Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 38 / Амалий бухгалтерия

Муассис материалларини кирим қиламиз

 

Муассис (жисмоний шахс) ўзининг «А» фирмасига (ЯСТ тўловчи) материалларни бераяпти. «А» фирмаси устав фондига ҳисса сифатида «В» фирмасини жорий таъмирлаб бераяпти.

«А» фирмасининг бухгалтерия ҳисобида муассисдан материаллар келиб тушганини ва улардан «В» фирмасининг УФга ҳисса сифатида ишларни бажариш учун фойдаланилишини қандай акс эттириш керак? Солиқ оқибатлари қандай бўлади?

Н.Шевченко, МЧЖ бухгалтери.

 

– Муассисдан материалларни «А» фирмасига кирим қилишнинг бир нечта варианти бор.

 

I вариант. ФИРМА УСТАВ ФОНДИНИ ТЎЛДИРИШ

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Солиқ оқибатлари

 

Фирма устав фондига ҳисса акс эттирилди

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6630-«Устав капиталини ошириш бўйича муассисларнинг ҳиссалари»

 

Солиқ оқибатлари йўқ

 

УФ оширилгани рўйхатдан ўтказилгани акс эттирилди

 

6630-«Устав капиталини ошириш бўйича муассисларнинг ҳиссалари»

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

 

 

II вариант. ЖИСМОНИЙ ШАХСДАН ФИРМАГА ҚАРЗ

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Солиқ оқибатлари

 

Жисмоний шахсдан фирмага материаллар қарзга берилди

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6820-«Қисқа муддатли қарзлар»

 

Солиқ оқибатлари йўқ

 

Қарзни сўндириш ҳисобига худди шундай материаллар қайтарилди

 

6820-«Қисқа муддатли қарзлар»;

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»;

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

Қарз суммаси қайтарилаётган материаллар қийматидан кўп бўлса, ЯСТни ҳисоблашда солиқ солинадиган базага киритиладиган бошқа даромад юзага келади (Солиқ кодексининг 133-моддаси)

 

Қарз бўйича фоизлар ҳисобланди (шартномада назарда тутилган бўлса)

 

9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар»

 

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

 

Тўлов манбаидаги солиқ – суммадан 10% (Солиқ кодексининг 184-моддаси)

 

Фоизлардан солиқ ушланди

 

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

 

6400-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

 

Қарз фоизсиз бўлса ёки фоиз қарз олинган санадаги МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан паст бўлса, фирмада бошқа даромад юзага келади, у қуйидагича аниқланади:

● фоизсиз қарз олинганда – қарз олинган санадаги МБнинг қайта молиялаштириш ставкасида;

● фоиз ставкаси қарз олинган санадаги МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан паст бўлса – қайта молиялаштириш ставкаси билан шартномада назарда тутилган ставка ўртасидаги фарқ сифатида.

 

III вариант. МАТЕРИАЛЛАРНИ ТЕКИНГА БЕРИШ

Ушбу даромад фақат солиқ солиш мақсадида аниқланади ва бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди (Солиқ кодексининг 135-моддаси).

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Солиқ оқибатлари

 

Материалларнинг текинга берилиши акс эттирилди

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

8530-«Текинга олинган мулк»

 

Текинга олинган материаллар қиймати ЯСТни ҳисоблаб чиқаришда бошқа даромад сифатида солиқ солинадиган базага киритилади (Солиқ кодексининг 135-моддаси)

 

 

 

Қурилиш-монтаж ишлари билан «В» компанияси УФга ҳисса қўшиш

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Солиқ оқибатлари

 

Қурилиш-монтаж ишлари билан «В» компанияси УФга ҳисса акс эттирилди

 

0600-«Узоқ муддатли инвестициялар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

ҚМИ УФга ҳисса сифатида берилиши реализация деб тан олинади. Реализация қилишдан тушумга ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 355-моддаси)

 

Материаллар ҚМИ таннархига ҳисобдан чиқарилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

Солиқ оқибатлари йўқ

 

Бажарилган ҚМИ таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

 

Бажарилган ҚМИ таннархи «В» компанияси УФга ҳисса суммасидан кўп бўлса, ҚМИ таннархига ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

 

Ольга РУЛЕВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1606 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика