Norma.uz

Тошкентда илк бор: Глобал тадбиркорлик ҳафталиги

 

Глобал тадбиркорлик тармоғи (GEN) ваколатхоналари ҳар йили дунёнинг 170 дан зиёд мамлакатида Глобал тадбиркорлик ҳафталиги ва кўплаб бошқа ишбилармонлик тадбирларини ўтказади. 2017 йилда Ўзбекистон мазкур ташкилотга қўшилди ва мамлакатимизда 13 ноябрдан 19 ноябргача ўтказиладиган ҳафталик ҳамкорликнинг дастлабки натижаси бўлади.

 

Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмасида (ХБТУ) ўтказилган матбуот анжуманида унинг ташкилотчилари тадбир қандай майдончаларда ва қайси тартибда ўтказилиши, шунингдек Глобал тармоққа аъзо бўлишнинг афзалликлари ҳақида сўзладилар.

GEN Uzbekistan вакиллари сифатида ХБТУ, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ground Zero коворкинг-маркази билан ҳамкорликда, бир қатор бошқа ҳамкорларнинг кўмаги билан ­1-йиллик Глобал тадбиркорлик ҳафталигини ташкил қиладилар.

ХБТУ раҳбари Ҳикмат Абдураҳмоновнинг маълум қилишича, Глобал тадбиркорлик тармоғи – дунёнинг 170 мамлакатидан, тадбиркорликнинг ягона глобал экотизимини барпо этишга йўналтирилган тармоқлар, дастурлар ва ташаббусларнинг йил бўйи давом этадиган ҳаракат дастури. Ўтказиладиган тадбирлар тадбиркорларга ўз имкониятларини тадқиқ қилишда, трендлар ва янги бизнес қуроллари тўғрисида ахборот олишда, ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришда ёрдам беришни тақозо этади.

Ҳафталик 6 кун давом этади. Ҳар бир мавзувий кун доирасида иштирокчилар мамлакатимиз ва хорижлик экспертларнинг қуйидаги йўналишлар бўйича маърузаларини тинглайдилар: тадбиркорлик учун инфратузилма; стартап-ҳаракатни ривожлантириш; бизнеснинг самарадорлиги ва ўсиши; инновациялардан фойдаланиш; ёшлар тадбиркорлиги; инвестицияларни жалб этиш усуллари. Шунингдек замонавий ва халқаро амалиётлар намойиш этилади. Ёшлар иттифоқининг матбуот клуби, Ground Zero коворкинг-маркази ва Ёшлар ижодиёт саройи тадбирларни ўтказиш учун ўз майдончаларини тақдим этадилар.

Бўлғуси Ҳафталикни тақдим этиш доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Одилжон Тожиев мамлакатимизда меҳнатга лаёқатли аҳолининг катта қисмини 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил этишини қайд этди. Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга катта эътибор бериш – давр талаби. Тадбиркорлик ҳафталиги мазкур вазифани рўёбга чиқариш учун яна бир самарали дастакка айланишидан умидвор бўлган Ёшлар иттифоқи унинг ҳамкорига айланади.

Ҳафталикнинг ҳамкорларидан яна бири – Исроил давлатининг Ўзбекистондаги элчихонаси. Ушбу мамлакат дипломатик идораси раҳбари Эдуард Шапиранинг айтишича, бугунги кунда Исроилда 200 атрофида турли хил стартап-акселератор (бошланғич сармоясига эга бўлмаган ёш бизнесменларни қўллаб-қувватлайдиган ва молиялайдиган ташкилот) ишламоқда. Шу туфайли мамлакат қисқа муддатда инновацияларни жалб этиш соҳасида пешқадамлар сафидан жой олди. Исроиллик экспертлар ўзбекистонлик тадбиркорлар билан ўз тажрибаларини баҳам кўришга тайёрлар.

– Билдирилган тавсияларнинг якунларига кўра Ўзбекистонда қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга ҳам дахлдор бўлган бизнесни янада ривожлантириш учун таклифларни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда, – дея таъкидлади ССП чет эл инвестицияларини жалб этишга кўмаклашиш бошқармасининг бошлиғи Олег Рижиченко.

 

Саида Жонизоқова,

«Norma Online» мухбири.

Прочитано: 1920 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика