Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 43 / Хўжалик юритиш қоидалари

Транспорт хизматлари норезидент даромади сифатида

 

Ташкилот Россиядан ёнғин датчиклари етказиб берилишига доир импорт контракти тузди. Спецификацияда СРТ Тошкент шартларидаги транспорт ва божхона харажатлари суммаси алоҳида сатрда кўрсатилган. Бошқа фирма худди шундай контракт тузган эди, биз эса воситачилик шартномаси бўйича юкни қабул қилиб олувчи ҳисобланамиз.

1. Товар СРТ Тошкент шартларида етказиб берилаётган бўлса, транспорт харажатлари Ўзбекистон норезидентининг даромади ҳисобланадими?

2. Ташкилотимиз буюртмачи ва фақат юкни қабул қилиб олувчи ҳисобланса, норезидентнинг даромадларидан фойда солиғини тўлаши шартми?

МЧЖ бухгалтери.

 

 

1

СРТ Тошкент етказиб бериш шарти билан товарни сотиш (импорт қилиш) шартномангиз предмети ҳисобланади.

СРТ етказиб бериш шартларига кўра сотувчи товарни етказиб бериш жойидан тайинланган жойигача ташиш шартномаси тузилишини таъминлаши шарт.

Сотувчи қуйидагиларни тўлаши шарт:

√ шартнома тузилган ташувчига товар етказиб бериладиган (топшириладиган) пайтгача унга алоқадор бўлган барча харажатларни;

√ ташиш шартномасига кўра сотувчи зиммасига юклатилган товарни юклаб ортиш ва тайинланган жойда юклаб тушириш харажатларини;

√ божхона ва товарни олиб чиқиш билан боғлиқ бошқа тўловлар (Инкотермс 2010).

Товарни етказиб бериш шартномаларида (спецификацияларда) шартнома предмети – товарни сотиш эканлигини бир хилда талқин қилиш учун транспорт хизматлари қийматини ажратиб кўрсатиш тавсия этилмайди. Бунинг устига, транспорт хизматлари унинг таннархига киради (АВ томонидан 17.07.2006 йилда ­1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 13-банди).

Бу ҳолда норезидент товарни Ўзбекистон ҳудудига олиб киришдан даромад олади, у Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларга кирмайди (Солиқ кодексининг 155-моддаси 4-қисми 2-хатбошиси). Шу сабабли унга солиқ солинмайди.

 

2

Транспорт хизматлари алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилган бўлса, халқаро ташишларда транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатишдан олинган даромад сифатида талқин қилинади. Бунда юкни қабул қилиб олувчидан (ташкилотингиздан) олинган сумма билан юк ташувчига тўланиши керак бўлган, бирламчи ҳужжатлар билан тасдиқланган сумма ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобланган ҳақ суммасига тўлов манбаида даромад солиғи солинади. Солиқ ставкаси – 20%. Бирламчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, норезидентга 6%лик ставка бўйича транспорт хизматлари учун тўланган умумий суммага солиқ солинади (Солиқ кодексининг 155-моддаси 3-қисми 10-банди, 160-моддаси 3–4-бандлари).

Транспорт хизматлари ажратиб кўрсатилган 3 тарафлама шартнома тузилганда юкни қабул қилиб олувчи ташкилотингиз эмас, балки норезидентга даромад тўловчи ташкилот солиқ агенти бўлиб чиқади.

 

Ольга Рулёва,

«Norma Online» эксперти. 

Прочитано: 1266 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика