ солинадиган базадан чиқариладиган ҳисобот даври харажатлари» счёти чиқариб ташланди, Йўриқноманинг 403, 408 ва бошқа бандларига тегишли ўзгартиришлар киритилди;

● бошқа корхона берган узоқ муддатли қарзлар 0690-«Бошқа узоқ муддатли инвестициялар» счёти дебети бўйича ҳисобга олинади. Илгари улар 0990-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» счётида ҳисобга олинар эди;

● Йўриқноманинг 5-бандига Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон қарорининг 6-бандига асосан ўзгартиришлар киритилди – микрофирмалар ва кичик корхоналар 3 йилда 1 марта асосий воситаларни қайта баҳолашга ҳақлилар;

● Йўриқноманинг 23, 30 ва 32-бандларига 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га (АВ томонидан 9.09.2016 йилда 1299-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) киритилган ўзгартиришларга мувофиқ тузатишлар киритилди;

● Йўриқноманинг 369-бандига бюджетга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар махсус Низомга (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ҳисобга олиниши муносабати билан қўшимчалар киритилди

Молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (24-сон БҲМС) «Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (АВ томонидан 28.06.2017 йилда 1996-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

 

Ўзгартиришлар 3.07.2017 йилдан кучга кирган.

 

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ қарзлар бўйича харажатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) жалб қилинган қисқа муддатли ва узоқ муддатли қарзлар бўйича фоизлар (илгари қарзлар бўйича харажатлар фақат банклар ва кредит ташкилотларидан олинган фоизларни ўз ичига олар эди);

б) қарзлар билан боғлиқ бўлган дисконтлар (чегирмалар), шу жумладан, облигацияга тегишли дисконтларнинг (чегирмаларнинг) ҳисобдан чиқарилиши (илгари мукофотлар, устамалар ҳам киритилар эди);

в) 6-сон БҲМС «Ижара ҳисоби»га (АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган молиявий ижара ва (ёки) лизингга тааллуқли бўлган фоиз харажатлари

Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш тартиби

 

Молия вазирининг «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича Қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (АВ томонидан 14.12.2017 йилда 1209-8-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

 

Ўзгартиришлар 15.12.2017 йилдан кучга кирган.

 

Қуйидаги асосий ўзгартиришлар киритилди:

● Бухгалтерия балансига (1-сон шакл) 930-«Оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият) бўйича олинган мол-мулк» ва 940-«Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар» сатрлари киритилди. Ушбу сатрларда молия вазирининг 1181-3-сон буйруғи билан 21-сон БҲМСга киритилган балансдан ташқари 015 ва 016-счётлар кўрсаткичлари акс эттирилади;

● «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» 2-сон шаклидан 080-«Ҳисобот даврининг солиқ солинадиган фойдадан келгусида чегириладиган харажатлари» сатри чиқариб ташланди. Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларга (7-илова) тегишли ўзгартиришлар киритилди;

● юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотларининг «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» 2-сон шаклини тақдим этиши тўғрисидаги талаб бекор қилинди

 

 

Материални тайёрлашда «Йиллик ҳисобот–2017» ЭМТ материалларидан фойдаланилди.

Прочитано: 1820 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика