Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 38 / Божхона

Олиб кириш нормасига риоя этинг

 

Яқинда турмуш ўртоғим билан бирга набираларимизни кўриб келмоқчимиз. Қизим оиласи билан Араб Амирликларида яшайди. У бизга совға сифатида сўнгги русумдаги плазмали телевизор, укасига – видеокамера сотиб олмоқчи. Қайтишда аэропорт божхонасида муаммо юзага келиши эҳтимоли бор-йўқлигини аниқлаб олишимизни сўради. Қандайдир солиқларни тўлаш керак бўладими?

Р.Вафина.

 

– Жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун, яъни тижорат мақсадларини кўзламаган ҳолда чегарадош бўлмаган давлатлар ҳудудидан Ўзбекистонга олиб кириладиган, умумий қиймати эквивалент ифодасида 1 000 АҚШ долларидан ошмайдиган товарларга божхона тўловлари солинмайди (АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чекланган нормалар). Ушбу сумма бир нафар жисмоний шахс учун белгиланган. ­Яъни шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган совғаларнинг умумий суммаси юқоридаги лимитдан ошмаса, божхона тўловлари ундирилмайди.

Бунда Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига акциз солиғи солинмай олиб кириладиган товарларнинг чекланган нормалари (АВ томонидан 13.03.1998 йилда 412-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган миқдорий чеклашлар ҳисобга олинади. Уларга кўра, жисмоний шахсга ҳар бир номланишдаги видео- ва аудиоаппаратурани 1 бирликда, бироқ умуман олганда 3 бирликдан ошмаган миқдорда акциз солиғини тўламай олиб киришга рухсат берилади.

Бироқ қимматбаҳо буюмларни (телевизор, аудио-, видеотехника, заргарлик буюмлари ва б.) олиб кирмоқчи бўлсангиз, божхонада уларнинг қиймати юзасидан баҳслашмаслик учун савдо ташкилотларидан уларнинг кафолат талонлари, техпаспортлари ва ушбу товарларни идентификацияловчи бошқа ҳужжатларга нархини қайд этишларини талаб қилиш зарур. Ушбу ҳужжатлар билан биргаликда касса чеки бўлишининг ўзи кифоя. Бироқ кўпинча чек айнан шу товарники эканлигини, айниқса унда буюмнинг номи кўрсатилмаган бўлса, исботлаш мушкул бўлади. Шу сабабли савдо ташкилотлари ҳеч қандай маълумотларни қайд этмаган товарларни сотиб олаётганда ҳамда чекка қўшимча равишда қандайдир идентификацияловчи ҳужжатларни тақдим этиб бўлмаган ҳолларда товар чеки ёзиб беришларини сўранг.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради. 

 

Прочитано: 1507 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика