Norma.uz

Таътил олиш ҳуқуқи

 

Биз компания ваколатхонасида ишлаймиз, айни пайтда барча ходимларимиз ҳам таътилларидан тўлиқ фойдалана олмадилар. Яқин орада компания МЧЖ очмоқчи, барча ходимлар штати унга ўтказилади. Мантиқан олганда, улар ваколатхона билан меҳнат шартномасини бекор қилиб, МЧЖга ишга қабул қилинадилар (ваколатхона фаолиятини давом эттиради). МЧЖ очилганда айрим ходимларнинг компанияга ишга жойлашганига атиги 6 ой ўтган бўлади, тегишинча, улар бир йил таътилга чиқа олмайдилар (ваколатхонада 6 ой ва МЧЖда яна 6 ой кутишларига тўғри келади).

Қолган таътил кунларини нима қилайлик? Компенсация тўловлари тўлаш имкони борлигидан хабардормиз. Бироқ ходимлар улардан кейинроқ фойдалана олишларини хоҳлаяпмиз. Бу кунларни сақлаб қолиш ва қандайдир тарзда МЧЖга ўтказиш мумкинми? Агар кунларни ўтказишнинг иложи бўлмаса, янги ходимлар билан қандай йўл тутайлик?

Н.С.

 

– Одатда, йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун айни шу иш берувчида 6 ой узлуксиз ишлангандан кейин берилади. Бунда иш йили меҳнат шартномасига биноан иш бошланган кундан эътиборан ҳисобланади. Шу сабабли бошқа иш берувчига ўтиш ходимга фойдаланмаган таътилларини янги иш жойига «ўтказиш» имконини бермайди.

Ходим ишдан бўшаётган пайтда фойдаланилмаган таътилининг қанчадир куни қолган бўлса, масалани 2 хил усулда ечиш мумкин:

фойдаланилмаган таътил учун пуллик компенсация тўлаш. Яъни меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга таътилдан фойдаланмаган барча йиллар учун пуллик компенсация тўлаш зарур (МКнинг 151-моддаси);

ходимнинг таътилдан фойдаланиб, кейин ишдан бўшаши. Ходимнинг ёзма аризасига биноан унга ишдан бўшашидан олдин фойдаланилмаган таътиллари берилади. Бунда таътилнинг сўнгги куни ишдан бўшаш куни деб ҳисобланади. 6 ойдан кам ишлаган ходимларга ҳам ушбу вариантни қўллаш мумкин.

Шу тариқа, бошқа иш берувчига ўтказилаётган ходим пуллик компенсация олиб ёхуд ишдан бўшашдан олдин таътилга чиқиб, таътил олиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1474 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика