Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 38 / Амалий бухгалтерия

Капиталлаштирилган харажатлар

 

Бизнинг МЧЖ дам олиш зонаси, шунингдек ўз эҳтиёжлари учун офис қурмоқчи. Бунинг учун юридик, экологик, техник масалалар, мол-мулкни баҳолаш ва бошқалар бўйича хорижий ва маҳаллий маслаҳатчилар жалб этилди. Маслаҳатчиларнинг авиачипталарга, овқатланиш, яшаш, алоқа ва контракт бўйича хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бошқа харажатларини тўлаймиз. Ушбу харажатлар суммаси хизматлар қиймати қатори инвойслар ва бажарилган ишлар далолатномаларига қўшилади. Қурилиш ишларини бажариш учун пудратчилар жалб этилади. Материаллар ва ускуналар ўз маблағларимиз ёки пудратчиларнинг маблағлари ҳисобидан сотиб олинади.

Қурилиш якунлангунча маслаҳат хизматлари, пудрат ишлари, шунингдек қурилиш материалларига харажатларни қайси счётда акс эттириш лозим?

Р.Расулов, бухгалтер.

 

– Асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо этиш) билан боғлиқ ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўланадиган суммалар асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилади (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 11-банди). 

Шу тариқа, дам олиш зонаси ва офис қурилиши билан боғлиқ маслаҳатчиларнинг хизматларига харажатлар барпо этиладиган объектлар қийматига киритилиши лозим.

Агар қурилиш фақат режалаштирилаётган бўлса, у бошланадиган муддатларга қараб мазкур харажатларни кечиктирилган харажатлар – 0990-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» ёки ­3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар» счётларида акс эттириш мумкин. Қурилиш бошланганидан кейин ушбу харажатлар суммалари 0810-«Тугалланмаган қурилиш» счёти дебети бўйича капитал қўйилмалар таркибига киритилади.

Қурилиш бошланмаса, ушбу счётларда жамланган барча суммалар 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счёти дебетида харажатларга ҳисобдан чиқарилади.

Қурилиш ишлари пудратчининг ёки ўзининг материалларидан фойдаланган ҳолда пудрат шартномаси асосида чет ташкилотлар томонидан бажарилади. Ўзининг материаллари ҳақиқатда фойдаланилганидан ва пудратчининг ҳисоботи расмийлаштирилганидан кейин ҳисобдан чиқарилади.

 

Сизнинг ҳолатда қуйидаги бухгалтерия проводкаларидан фойдаланиш мумкин:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Қурилиш ишлари бошлангунча қилинган харажатлар

 

Маслаҳатчилар хизматларига харажатларнинг ҳисобдан чиқарилишини кечиктириш акс эттирилди

 

0990-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар»;

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Қурилиш ишлари бошлангандан кейин қилинган харажатлар

 

Кечиктирилган харажатлар ҳисобдан чиқарилди

 

0810-«Тугалланмаган қурилиш»

 

0990-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар»; 3290-«Бошқа ­кечиктирилган харажатлар»

 

Пудратчига қурилиш материаллари берилди

 

1070-«Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар»

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

Пудрат ишлари қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

0810-«Тугалланмаган қурилиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Ўзининг қурилиш материаллари қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

0810-«Тугалланмаган қурилиш»

 

1070-«Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар»

 

Қурилиш бошланмаса

 

Кечиктирилган харажатлар ҳисобдан чиқарилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

0990-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар»; 3290-«Бошқа ­кечиктирилган харажатлар»

 

 

Хорижий мутахассисларни жалб этиб, Ўзбекистон Республикаси норезидентларига даромадлар тўлаш манбаи сифатида уларга солиқ солиниши учун жавобгар бўласиз.

 

Ноила МУҚМИНОВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1706 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика