Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 37 / Тадбиркор ён дафтарига

Солиқ тўловчининг тақвими

 

юридик шахслар учун

 

2017 ЙИЛ ОКТЯБРЬ

 

3 ОКТЯБРЬ

2017 йил сентябрь ойининг III ўн кунлиги учун транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, 4-қисм)

 

5 ОКТЯБРЬ

2017 йилнинг сентябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 188-модда, 1-қисм)

 

9 ОКТЯБРЬ

2017 йилнинг IV чораги учун фойда солиғи суммаси ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 164-модда, 2-қисм; 300-модда, 3-қисм)

 

10 ОКТЯБРЬ

2017 йилнинг октябрь ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни1

(Солиқ кодекси, 164-модда, 3 ва 4-қисмлар; 165-модда, 4-қисм)

2017 йилнинг сентябрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 239-модда; 240-модда, 1-қисм)

2017 йилнинг октябрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни2

(Солиқ кодекси, 271-модда, 5-қисм)

2017 йилнинг октябрь ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни3

(Солиқ кодекси, 300-модда, 4 ва 5-қисмлар)

2017 йилнинг сентябрь ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 387-модда, 5, 6 ва 7-қисмлар)

2017 йилнинг сентябрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди)

 

13 ОКТЯБРЬ

2017 йил октябрь ойининг I ўн кунлиги учун транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, 4-қисм)

 

14 ОКТЯБРЬ7

2017 йилнинг сентябрь ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимларнинг ШЖБПҲга бадаллари реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни

(ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низомнинг 16-банди; АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди)

 

15 ОКТЯБРЬ7

2017 йилнинг сентябрь ойи учун акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг 2-банди)

 

23 ОКТЯБРЬ

2017 йил октябрь ойининг II ўн кунлиги учун транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, 4-қисм)

 

24 ОКТЯБРЬ

2017 йилнинг III чораги учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни4

(АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 1-4-бандлари)

2017 йилнинг сентябрь ойи учун цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари)

2017 йилнинг сентябрь ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари)

 

25 ОКТЯБРЬ

2017 йилнинг III чораги учун фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 163-модда, 2-қисм; 164-модда, 6-қисм; 300-модда, 6 ва 7-қисмлар)

2017 йилнинг III чораги учун ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 187-модда, 2-банд)

2017 йилнинг сентябрь ойи учун, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2017 йилнинг III чораги учун ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 225-модда, 1-қисм; 226-модда, 1-қисм)

2017 йилнинг III чораги учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ҳамда 2017 йилнинг сентябрь ойи учун солиқни тўлаш, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2017 йилнинг III чораги учун ушбу солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 247-модда, 2 ва 3-қисмлар)

2017 йилнинг октябрь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни5

(Солиқ кодекси, 264-модда, 3 ва 5-қисмлар)

2017 йилнинг III чораги учун транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, 3-қисм)

2017 йилнинг сентябрь ойи учун ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлавларни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 310-модда, 3 ва 4-қисмлар)

2017 йилнинг III чораги учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ҳамда 2017 йил сентябрь ойи учун, акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2017 йилнинг III чораги учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни6

(Солиқ кодекси, 315-модда, 2 ва 3-қисмлар)

2017 йилнинг III чораги учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ҳамда 2017 йил сентябрь ойи учун, акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2017 йилнинг III чораги учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни6

(Солиқ кодекси, 319-модда, 2 ва 3-қисмлар)

2017 йилнинг III чораги учун Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига* мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ҳамда 2017 йилнинг сентябрь ойи учун, акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2017 йилнинг III чораги учун ушбу жамғармага мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни6

(Солиқ кодекси, 325-4-модда, 2 ва 3-қисмлар)

*Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ҳамда Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси негизида Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ташкил қилинди (18.03.2017 йилдаги ПҚ-2847-сон қарорнинг 4-банди).

2017 йилнинг сентябрь ойи учун товарларнинг айрим турлари (алкоголли маҳсулотлар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар) билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш (автотранспортни вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар) ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 347-модда, 3-қисм)

2017 йилнинг III чораги учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ҳамда 2017 йил сентябрь ойи учун, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса 2017 йилнинг III чораги учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 360-модда, 4 ва 5-қисмлар)

2017 йилнинг сентябрь ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 372-модда, 7-қисм)

2017 йилнинг III чораги учун чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғи ҳисоб-китобини, сотилган заргарлик буюмлари реестри ва сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрини тақдим этиш ҳамда 2017 йилнинг сентябрь ойи учун заргарлик буюмларига акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 16.02.2012 йилда 2328-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-19-бандлари)

2017 йилнинг III чорагида ер участкаларининг майдони ўзгарган, ЯСТ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда тўловни тўловчи корхоналар томонидан ЯСТ тўлови энг кам миқдорининг аниқлаштирилган маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди)

2017 йилнинг III чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТнинг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5, 9-бандлари)

2017 йилнинг III чораги учун ЯСТни тўлашга ўтган корхоналар томонидан ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлинмалар (турғун шохобчалар) тўғрисида ахборотни тақдим этишнинг сўнгги куни

(2449-сон Низомнинг 7-банди)

 

 


1Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади.

2Жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

3Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси ЭКИҲнинг 200 бараваригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар томонидан тўланмайди.

4Қуйидагилар бундан мустасно:

чораклик ҳисоботни ҳисобот чораги тугаганидан кейин 40 кун давомида тақдим этадиган вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар;

молиявий ҳисоботни бир йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий фирмалар ваколатхоналари;

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни бир йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартигача тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари;

молиявий ҳисоботни бир йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар.

5Жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек бир йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг умумий суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналар бундан мустасно.

Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек деҳқон хўжаликлари жорий тўловларни тўламайдилар.

6Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган қолган микрофирма ва кичик корхоналар 2013 йил 1 январдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўловчилари ҳисобланмайдилар.

7Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.

__________

Солиқ тўловчининг тақвими – «Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига «Norma» газеталари бирлашган таҳририяти» МЧЖ ёки «Norma Hamkor» МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.

Прочитано: 1379 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика