Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 37 / Тадбиркор учун қўлланма

Сизнинг имтиёзларингиз

 

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг 2017 йил 1 августдаги ҳолатига кўра.

 

ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ФОЙДА СОЛИҒИ БўЙИЧА ИМТИЁЗЛАР

Фойда солиғи бўйича имтиёзлар Солиқ кодексининг 27-боби ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган. Улар қуйидаги кўринишда муайян муддатга ёхуд фаолиятни амалга ошириш даврига (доимий асосда) берилади:

солиқни тўлашдан озод қилиш;

солиқ солинадиган базани камайтириш;

солиқ бўйича ставкаларни пасайтириш;

зарарларни тақсимлаб ўтказиш.

Шуни қайд этиш лозимки, янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга қуйидаги ҳуқуқлар берилган:

хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши 5 млн АҚШ долларидан кам бўлмаса, давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи (товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш айланмаси), мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови, шунингдек Республика йўл жамғармасига ҳамда Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига* мажбурий ажратмалар тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган меъёрлари ва қоидаларини қўллаш (10.04.2012 йилдаги ПФ-4434-сон Фармоннинг 2-банди);

корхона ишлаб чиқариш корхонаси бўлса, инвестиция қилинган маблағлар суммасидан қатъи назар, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб уни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида амалда бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини 5 йил мобайнида қўллаш (5.10.2016 йилдаги ПФ-4848-сон Фармоннинг 3-банди; ПФ-4848-сон Фармонга шарҳ).

 

Материалда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича, шунингдек айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун тизимли имтиёзлар келтирилган. Солиқлар бўйича амалдаги имтиёзларнинг тўлиқ рўйхати «Амалий солиқ солиш» («Практическое налогообложение»), «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» («Налоги: вопросы и ответы») ЭМТда берилган.


 

ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ФОЙДА СОЛИҒИНИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ

 

Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар

 

Имтиёз объекти

 

Имтиёз тури ва қўллаш шартлари

 

Имтиёзнинг амал қилиш муддати

 

Асос

 

Солиқ кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра фаолият давридаги имтиёзлар

 

Ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Фаолият кўрсатиш даврида

 

Солиқ кодексининг 158-моддаси 1-қисми 4-банди

 

Солиқ тўловчи корхоналар

 

Протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун инвентарлар ишлаб чиқаришдан, шунингдек ногиронларга ортопедик протезлаш хизмати кўрсатишдан, бундай буюмлар ва инвентарларни таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатишдан олинган фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Фаолият кўрсатиш даврида

 

Солиқ кодексининг 158-моддаси 2-қисми 1-банди

 

Солиқ тўловчи корхоналар

 

Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Фаолият кўрсатиш даврида

 

Солиқ кодексининг 158-моддаси 2-қисми 2-банди

 

Солиқ тўловчи корхоналар

 

Тарих ва маданият ёдгорликларини таъмирлаш ҳамда қайта тиклаш ишларини амалга оширишдан олинган фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Фаолият кўрсатиш даврида

 

Солиқ кодексининг 158-моддаси 2-қисми 3-банди

 

Халқ банки

 

Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинган фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Фаолият кўрсатиш даврида

 

Солиқ кодексининг 158-моддаси 2-қисми 5-банди

 

Солиқ тўловчи корхоналар

 

Фонд биржасида эмиссиявий қимматли қоғозларни реализация қилишдан олинган фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Фаолият кўрсатиш даврида

 

Солиқ кодексининг 158-моддаси 2-қисми 6-банди

 

Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси;

 

олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари давлат бюджети ҳисобидан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажаришда

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Фаолият кўрсатиш даврида

 

17.02.2017 йилдаги
ПҚ-2789-сон қарорнинг 19-1, 19-2-бандлари (5.06.2017 йилдаги ­ПФ-5069-сон Фармонга мувофиқ киритилди)

 

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Фаолият кўрсатиш даврида

 

Низомнинг 6-банди (ВМнинг 19.06.2017 йилдаги 391-сон қарорига 1-илова)

 

ВМ ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Фаолият кўрсатиш даврида

 

27.06.2017 йилдаги ПФ-5095-сон Фармоннинг 5-банди

 

«Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фонди

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Фаолият кўрсатиш даврида

 

14.07.2017 йилдаги ПҚ-3135-сон қарорнинг 6-банди

 

Бюджет ташкилотлари

 

Қуйидагилардан фойда:

● фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан;

● вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан;

● юридик ва жисмоний шахслар томонидан ҳомийлик (беғараз) ёрдами берилишидан

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2018 йилгача

 

ВМнинг 3.09.1999 йилдаги 414-сон қарорининг
3, 4-бандлари

 

Муайян муддатга бериладиган имтиёзлар

 

Ишлаб чиқариш ва хизматлар

 

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган ва ПФ-3594-сон Фармонга иловага мувофиқ иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослаштирилган корхоналар.

Қуйидаги шартларни бажариш зарур:

● корхоналарни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини истисно қилган ҳолда, республиканинг барча шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш;

● инвестицияларни Ўзбекистоннинг кафолати берилмаган ҳолда амалга ошириш;

● корхонанинг УКда хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33%ни, АЖлар учун эса – камида 15%ни ташкил этиши лозим;

● хорижий инвестицияларни ЭАВ ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш;

● мазкур имтиёзларни қўлланиш муддати давомида имтиёзлардан олинган даромаднинг камида 50%ини корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириш

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш.

Имтиёз мақсадли

Хорижий инвестициялар ҳажмига қараб:

300 минг АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача – 3 йил муддатга;

3 млн дан ортиқ АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача – 5 йил муддатга;

10 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга

11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сон Фармоннинг 1-банди.

 

Имтиёзни қўллаш тартиби Низомда (АВ томонидан 26.08.2016 йилда 2822-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган

ПҚ-2699-сон қарорга 35-иловага мувофиқ хизматлар кўрсатувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар

 

Фойда.

 

Товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан соф тушумнинг умумий ҳажмида имтиёзли хизматлар турларидан тушум 80% ва ундан ортиқни ташкил этса, имтиёз барча даромадларга татбиқ этилади

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2020 йилгача

 

17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон қарорнинг 7-банди;

27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорнинг 26-банди

ПҚ-1050-сон қарорга 2-иловага мувофиқ ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар.

 

Улар жумласига умумий сотиш ҳажмида ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60%ни ташкил этадиган корхоналар киради

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш.

Имтиёз мақсадли

1.01.2018 йилгача

 

28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон қарорнинг 3-банди.

 

Имтиёзни қўллаш тартиби Низомда (АВ томонидан 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган

 

Қайта тикланувчи манбалардан энергия ишлаб чиқарувчи қурилмалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар.

 

Улар жумласига умумий сотиш ҳажмида ушбу қурилмаларни сотишдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 50%ни ташкил этадиган корхоналар киради

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 5 йилга

 

5.05.2015 йилдаги ПҚ-2343-сон қарорнинг 5-банди

 

Дори-дармон воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар.

 

Улар жумласига умумий сотиш ҳажмида ана шу товарларни ишлаб чиқаришдан тушган маблағлар улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60%ни ташкил этувчи ташкилотлар киради

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2021 йилгача

 

16.09.2016 йилдаги ПҚ-2595-сон қарорнинг 8-банди

 

ПҚ-2687-сон қарорга 7-иловага мувофиқ тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғининг ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналари.

 

Улар жумласига ҳисобот даври якунлари бўйича умумий сотиш ҳажмида шундай товарларни ишлаб чиқаришдан тушган тушумлар улуши камида 60%ни ташкил этадиган корхоналар киради

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2020 йилгача

 

21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сон қарорнинг 14-банди

 

Маҳаллийлаштириш дастурида қатнашувчи корхоналар

 

Маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот қисмидаги фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

2017–2019 йиллар.

 

Маҳаллийлаштириш дастурида бошқа имтиёзли давр назарда тутилиши мумкин

26.12.2016 йилдаги ПҚ-2698-сон қарорнинг 7-банди.

 

Имтиёзни қўллаш тартиби Низомда (АВ томонидан 14.07.2015 йилда 2697-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган

Тиббиёт буюмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар.

Улар жумласига ҳисобот даври якунлари бўйича шундай буюмларни ишлаб чиқаришдан олинадиган тушум улуши умумий реализация ҳажмининг камида 60%ини ташкил этадиган корхоналар киради

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2021 йилгача

 

20.04.2017 йилдаги ПҚ-2911-сон қарорнинг 2-банди

 

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси таркибига кирадиган қайта ишлаш корхоналари

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш.

Имтиёз мақсадли

1.01.2019 йилгача

 

12.04.2016 йилдаги ПҚ-2520-сон қарорнинг 6-банди

 

«Shangfeng-Bridge of Friendship» МЧЖ ҚК «Андижон вилояти Булоқбоши туманида қуввати йилига 1,2 млн тонна портландцемент чиқарувчи цемент заводини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Ишлаб чиқариш бошлангандан кейин 5 йил мобайнида

 

20.07.2017 йилдаги ПҚ-3141-сон қарорнинг 12-банди

 

Автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги

 

«Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

5 йил муддатга.

«Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ жадвал (ПҚ-800-сон қарорга 2-илова) бўйича янги моделдаги автомобиль ишлаб чиқаришни ўзлаштирган пайтдан бошлаб имтиёз унинг амал қилиш муддати 31.12.2017 йилда тугаши билан яна 5 йиллик муддатга узайтирилади

21.02.2008 йилдаги ПҚ-800-сон қарорнинг 8-банди

 

Бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик жиҳозлар ишлаб чиқарувчи корхоналар

 

«Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган автомобиллар учун сотиладиган маҳсулотлар қисмидаги фойда

 

«Женерал Моторс Пауэртрейн – Ўзбекистон» АЖ

 

Фойда, шунингдек норезидентларга тўланадиган даромадлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Қурилиш даврида, шунингдек куч агрегатлари туркум ишлаб чиқарила бошлаган санадан бошлаб 10 йил мобайнида

 

16.12.2008 йилдаги ПҚ-1020-сон қарорнинг 3-банди

 

Бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик жиҳозлар ишлаб чиқарувчи корхоналар

 

«Женерал Моторс Пауэртрейн – Ўзбекистон» АЖда куч агрегатларини ишлаб чиқариш учун маҳсулотларни реализация қилишдан фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

«JV MAN Auto – Uzbekistan» МЧЖ

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2020 йилгача

 

ВМнинг 7.08.2009 йилдаги 224-сон қарори 4-банди

 

«UzAutoTrailer» МЧЖ

 

1.06.2017 йилдаги ПҚ-3028-сон қарорнинг 13-банди

 

«Lemken Chirchiq» МЧЖ

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 5 йил мобайнида

 

ВМнинг 15.02.2012 йилдаги 40-сон қарори 3-банди

 

«Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2012 йилдан бошлаб 8 йил мобайнида

 

4.04.2012 йилдаги ПҚ-1736-сон қарорнинг 3-банди

 

«Ўзавтосаноат» АЖ Пскент автомобиль полигони ўрнида ташкил этиладиган автомобилларни тажрибадан ўтказиш ҳудудий базаси

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2020 йилгача

 

1.06.2017 йилдаги ПҚ-3028-сон қарорнинг 12-банди

 

«Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive» МЧЖ

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Қурилиш даврида, шунингдек енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича объектни фойдаланишга топшириш санасидан бошлаб 10 йил мобайнида

 

13.06.2017 йилдаги ПҚ-3053-сон қарорнинг 12-банди

 

Бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар

 

«Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive» МЧЖда енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш учун сотилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар қисмидаги фойда

 

ЎзР норезидентлари бўлган юридик шахслар

 

«Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive» МЧЖга кўрсатиладиган хизматлар қисмида олинган даромадлар

 

 

Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар

 

Имтиёз объекти

 

Имтиёз тури ва қўллаш шартлари

 

Имтиёзнинг амал қилиш муддати

 

Асос

 

ЭИЗ ҳудуди, саноат ва туристик зоналар, технопарклардаги фаолият

 

«Навоий», «Ангрен», «Жиззах», «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон», «Ҳазорасп», «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» ЭИЗ иштирокчилари бўлган корхоналар.

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, жумладан:

300 минг АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 3 йил муддатга;

3 млн АҚШ долларидан 5 млн АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 5 йил муддатга;

5 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 7 йил муддатга;

10 млн ва ундан кўп АҚШ доллари ҳажмидаги инвестициялар – 10 йил муддатга, ундан кейинги 5 йил давомида амалдаги ставкалардан 50% кам солиқ ставкаси қўлланган ҳолда берилади.

 

26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон Фармоннинг 3, 4-бандлари;

12.01.2017 йилдаги ПФ-4931-сон Фармоннинг 6-банди;

3.05.2017 йилдаги ПФ-5032-сон Фармоннинг 9-банди.

 

Имтиёзни қўллаш тартиби Низомда (ВМнинг 10.04.2017 йилдаги 196-сон қарорига 3-илова) белгиланган.

Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларида бўшаб ётган ва фаолият юритмаётган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи ташкилотлар.

 

«Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» ЭИЗ Маъмурий кенгаши томонидан лойиҳалар маъқулланганидан ҳамда уларга тегишли ЭИЗ иштирокчиси мақоми берилганидан кейин имтиёз татбиқ этилади.

12.06.2017 йилдан бошлаб.

 

ВМнинг 2.06.2017 йилдаги 341-сон қарори 2-банди.

 

Жиззах вилоятида (Жиззах шаҳри бундан мустасно) янгидан ташкил этилаётган саноат корхоналари

 

Инвестициялар ҳажмидан қатъи назар 1.07.2017 йилдан 1.01.2021 йилгача

 

Рўйхатнинг (ВМнинг 31.05.2017 йилдаги 332-сон қарорига 10-илова) 1-банди

 

«Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон», «Ҳазорасп», «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» ЭИЗ дирекциялари

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

ЭИЗнинг бутун фаолият кўрсатиш даврида

 

12.01.2017 йилдаги ПФ-4931-сон Фармоннинг 8-банди;

3.05.2017 йилдаги ПФ-5032-сон Фармоннинг 10-банди

Тошкент шаҳрида ПҚ-2973-сон қарорга 1-иловада келтирилган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида ташкил этиладиган кичик саноат зоналарида (КСЗ) иштирок этувчи ташкилотлар

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Хўжалик юритувчи субъектни КСЗ ҳудудида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 2 йил муддатга, ЭКИҲнинг 3 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритилганда ва йиллик тушум ЭКИҲнинг 2 000 бараваридан кам бўлмаганда. Имтиёзнинг амал қилиш муддати ишлаб чиқарилган маҳсулот умумий ҳажмининг камида 30%и экспортга реализация қилинганда яна 2 йилга узайтирилади

 

18.05.2017 йилдаги ПҚ-2973-сон қарорнинг 7-банди

 

«Қадимий Бухоро» туристик зонаси ҳудудида фаолият юритувчи корхоналар, шунингдек инвестицион компаниялар

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2020 йилгача

 

19.05.2017 йилдаги ПҚ-2980-сон қарорнинг 10-банди

 

«Яшнобод» технопарки маъмурияти ва резидентлари амалга оширилаётган инновация лойиҳалари доирасида.

 

Технопарк резиденти статуси 10 йилгача танлов асосида берилади

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

«Яшнобод» технопаркининг бутун фаолият кўрсатиш даврида

 

5.06.2017 йилдаги ПФ-5068-сон Фармоннинг 10-банди

 

«Samarkand city» туризм зонаси ҳамда эшкак эшиш канали ҳудудидаги спорт-соғломлаштириш ва туризм-рекреацион ҳудудида фаолият юритувчи корхоналар, шунингдек инвестиция компаниялари

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2020 йилгача

 

ВМнинг 30.06.2017 йилдаги 450-сон қарори 9-банди

 

 

Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар

 

Имтиёз объекти

 

Имтиёз тури ва қўллаш шартлари

 

Имтиёзнинг амал қилиш муддати

 

Асос

 

Нефть ва газ қазиб чиқариш

 

Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Геология-разведка ишларини ўтказиш даврида.

Кўрсатилган ҳудудларда олиб бориладиган қидирув ва разведка ишларининг давом этиш умумий муддати 5 йилдан ошиши мумкин эмас.

Муайян ҳолларда ушбу муддат яна 3 йилга узайтирилиши мумкин

 

28.04.2000 йилдаги ПФ-2598-сон Фармоннинг 4-банди

 

Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширган хорижий компаниялар иштирокида ташкил этиладиган нефть ва газ қазиб чиқарувчи қўшма корхоналар

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Нефть ёки газ қазиб олинишидан бошлаб 7 йил муддатга

 

28.04.2000 йилдаги ПФ-2598-сон Фармоннинг 7-банди

 

Қурилиш, лойиҳа-қидирув ишлари

 

Қурилиш-пудрат ташкилотларининг Реестрига киритилган ташкилотлар

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш.

Имтиёз мақсадли

Реестрга киритилган кундан бошлаб 3 йил муддатга

 

3.03.2014 йилдаги ПҚ-2137-сон қарорнинг 6-банди;

Низом (ВМнинг 18.04.2017 йилдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган)

2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида:

 

«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ;

 

 

 

Фойда;

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2022 йилгача.

 

21.10.2016 йилдаги ПҚ-2639-сон қарорнинг 12-банди.

 

пудрат ташкилотлари.

 

«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида массивларда уйлар, сув таъминоти объектлари ва автомобиль йўллари қуриш бўйича ишлар ҳажмлари қисмидаги фойда

 

Имтиёз ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини бевосита улар хизматни ўтайдиган ҳудудда жойлашадиган хизмат уй-жойи билан таъминлаш дастури доирасида хизмат уй-жойлари қуришда ҳам қўлланади.

 

 

 

2017–2018 йиллар.

 

20.04.2017 йилдаги ПҚ-2906-сон қарорнинг 8-банди.

 

ВМнинг 493-сон қарори 1-бандида назарда тутилган ишларни амалга оширишда қатнашувчи пудрат ташкилотлари

 

 

 

1.01.2022 йилгача

 

ВМнинг 13.07.2017 йилдаги 493-сон қарори 11-банди

 

2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш доирасида:

 

«Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК;

 

бош пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари.

 

Имтиёз ВМнинг 7.07.2017 йилдаги 473-сон қарорини амалга ошириш доирасида ҳам қўлланади

 

 

 

 

Фойда;

 

кўп квартирали уйлар объектларини «тайёр ҳолда топшириш» шартларида қуриш ва реконструкция қилиш бўйича амалга ошириладиган ишлар қисмидаги фойда

Тўлашдан озод қилиш

 

1.04.2021 йилгача

 

22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660-сон қарорнинг 17-банди

 

 

 

Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар

 

Имтиёз объекти

 

Имтиёз тури ва қўллаш шартлари

 

Имтиёзнинг амал қилиш муддати

 

Асос

 

Етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари, жумладан, Президентнинг ПҚ-2946-сон қарори доирасида республика минтақаларида қайтадан ташкил этилаётган, шунингдек, инвестиция дастурлари лойиҳаларини амалга оширишда қатнашаётган лойиҳа-қидирув ташкилотлари

 

Асосий фаолият тури бўйича фойда

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

1.07.2017 йилдан бошлаб 3 йил муддатга

 

2.05.2017 йилдаги ПҚ-2946-сон қарорнинг 8-банди

 

Тошкент шаҳридаги «Нumo Arena» кўп тармоқли муз комплексини қуриш лойиҳаси доирасида бош пудрат ва бош лойиҳа ташкилоти

 

Лойиҳани амалга ошириш доирасида доимий муассаса сифатида ва тўлов манбалари орқали олинадиган даромад (шу жумладан соф даромад солиғи)

 

Тўлашдан озод қилиш

 

2017–2018 йиллар

 

11.05.2017 йилдаги ПҚ-2964-сон қарорнинг 6-банди

 

Соғлиқни сақлаш ва спорт

 

Аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) тиббиёт муассасалари

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

1.10.2007 йилдан 1.01.2018 йилгача

 

19.09.2007 йилдаги ПФ-3923-сон Фармоннинг 7-банди;

ВМнинг 3.09.1999 йилдаги 414-сон қарори 4-банди

Профессионал футбол клублари, Ўзбекистон Футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.

 

Имтиёз Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» стадионини қуриш бўйича капитал қурилиш бўлими – «KQB Bunyodkor» МЧЖга ҳам татбиқ этилади

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

1.06.2012 йилдан 1.01.2018 йилгача.

 

27.10.2014 йилдан 1.01.2018 йилгача

ВМнинг 1.06.2012 йилдаги 158-сон қарори 1-банди.

 

ВМнинг 18.10.2014 йилдаги 288-сон қарори 2-банди

Аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатадиган (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) хусусий тиббиёт муассасалари, жумладан, хорижий инвесторлар иштирокидаги хусусий тиббиёт муассасалари

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

1.01.2022 йилгача

 

1.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон қарорнинг 8-банди

 

Йилқичилик ва от спорти федерацияси

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2021 йилгача

 

15.06.2017 йилдаги ПҚ-3057-сон қарорнинг 9-банди

 

Аҳолига пулли тиббий хизматлар кўрсатувчи соғлиқни сақлаш давлат тизимининг тиббиёт ташкилотлари (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно)

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

1.01.2022 йилгача

 

20.06.2017 йилдаги ПҚ-3071-сон қарорнинг 11-банди

 

Таълим ва илмий-тадқиқот ишлари

 

Ўқув-экспериментал Юқори технологиялар маркази

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2020 йилгача

 

26.10.2011 йилдаги ПҚ-1631-сон қарорнинг 11-банди

 

ТДТУ ҳузуридаги Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2022 йилгача

 

19.09.2016 йилдаги ПҚ-2602-сон қарорнинг 12-банди

 

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги Ўқув-амалий тўқимачилик технопарки;

 

Ўқув-амалий тўқимачилик технопаркини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи корейс норезидент компаниялари

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2023 йилгача

 

7.02.2017 йилдаги ПҚ-2759-сон қарорнинг 11-банди

 

Таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари

 

Хўжалик юритувчи субъектлар билан тузилган шартномалар бўйича амалий, инновацион илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажаришдан фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2022 йилгача

 

20.04.2017 йилдаги ПҚ-2909-сон қарорнинг 14-банди;

ПҚ-2909-сон қарорга шарҳ

ВМнинг 400-сон қарори 1-бандига мувофиқ рўйхат бўйича бош ваколатли олий таълим муассасалари ҳамда Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни истаган Ўзбекистон фуқаролари учун комплекс имтиҳон ўтказиш бўйича марказлар очилган Тошкент шаҳридаги ва минтақавий олий таълим муассасалари

 

Комплекс имтиҳонни топширишга тайёрлаш учун ўқитиш ҳамда комплекс имтиҳонни ўтказишдан олинган фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2022 йилгача

 

ВМнинг 20.06.2017 йилдаги 400-сон қарори 13-банди

 

Комплекс имтиҳонни ўтказиш бўйича ваколатли бўлган Россия олий таълим муассасалари (Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари)

 

ЎзРнинг ваколатли олий таълим муассасалари билан шартномалар доирасида тестор-имтиҳон олувчиларни тайёрлаш, аттестациядан ўтказиш ва сертификатлаш, комплекс имтиҳон ўтказиш бўйича марказларни назорат ва мониторинг қилишдан олинган даромадлар

 

ЎзР Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектларига консультация, консалтинг ва таълим хизматларини кўрсатиш учун ташкил этилган унитар корхоналар

 

Савдо-саноат палатасидан молиялаштиришга олинган маблағлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

3.07.2017 йилдан бошлаб 10 йил муддатга

 

19.06.2017 йилдаги ПҚ-3068-сон қарорнинг 5-банди

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида турли фанлар, жумладан, чет тилларни ўргатиш, компьютер дастурларини тузиш ва тадбиркорлик асосларини ўқитиш мақсадида ташкил этиладиган шуъба корхоналари

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш. Корхона ихтиёрида қоладиган сумманинг 20%и Ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади

 

1.08.2027 йилгача

 

5.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон Фармоннинг 13-банди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг чет элда стипендиатларнинг малака ошириши, стажировка ўташи ва таълим олишини ташкил этиш «Истеъдод» жамғармаси

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2022 йилгача

 

27.07.2017 йилдаги ПФ-5121-сон Фармоннинг 5-банди

 

Ахборот ва алоқа

 

«Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

1.01.2018 йилгача

 

8.11.2005 йилдаги ПФ-3678-сон Фармоннинг 12-банди;

17.04.2012 йилдаги ПҚ-1741-сон қарорнинг 5-банди

Оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ва нашриётлар

 

Ижтимоий-сиёсий ҳамда болалар адабиётини, имкониятлари чекланган шахслар (кўзи ожизлар, кар-соқовлар ва бошқалар) учун адабиётларни сотишдан олинган фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2012 йилдан бошлаб 7 йил муддатга

 

30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон қарорнинг 1-банди

 

Миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчи корхоналар

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

1.01.2020 йилгача.

 

Имтиёзнинг амал қилиш муддати, агар ўзи ишлаб чиқарган дастурий таъминот воситаларини экспорт қилиш ҳажми сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг камида 50%ини ташкил этган тақдирда, 2 йилга узайтирилади

20.09.2013 йилдаги ПҚ-2042-сон қарорнинг 4-банди;

Низомнинг (АВ томонидан 26.12.2013 йилда 2541-сон билан рўйхатдан ўтказилган) IV боби

Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация марказининг резидентлари

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2028 йилгача

 

30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармоннинг 5-банди

 

Молиявий хизматлар

 

Тижорат банклари томонидан, жумладан, банкрот корхоналарнинг мулки негизида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва йўлга қўйиш ҳамда маҳсулотларни сотишда муваффақиятли иш тажрибасига эга бошқа инвесторлар иштирокида янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлар.

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

Улар стратегик инвесторга сотиладиган пайтгача, бироқ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йилдан кўп эмас.

 

19.11.2008 йилдаги Ф-4010-сон Фармойишнинг 2-банди;

28.07.2009 йилдаги ПҚ-1166-сон қарорнинг 9-банди.

Хўжалик юритувчи субъектлар стратегик инвесторларга сотилган вақтдан бошлаб 3 йил мобайнида имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

 

26.11.2010 йилдаги ПҚ-1438-сон қарорнинг 4-банди.

 

Аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида тижорат банклари томонидан янги ташкил этилган корхоналар

 

 

 

1.05.2017 йилдан бошлаб

 

20.04.2017 йилдаги ПФ-5022-сон Фармоннинг 7-банди

 

Тижорат банклари таъсис этадиган бошқарув компаниялари

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин дастлабки 2 йил мобайнида

 

19.11.2008 йилдаги Ф-4010-сон Фармойишнинг 2-банди

 

Тижорат банклари

 

Тижорат банкларининг имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ресурслари ҳисобидан кредит беришдан олинадиган фойда

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

5 йил муддатга

 

11.03.2011 йилдаги ПҚ-1501-сон қарорнинг 1-банди;

6.05.2015 йилдаги ПҚ-2344-сон қарорнинг 4-банди

«Ипотека банк» АТИБ.

 

Имтиёз ВМнинг 7.07.2017 йилдаги 473-сон қарорини амалга ошириш доирасида ҳам қўлланади

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

1.01.2017 йилдан бошлаб 5 йил муддатга

 

22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660-сон қарорнинг 19-банди

 

«Ўзагроэкспортбанк» АТБ ва унинг филиаллари

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

Давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 5 йил муддатга

 

24.01.2017 йилдаги ПҚ-2740-сон қарорнинг 8-банди

 

Хорижий молия институтлари

 

«Тошкент–Шарқий» аэродроми базасида замонавий фуқаролик (тадбиркорлик) авиацияси аэропорт мажмуасини қуриш лойиҳасини амалга ошириш доирасида бериладиган қарзлар бўйича ва уларга хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Лойиҳани амалга ошириш даври мобайнида

 

30.06.2017 йилдаги ПҚ-3104-сон қарорнинг 9-банди

 

Собиқ «Ташигрушка» заводи ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида «NBU INVESTMENT» МЧЖ иштирокида ташкил этиладиган корхоналар

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

Улар стратегик инвесторга сотиладиган пайтгача, бироқ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 3 йилдан кўп эмас

 

6.07.2017 йилдаги ПҚ-3115-сон қарорнинг 6-банди

 

Меҳмонхоналар

 

Белгиланган тартибда сертификатланган камида 4 юлдузли даражадаги меҳмонхона ва мотелларни фойдаланишга топширган юридик шахслар

 

Фойда

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Топширилган санадан бошлаб 5 йил муддатга

 

2.12.2016 йилдаги ПФ-4861-сон Фармоннинг 12-банди

 

 

ФОЙДА СОЛИҒИ БЎЙИЧА СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН БАЗАНИ КАМАЙТИРИШ

 

Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар

 

Имтиёз объекти

 

Имтиёз тури

 

Асос

 

Солиқ тўловчи корхоналар

 

Экология, соғломлаштириш ва хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат органлари, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига, таълим муассасаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бериладиган бадаллар, ҳомийлик ва хайрия тариқасидаги маблағлар суммаси

 

Кўрсатилган маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 2%идан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилади

 

Солиқ кодексининг 159-моддаси 1-қисми 1-банди

 

Товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхоналар

 

Ишлаб чиқаришни модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, янги технологик жиҳоз харид қилишга, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга, шунингдек ушбу мақсадлар учун олинган кредитларни узишга, лизинг объекти қийматининг ўрнини қоплашга йўналтириладиган маблағлар суммаси, тегишли солиқ даврида ҳисобланган амортизацияни чегириб ташлаган ҳолда

 

Кўрсатилган мақсадларга йўналтириладиган маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 30%идан кўп бўлмаган миқдорда, харажатлар қилинган солиқ давридан эътиборан, технологик жиҳоз бўйича эса – у фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 5 йил ичида камайтирилади

 

Солиқ кодексининг 159-моддаси 1-қисми 3-банди;

14.03.2007 йилдаги ПФ-3860-сон Фармоннинг 1-банди.

 

Имтиёзни қўллаш тартиби 28.08.2017 йилдан бошлаб Низомда (АВ томонидан 25.08.2017 йилда 2918-сон билан рўйхатдан ўтказилган), 28.08.2017 йилгача – Низомда (АВ томонидан 11.06.2007 йилда 1688-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган

Солиқ тўловчи корхоналар

 

Ёш оилалар тоифасига кирувчи ходимларга ипотека кредитлари бадаллари тўлашга ва (ёки) мулк сифатида уй-жой олишга текин йўналтириладиган маблағлар суммаси

 

Кўрсатилган мақсадларга йўналтириладиган маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 10%идан ошмаган миқдорда камайтирилади

 

Солиқ кодексининг 159-моддаси 1-қисми 5-банди;

18.05.2007 йилдаги ПФ-3878-сон Фармоннинг 5-банди.

 

Ёш оила тоифасига эр-хотиннинг иккиси ҳам 30 ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган 30 ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл) киради («Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси)

Диний ва жамоат бирлашмаларининг (касаба уюшмалари, сиёсий партиялар ва ҳаракатлардан ташқари), хайрия жамғармаларининг мулкида бўлган корхоналар

 

Кўрсатилган бирлашмалар ва жамғармаларнинг уставда белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун йўналтириладиган ажратмалари суммаси

 

Ажратмалар суммасига камайтирилади

 

Солиқ кодексининг 159-моддаси 1-қисми 6-банди

 

Қўшимча фойда солиғини тўловчи корхоналар

 

Соф қўшимча фойда суммаси

 

Соф қўшимча фойда суммасига камайтирилади

 

Солиқ кодексининг 159-моддаси 1-қисми 7-банди

 

Солиқ тўловчи корхоналар

 

Ўтган солиқ даврида ёки ўтган солиқ даврларида кўрилган зарар суммаси

 

Жорий солиқ даврининг солиқ солинадиган фойдаси кўрилган зарарнинг тўлиқ суммасига ёки бу сумманинг бир қисмига, бироқ жорий солиқ давридаги солиқ солинадиган фойданинг 50%идан ошмайдиган миқдорда камайтирилади

 

Солиқ кодексининг 161-моддаси.

Кўрилган зарарлар ушбу зарар кўрилган солиқ давридан кейинги 5 йил ичида келгусига тақсимлаб ўтказилади

Солиқ тўловчи корхоналар

 

Ҳар йилги Инвестиция дастурига киритиладиган ахборот тизимларини яратиш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган дастурий таъминот воситаларини сотиб олишга йўналтириладиган маблағлар миқдори

 

Кўрсатилган маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 30%идан ошмайдиган миқдорда камайтирилади

 

20.09.2013 йилдаги ПҚ-2042-сон қарорнинг 6-банди.

 

Имтиёзни 28.08.2017 йилдан бошлаб қўллаш тартиби Низомда (АВ томонидан 25.08.2017 йилда 2918-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган

Солиқ тўловчи корхоналар

 

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК таркибидаги Озиқ-овқат саноати корхоналарини ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармасига ажратмалар

 

Ўтказиладиган маблағлар суммасига камайтирилади

 

18.02.2016 йилдаги ПҚ-2492-сон қарорнинг 10-банди

 

Уй-жойга эҳтиёжманд ўз ходимлари учун кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштиришда улушли иштирок этувчи ташкилотлар.

Имтиёз ВМнинг 7.07.2017 йилдаги 473-сон қарорини амалга ошириш доирасида ҳам қўлланади

 

2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури бўйича кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар

 

Ўтказиладиган маблағлар суммасига камайтирилади

 

22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660-сон қарорнинг 18-банди

 

Солиқ тўловчи корхоналар 2017–2021 йиллар мобайнида

 

Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастурини амалга оширишни молиялаштириш учун йўналтирилган хайрия маблағлари

 

Ўтказиладиган маблағлар суммасига камайтирилади

 

20.04.2017 йилдаги ПҚ-2909-сон қарорнинг 11-банди

 

Солиқ тўловчи корхоналар 2017–2021 йиллар мобайнида

 

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ гидроэлектростанцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини сотишдан тушган, фаолият кўрсатаётган гидроэлектростанцияларни сақлаб туриш харажатларини чегириб ташлаган ҳолда қайта инвестициялаш йўли билан, Гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурида назарда тутилган янги гидроэлектростанциялар қуриш ва ишлаб турганларини модернизация қилишга йўналтириладиган маблағлар

 

Ўтказиладиган маблағлар суммасига камайтирилади

 

2.05.2017 йилдаги ПҚ-2947-сон қарорнинг 11-банди;

18.05.2017 йилдаги ПФ-5044-сон Фармоннинг 5-банди

 

 

ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ФОЙДА СОЛИҒИ СТАВКАСИНИ ПАСАЙТИРИШ

Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар

 

Имтиёз объекти

 

Имтиёз тури

 

Асос

 

Ишловчилари умумий сонининг 3%идан кўпроғини ногиронлар ташкил этган корхоналар

 

Фойда

 

Солиқ суммаси нормадан ортиқ ишга жойлаштирилган ногиронларнинг ҳар бир фоизига юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси 1% камайтириладиган ҳисоб-китоб асосида камайтирилади

 

Солиқ кодексининг 158-моддаси 3-қисми

 

Ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматларни ЭАВга экспорт қилувчи (ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган жойдан қатъи назар) корхоналар.

 

Имтиёз қуйидагиларга ҳам татбиқ этилади:

«Ўзагроэкспорт» компаниясига ҳамда унинг таркибига кирган янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи корхона ва ташкилотларга (7.04.2016 йилдаги ПҚ-2515-сон қарорнинг 7-банди);

«Ўзтрейд» АЖ ва тасдиқланган рўйхатга мувофиқ унинг таркибига кирувчи ташкилотларга (26.05.2017 йилдаги ПҚ-3009-сон қарорнинг 4-банди);

1.07.2017 йилдан бошлаб – ўзлари эгаси бўлган, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилувчи ташкилотларга (21.06.2017 йилдаги ПҚ-3077-сон қарорнинг 1-банди;
ПҚ-3077-сон қарорга шарҳ)

Фойда

 

Экспорт улуши 15%дан 30%гача миқдорда бўлганида – 30%га;

экспорт улуши 30% ва ундан кўпроқ бўлганида – 50%га камайтирилади

 

5.06.2000 йилдаги ПФ-2613-сон Фармоннинг 1-банди.

 

Имтиёз савдо-воситачилик корхоналари, шунингдек 10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон Фармонга 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича хом ашё товарларини ЭАВга экспорт қилувчи ишлаб чиқариш корхоналарига татбиқ этилмайди.

 

Имтиёзни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни, ишларни, хизматларни аниқлаш тартиби Қоидаларда (АВ томонидан 16.02.2011 йилда ­2195-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган

 

10 млн ва ундан кўп АҚШ доллари ҳажмидаги инвестицияларни киритган ЭИЗда иштирок этувчи корхоналар.

 

Имтиёз 12.06.2017 йилдан бошлаб Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларида бўшаб ётган ва фаолият юритмаётган объектлар негизида, уларни «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» ЭИЗнинг тегишли ҳудудларига киритган ҳолда инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи ташкилотларга ҳам татбиқ этилади (ВМнинг 2.06.2017 йилдаги 341-сон қарори 2-банди)

Фойда

 

10 йиллик имтиёзли давр тугагандан кейин 5 йилда 50%га пасайтирилади

 

26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон Фармоннинг 4-банди

 

 

ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ИЖТИМОИЙ ИНФРАТУЗИЛМАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОЛИҒИ БўЙИЧА ИМТИЁЗЛАР

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича имтиёзлар Солиқ кодекси ва айрим қонун ҳужжатларида белгиланган. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича имтиёзлар беришга рухсат этилган. Имтиёзларни бериш тартиби махсус Низом (ВМнинг 2.10.2012 йилдаги 281-сон қарори билан тасдиқланган) билан тартибга солинади.

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича имтиёзлар:

уни тўлашдан доимий ёки муайян муддатга озод қилиш;

солиқ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш тарзида берилади.

 

ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА ИЖТИМОИЙ ИНФРАТУЗИЛМАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОЛИҒИНИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ

 

Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар

 

Амал қилиш муддати, имтиёзни қўллаш шартлари

 

Изоҳлар

 

Доимий имтиёзлар

 

Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси қошидаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси

 

Фаолият кўрсатиш даврида

 

17.02.2017 йилдаги ПҚ-2789-сон қарорнинг 19-1-банди (5.06.2017 йилдаги ПФ-5069-сон Фармонга мувофиқ киритилган)

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси

 

Фаолият кўрсатиш даврида

 

27.06.2017 йилдаги ПФ-5095-сон Фармоннинг 5-банди

 

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси

 

Фаолият кўрсатиш даврида

 

Низомнинг (ВМнинг 19.06.2017 йилдаги 391-сон қарорига 1-илова) 6-банди

 

«Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фонди

 

Фаолият кўрсатиш даврида

 

14.07.2017 йилдаги ПҚ-3135-сон қарорнинг 6-банди

 

Муайян муддатга бериладиган имтиёзлар

 

Ишлаб чиқариш ва хизматлар

 

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган ва ПФ-3594-сон Фармонга иловага мувофиқ иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослаштирилган корхоналар.

Қуйидаги шартларни бажариш зарур:

● корхоналарни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини истисно қилган ҳолда, республиканинг барча шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш;

● инвестицияларни Ўзбекистоннинг кафолати берилмаган ҳолда амалга ошириш;

● корхонанинг УКда хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33%ни, АЖлар учун эса – камида 15%ни ташкил этиши лозим;

● хорижий инвестицияларни ЭАВ ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш;

● мазкур имтиёзларни қўлланиш муддати давомида имтиёзлардан олинган даромаднинг камида 50%ини корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириш

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажмига қараб:

300 минг АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача – 3 йил муддатга;

3 млн дан ортиқ АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача – 5 йил муддатга;

10 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга.

Имтиёз мақсадли

11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сон Фармоннинг 1-банди.

Имтиёзни қўллаш тартиби Низомда (АВ томонидан 26.08.2016 йилда 2822-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган, Рўйхат (АВ томонидан 9.06.2017 йилда 2888-сон билан рўйхатдан ўтказилган) бўйича фармацевтика товарлари ва препаратлари, электротехника маҳсулотлари (кабель-ўтказгич маҳсулотларидан ташқари), шунингдек, пардозлаш қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар.

 

Ҳисобот йили натижалари бўйича сотувнинг умумий ҳажмида ушбу маҳсулотларни сотишдан тушадиган соф тушумнинг улуши 60%дан кам бўлмаган миқдорни ташкил этувчи корхоналар ихтисослашган корхоналар ҳисобланади

1.04.2017 йилдан 1.01.2022 йилгача

 

17.03.2017 йилдаги ПҚ-2843-сон қарорнинг 2-банди

 

«Shangfeng-Bridge of Friendship» МЧЖ ҚК «Андижон вилояти Булоқбоши туманида қуввати йилига 1,2 млн тонна портландцемент чиқарувчи цемент заводини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида

 

Ишлаб чиқариш бошлангандан кейин 5 йил муддатга

 

20.07.2017 йилдаги ПҚ-3141-сон қарорнинг 12-банди

 

Қайта тикланувчи манбалардан энергия ишлаб чиқарувчи қурилмаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар ва ташкилотлар.

 

Ҳисобот даври якунларига кўра реализациянинг умумий ҳажмида қурилмаларни сотишдан тушум улуши камида 50% бўлган корхоналар ихтисослашган корхоналар ҳисобланади

Давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 5 йил муддатга

 

5.05.2015 йилдаги ПҚ-2343-сон қарорнинг 5-банди

 

Автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги

 

«Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ

 

5 йил муддатга.

АЖ жадвал (21.02.2008 йилдаги ПҚ-800-сон қарорга 2-илова) бўйича янги моделдаги автомобиль ишлаб чиқаришни ўзлаштирган пайтдан бошлаб имтиёз унинг амал қилиш муддати 31.12.2017 йилда тугаши билан яна 5 йиллик муддатга узайтирилади

21.02.2008 йилдаги ПҚ-800-сон қарорнинг 8-банди

 

«Женерал Моторс Пауэртрейн – Ўзбекистон» АЖ

 

Қурилиш даврида ва куч агрегатлари туркум ишлаб чиқарила бошлаган санадан бошлаб 10 йил мобайнида

 

16.12.2008 йилдаги ПҚ-1020-сон қарорнинг 3-банди

 

«JV MAN Auto – Uzbekistan» МЧЖ.

 

Имтиёз «UzAutoTrailer» МЧЖга ҳам татбиқ этилади

1.01.2020 йилгача

 

ВМнинг 7.08.2009 йилдаги 224-сон қарори 4-банди.

 

1.06.2017 йилдаги ПҚ-3028-сон қарорнинг 13-банди

«Lemken Chirchiq» МЧЖ ҚК

 

Давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 5 йил муддатга

 

ВМнинг 15.02.2012 йилдаги 40-сон қарорнинг 3-банди

 

«Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive» МЧЖ

 

Қурилиш даврида ва енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича объектни фойдаланишга топшириш санасидан бошлаб 10 йил мобайнида

 

13.06.2017 йилдаги ПҚ-3053-сон қарорнинг 12-банди

 

ЭИЗ ҳудуди, саноат ва туристик зоналар, технопарклардаги фаолият

 

«Навоий», «Ангрен», «Жиззах», «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон», «Ҳазорасп», «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» ЭИЗ иштирокчилари бўлган корхоналар.

 

Киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, жумладан:

300 минг АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 3 йил муддатга;

3 млн АҚШ долларидан 5 млн АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 5 йил муддатга;

5 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар – 7 йил муддатга;

10 млн ва ундан кўп АҚШ доллари ҳажмидаги инвестициялар сўнгги 5 йилда амалдаги ставкалардан 50% кам ҳажмдаги солиқ ставкаси қўлланган ҳолда – 10 йил муддатга берилади.

26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон Фармоннинг 3, 4-бандлари;

12.01.2017 йилдаги ПФ-4931-сон Фармоннинг 6-банди;

3.05.2017 йилдаги ПФ-5032-сон Фармоннинг 9-банди.

 

Имтиёзни қўллаш тартиби Низомда (ВМнинг 10.04.2017 йилдаги 196-сон қарорига 3-илова) белгиланган.

Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларида бўшаб ётган ва фаолият юритмаётган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи ташкилотлар.

«Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» ЭИЗ Маъмурий кенгаши томонидан лойиҳалар маъқулланганидан ҳамда уларга тегишли ЭИЗ иштирокчиси мақоми берилганидан кейин имтиёз татбиқ этилади.

 

12.06.2017 йилдан бошлаб.

 

ВМнинг 2.06.2017 йилдаги 341-сон қарори 2-банди.

 

Жиззах вилоятида (Жиззах шаҳри бундан мустасно) янгидан ташкил этилаётган саноат корхоналари

 

Инвестициялар ҳажмидан қатъи назар 1.07.2017 йилдан 1.01.2021 йилгача

 

ВМнинг 31.05.2017 йилдаги 332-сон қарорига 10-илова 1-банди

 

«Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон», «Ҳазорасп», «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» ЭИЗ дирекциялари

 

ЭИЗнинг фаолият кўрсатиш даврида

 

12.01.2017 йилдаги ПФ-4931-сон Фармоннинг 8-банди;

3.05.2017 йилдаги ПФ-5032-сон Фармоннинг 10-банди

«Қадимий Бухоро» туристик зонаси ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари, шунингдек «Қадимий Бухоро» туристик зонасини қуриш» ва «Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида ҳунармандлар мавзесини қуриш» лойиҳаларини амалга ошириш доирасида ташкил этиладиган ТИФ Миллий банки ва «Асака» АТБнинг инвестицион компаниялари

 

1.01.2020 йилгача

 

19.05.2017 йилдаги ПҚ-2980-сон қарорнинг 10-банди

 

«Яшнобод» технопарки маъмурияти ва резидентлари амалга оширилаётган инновация лойиҳалари доирасида.

 

«Яшнобод» технопарки резидентлари статуси 10 йилгача танлов асосида берилади

«Яшнобод» технопаркининг бутун фаолият кўрсатиш даврида

 

5.06.2017 йилдаги ПФ-5068-сон Фармоннинг 10-банди

 

«Samarkand city» туризм зонаси ҳамда Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали ҳудудидаги спорт-соғломлаштириш ва туризм-рекреацион ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари, шунингдек «Samarkand city» туризм зонасини қуриш» ва «Эшкак эшиш канали ҳудудида спорт-соғломлаштириш ва туризм-рекреацион ҳудудини барпо этиш» лойиҳаларини амалга ошириш доирасида ташкил этиладиган ТИФ Миллий банки ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ инвестиция компаниялари

 

1.01.2020 йилгача

 

ВМнинг 30.06.2017 йилдаги 450-сон қарори 9-банди

 

Нефть ва газ қазиб чиқариш

 

Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари

 

Геология-разведка ишларини ўтказиш даврида.

Кўрсатилган ҳудудларда олиб бориладиган қидирув ва разведка ишларининг давом этиш умумий муддати 5 йилдан ошиши мумкин эмас.

Муайян ҳолларда ушбу муддат яна 3 йилга узайтирилиши мумкин

28.04.2000 йилдаги ПФ-2598-сон Фармоннинг 4-банди

 

Қурилиш, лойиҳа-қидирув ишлари

 

2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида:

 

«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ;

 

пудрат ташкилотлари – «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида массивларда уйлар, сув таъминоти объектлари ва автомобиль йўллари қуриш бўйича ишлар ҳажмлари қисмида.

1.01.2022 йилгача.

 

21.10.2016 йилдаги ПҚ-2639-сон қарорнинг 12-банди.

 

Имтиёз ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини бевосита улар хизматни ўтайдиган ҳудудда жойлашадиган хизмат уй-жойи билан таъминлаш дастури доирасида хизмат уй-жойлари қуришда ҳам қўлланади.

 

2017–2018 йиллар.

 

20.04.2017 йилдаги ПҚ-2906-сон қарорнинг 8-банди.

 

ВМнинг 493-сон қарори 1-бандида назарда тутилган ишларни амалга оширишда қатнашувчи пудрат ташкилотлари

 

1.01.2022 йилгача

 

ВМнинг 13.07.2017 йилдаги 493-сон қарори 11-банди

 

2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш доирасида:

 

бош пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари – фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида кўп квартирали уйлар объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича улар амалга оширадиган ишлар ҳажмлари қисмида;

 

«Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК.

 

Имтиёз «Янги Олмазор» турар жой мажмуасини қуришда ҳам татбиқ этилади

1.04.2021 йилгача

 

22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660-сон қарорнинг 17-банди.

 

ВМнинг 7.07.2017 йилдаги 473-сон қарори 9-банди

Соғлиқни сақлаш ва спорт

 

Аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) тиббиёт муассасалари

 

1.10.2007 йилдан 1.01.2018 йилгача.

Имтиёз мақсадли

19.09.2007 йилдаги ПФ-3923-сон Фармоннинг 7-банди;

ВМнинг 3.09.1999 йилдаги 414-сон қарори 4-банди

Профессионал футбол клублари, Ўзбекистон Футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.

 

Имтиёз Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» стадионини қуриш бўйича капитал қурилиш бўлими – «KQB Bunyodkor» МЧЖга ҳам татбиқ этилади

1.06.2012 йилдан 1.01.2018 йилгача.

Имтиёз мақсадли.

 

27.10.2014 йилдан 1.06.2018 йилгача.

Имтиёз мақсадли

ВМнинг 1.06.2012 йилдаги 158-сон қарори 1-банди.

 

ВМнинг 18.10.2014 йилдаги 288-сон қарори 2-банди

Аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатадиган (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) хусусий тиббиёт муассасалари, жумладан, хорижий инвесторлар иштирокидаги хусусий тиббиёт муассасалари

 

1.01.2022 йилгача.

Имтиёз мақсадли

1.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон қарорнинг 8-банди

 

Йилқичилик ва от спорти федерацияси

 

1.01.2021 йилгача

 

15.06.2017 йилдаги ПҚ-3057-сон қарорнинг 9-банди

 

Аҳолига пулли тиббий хизматлар кўрсатувчи соғлиқни сақлаш давлат тизимининг тиббиёт ташкилотлари (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно)

 

1.01.2022 йилгача.

Имтиёз мақсадли

20.06.2017 йилдаги ПҚ-3071-сон қарорнинг 11-банди

 

Таълим ва илмий-тадқиқот ишлари

 

«Ўқув-экспериментал Юқори технологиялар маркази» давлат корхонаси

 

1.01.2020 йилгача

 

26.10.2011 йилдаги ПҚ-1631-сон қарорнинг 11-банди

 

ТДТУ ҳузуридаги Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази

 

1.01.2022 йилгача

 

19.09.2016 йилдаги ПҚ-2602-сон қарорнинг 12-банди

 

Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектларига консультация, консалтинг ва таълим хизматларини кўрсатиш учун ташкил этилган унитар корхоналар – Савдо-саноат палатаси томонидан уларни молиялаштиришга йўналтириладиган маблағлар қисмида

 

3.07.2017 йилдан бошлаб 10 йил муддатга

 

19.06.2017 йилдаги ПҚ-3068-сон қарорнинг 5-банди

 

Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат техника университети ва М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг филиали, шунингдек комплекс имтиҳон ўтказиш бўйича марказлар очилган Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари ва минтақавий олий таълим муассасалари – комплекс имтиҳонни топширишга тайёрлаш учун ўқитиш ҳамда уни ўтказишдан олинган даромадлар бўйича

 

1.01.2022 йилгача

 

ВМнинг 20.06.2017 йилдаги 400-сон қарори 13-банди

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида турли фанлар, жумладан, чет тилларни ўргатиш, компьютер дастурларини тузиш ва тадбиркорлик асосларини ўқитиш мақсадида ташкил этиладиган шуъба корхоналари

 

1.08.2027 йилгача.

Корхона ихтиёрида қоладиган сумманинг 20%и Ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади

 

5.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон Фармоннинг 13-банди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг чет элда стипендиатларнинг малака ошириши, стажировка ўташи ва таълим олишини ташкил этиш «Истеъдод» жамғармаси

 

1.01.2022 йилгача

 

27.07.2017 йилдаги ПФ-5121-сон Фармоннинг 5-банди

 

Ахборот ва алоқа

 

Оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ва нашриётлар – ижтимоий-сиёсий ҳамда болалар адабиётини, имкониятлари чекланган шахслар (кўзи ожизлар, кар-соқовлар ва бошқалар) учун адабиётларни сотишдан олинган фойда қисмида

 

1.01.2012 йилдан бошлаб 7 йил муддатга

 

30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон қарорнинг 1-банди

 

Миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчи корхоналар

 

1.01.2020 йилгача.

Имтиёз мақсадли.

Имтиёзнинг амал қилиш муддати, агар ўзи ишлаб чиқарган дастурий таъминот воситаларини экспорт қилиш ҳажми сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг камида 50%ини ташкил этган тақдирда, 2 йилга узайтирилади

20.09.2013 йилдаги ПҚ-2042-сон қарорнинг 4-банди.

 

Имтиёзни қўллаш тартиби Низомнинг (АВ томонидан 26.12.2013 йилда 2541-сон билан рўйхатдан ўтказилган) IV бобида белгиланган

Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация марказининг резидентлари

 

1.01.2028 йилгача

 

30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармоннинг 5-банди

 

Молиявий хизматлар

 

«Ўзагроэкспортбанк» АТБ ва унинг филиаллари

 

Давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 5 йил муддатга.

Имтиёз мақсадли

24.01.2017 йилдаги ПҚ-2740-сон қарорнинг 8-банди

 

 

 

Солиқ кодексининг 296-моддасига мувофиқ, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиқ солинадиган база қуйидаги суммаларга камайтирилади:

олиниши лозим бўлган (олинган) дивидендлар суммасига;

қўшимча фойда солиғи тўловчилар учун – соф қўшимча фойда суммасига;

текин олинган пул маблағлари суммасига, агар уларни ўтказиб бериш Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида юз бераётган бўлса;

жорий солиқ даврида фойдаланилганда харажатлар вужудга келмайдиган бюджетдан ажратиладиган субсидиялар суммасига;

суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта суммаси) тариқасида олинган маблағлар суммасига;

бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган суммасига;

Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинган фойда суммасига.

 

Материал «Norma Ekspert» мутахассислари томонидан «Амалий солиқ солиш» («Практическое налогообложение»), «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» («Налоги: вопросы и ответы») ЭМТ асосида тайёрланди.

 

Давоми. Боши 29.08.2017 йилдаги 35 (1203) ва 5.09.2017 йилдаги 36 (1204)-сонларда.

_________________

Давоми бор.

 

 


*Бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси, шунингдек Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси негизида Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ташкил қилинди (18.03.2017 йилдаги ПҚ-2847-сон қарорнинг 4-банди). 

 

Прочитано: 2188 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика