Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 01 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Макроиқтисодий прогноз ва Давлат бюджети параметрлари тасдиқланди

 

Президентнинг 29.12.2017 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрларига доир ПҚ–3454-сон қарори эълон қилинди*.

 

Маълумки, шу каби қарорлар ҳар йили қабул қилинади. Уларда тадбиркорлар, бухгалтерлар ва иқтисодчилар учун муҳим бўлган нормалар белгиланади. Бюджет кўрсаткичлари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкалари, жорий этиладиган ва бекор қилинадиган имтиёзлар, солиқ ва бюджет сиёсатидаги ўзгаришлар муносабати билан қонуности ҳужжатларига киритиладиган тузатишлар шулар жумласидандир. Бир сўз билан айтганда – бу келгуси йил учун мамлакатимизнинг асосий молиявий ҳужжати.

Бу сафар қарор оддий инсонлар ва тадбиркорлар манфаатлари нуқтаи назаридан ҳамда мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида келтирилган солиқ ва бюджет сиёсатига талаблар инобатга олинган ҳолда қабул қилинди.

2018 йил учун асосий янгиликлар қуйидагилардан иборат:

● солиқ ва бошқа тушумларни маҳаллий бюджетлар фойдасига қайта тақсимлаш ҳамда Жўқорғи Кенгес ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг бюджет ваколатларини кенгайтириш;

● юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи билан бирлаштириш;

● илгари мавжуд бўлган 3 та мустақил ажратмани (Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасига) ягона тўловга – давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларга бирлаштириш;

● Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига маҳаллий вакиллик органлари билан келишилган ҳолда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаларини ошириш ва камайтириш ваколатини бериш;

● маҳаллийлаштириш дастурига киритилган барча корхоналар ва экспорт қилувчи корхоналар учун экспорт улушига боғлиқ ҳолда бериладиган имтиёзларни бекор қилиш;

● нотижорат ташкилотларга бизнесдан олинган даромадлар қисмида ягона солиқ тўловига ўтиш ҳуқуқини бериш ва бошқалар.

Қабул қилинган ҳужжат нормаларининг батафсил шарҳларини газетамизнинг кейинги сонларида ўқийсиз.

Самир ЛАТИПОВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2097 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика