Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 38 / Божхона

Парчаси ҳам металл

 

Саноатда қора ва рангли металл парчалари, чиқиндиларининг аҳамияти ҳеч қачон йўқолмаган. Амалдаги тартибларга мувофиқ мазкур хом ашёни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш тақиқланган.

 

Шунга қарамай, таркибида рангли металлар бўлган механизм ва агрегатларни талон-торож қилиш, уларни яширинча тайёрлаш, мамлакат ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетишга қаратилган ҳаракатлар учраб туради.

Фарғона вилояти божхоначилари рангли металл парчаларини яширинча олиб чиқишга бўлган уринишлардан бирини бартараф этишди. Фарғона туманининг чегарадош ҳудудида ҳаракатланаётган «Мерседес Бенц» русумли автомашина белгиланган тартибда тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида қўшни давлатга ноқонуний равишда олиб чиқиш учун мўлжалланган 23 дона полиэтилен қопларда умумий қиймати 4 млн 400 минг сўмликдан ортиқ, соф оғирлиги 828 кг мис рангли металл парчалари олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Суриштирувлар давомида бу рангли металл парчалари фуқаро А.Ёрибековга тегишли бўлиб чиқди. Ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 1851-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Ушбу моддага кўра рангли металл парчалари ва чиқиндиларини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ноқонуний ўтказишга уриниш жарима, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ жазоси билан жазоланади.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, республикамизда рангли металл парчалари ва чиқиндиларини Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиб кетиш тақиқланган. Бу турдаги маҳсулотларни экспорт қилиш фақатгина Вазирлар Маҳкамаси рухсати билан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширилади.

Жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 87 та қонунбузарлик ҳолатида қиймати салкам 150 млн сўмлик 73 тоннадан ортиқ қора ва рангли металл парчалари ва чиқиндиларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

 

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1594 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика