Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 39 / Юридик маслаҳатлар

Шартнома асосида текин хизматлар

 

Компаниямиз тиббиёт муассасаларига (поликлиникаларга) текинга интернет хизматларини кўрсатмоқчи.

Бундай хизматларни кўрсатиш учун тиббиёт муассасаси билан қандай турдаги шартномани тузиш зарур?

С.Козлова.

 

– Фуқаролик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бошқа тарафга ундан ҳақ ёки бошқа муқобил тўлов олмасдан бирон нарсани текинга бериш учун шартнома тузишга йўл қўйилади (ФКнинг 355-моддаси 2-қисми).

Фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган шартномани ҳам тузишлари мумкин (ФКнинг 354-моддаси). Бироқ компанияга текинга хизматлар кўрсатиш шартномасини тузишни тавсия этамиз.

Шартлари аниқ қайд этилган шартноманинг мавжудлиги ижрочига муайян мажбуриятларни юклаш учун асос ҳисобланади. Ижрочининг битимда иштирок этишга розилиги ва муайян хизматларни кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлаши буюртмачига шартнома билан ижрочи зиммасига юклатилган мажбуриятларни лозим даражада бажаришини талаб қилиш ҳуқуқини беради.

 

Алибек Худойберганов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1630 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика