Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 38 / Божхона

Хоразм: мулоқот юзма-юз, хизматлар масофали

 

Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, аҳоли, хусусан, тадбиркорларнинг таклиф ва муаммоларини тинглаш, яқиндан ўрганиш ҳамда масалаларни мутасаддилар иштирокида жойида ҳал этиш бугунги кунда энг замонавий ва таъсирчан усуллардан бирига айланди. Масалан, очиқ мулоқотлар хусусий секторнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда ҳам муҳим омил бўлмоқда. Бу жараёнда маҳаллий ҳокимликлар, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари иштирокида жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар фуқаролар томонидан кўтарилаётган масалаларнинг тезкор ва самарали ҳал этилишига хизмат қилаётир.

 

Хоразм: мулоқот юзма-юз, хизматлар масофали

Хоразм вилояти божхона бошқармасида тадбиркорлар, ТИФ қатнашчилари иштирокида ташкиллаштирилган очиқ мулоқот учрашувида тадбиркорлик субъектлари учун божхона соҳасида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда уларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда божхона органлари фаолиятига жами 35 та автоматлаштирилган ахборот тизимлари жорий этилган, шундан 22 таси давлат ахборот тизими сифатида рўйхатдан ўтган. Тадбиркорлик субъектларига божхона расмийлаштирувига доир бир қатор енгиллик ва қулайликлар яратиш мақсадида ДБҚ томонидан ҳозирда 22 турдаги интерактив хизматлар амалиётга жорий этилган. Ушбу интерактив хизматлар my.gov.uz Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Қўмитанинг www.bojxona.uz расмий веб-сайтлари орқали тақдим қилинмоқда.

Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан «Товарларни электрон декларация қилиш» интерактив хизмати жорий қилингандан буён божхона юк декларациялари 100% электрон шаклда расмийлаштирилмоқда. Бунинг натижасида тадбиркорлик субъектларининг моддий харажатлари ва вақти тежалишига эришилди.

«Божхона тўловлари бўйича солиштирув далолатномасини шакллантириш» интерактив хизмати ТИФ қатнашчиларига божхона тўловлари бўйича солиштирма далолатномаларни божхона органларига ташриф буюрмасдан, ўз иш жойларидан туриб он-лайн тарзда реал вақт мобайнида PDF форматида юклаб олиш имкониятини беради.

Шунингдек, хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришга, товарларни реэкспорт божхона режимига расмийлаштиришга ёки реимпорт божхона режими остида жойлаштиришга ва юкларни вақтинча олиб кириш (чиқиш)га рухсатномалар олиш учун 2017 йил ўтган даври мобайнида аризаларнинг барчаси амалдаги мавжуд интерактив хизматлардан фойдаланиб юборилган. Натижада божхона органлари билан ТИФ қатнашчилари фаолиятидаги ахборот алмашинувининг очиқ-ошкоралиги ва ишончлилиги таъминланди.

Очиқ мулоқотда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор (15.08.2017 йилдаги ­ПҚ-3213-сон), «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармон (2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон) ҳамда «Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг (4.09.2017 йилдаги ПҚ-3254-сон) мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди.

Очиқ мулоқотда ДБҚнинг Ахборот коммуникация-технологияларини татбиқ этиш бошқармаси масъул ходими А.Дўсмуҳаммедов иштирок этди.

 

Самарқанд: тайлоқлик тадбиркорлар имтиёзлардан воқиф этилди

Самарқанд вилояти Тайлоқ туманида тадбиркорлар, ТИФ қатнашчилари, фермерлар иштирокидаги учрашувда туман мутасадди идораларининг раҳбар ва мутахассислари ҳозир бўлишди.

Учрашувда республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида яқин вақтларда бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги таъкидланди. Хусусан, Президентимизнинг «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт қилиниши ва рақобатдошлигини таъминлашни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (25.05.2017 йилдаги ПФ-5057-сон), «Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (21.06.2017 йилдаги ПҚ-3077-сон), «Маҳаллий экспортёр-корхоналарни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (28.07.2017 йилдаги ПҚ-3157-сон) асосида хўжалик субъектларига товарларни экспорт қилиш борасида яратилган енгилликлар, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида божхона органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда республикамизда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида қўлланиладиган имтиёз ва преференциялар ҳамда ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш борасида божхона органларида яратилган қулайликлар тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

Тадбирда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Қодиров қатнашди.

 

 

Самарқанд вилоятининг ташқи савдо айланмаси жорий йилда 145 млн АҚШ долларидан ортди, бу ўтган йилга нисбатан 2,39%га кўпдир.

Экспорт қилинган товарларнинг асосий қисмини (38%ини) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, гилам маҳсулотлари (11,5%), пахта толаси (10,4%) ташкил қилди. Ундан кейинги ўринларни эса қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари, тўқимачилик маҳсулотлари ва автотранспорт воситалари эгаллайди.

 

Хоразм ва Самарқанд вилоятлари божхона бошқармаси Ахборот хизматлари материаллари асосида.

Прочитано: 1579 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика