Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 36 / Тадбиркор учун қўлланма

Сизнинг имтиёзларингиз

 

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг 2017 йил 1 августдаги ҳолатига кўра.

 

Материал «Norma Ekspert» мутахассислари томонидан «Амалий солиқ солиш» («Практическое налогообложение»), «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» («Налоги: вопросы и ответы») ЭМТ асосида тайёрланди.

 

Давоми. Боши 29.08.2017 йилдаги 35 (1203)-сонда.

 

ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН ВА РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНАДИГАН ТОВАРЛАРГА (ИШЛАРГА, ХИЗМАТЛАРГА) ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР

 

Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) – ишлаб чиқариш, товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш жараёнида қўшилган қиймат қисмидаги бюджетга ажратмалардир.

Ишлаб чиқариладиган ва реализация қилинадиган товарлар, ишлар, хизматларга доир ҚҚС бўйича имтиёзлар Солиқ кодексининг 208, 209, 210 ва 256-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган. Улар ҚҚС тўлашдан доимий асосда ёки муайян муддатга озод қилиш, шунингдек солиқнинг ноль даражали ставкасини қўллаш кўринишида тақдим этилади.

Материалда ҚҚС бўйича, шунингдек айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун тизимли имтиёзлар келтирилган. ҚҚС бўйича амалдаги имтиёзларнинг тўлиқ рўйхати «Амалий солиқ солиш» («Практическое налогообложение»), «Солиқлар: саволлар ва жавоблар» («Налоги: вопросы и ответы») ЭМТда келтирилган.

 

ҚҚС ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ

 

ҚҚС тўлашдан озод қилинган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек хўжалик операциялари

 

Имтиёз объекти

 

Имтиёз тури

 

Имтиёз бериладиган муддат

 

Асос

 

Солиқ кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра фаолият давридаги имтиёзлар

 

Хизматларни реализация қилиш

 

Юридик ва жисмоний шахсларга муайян ҳуқуқлар берилганда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ваколатли ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган, давлат божи, патент божи, йиғим ёки бошқа тўловлар ундириладиган хизматлар

 

Тўлашдан озод қилинган

 

Фаолият кўрсатиш даврида. Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 1-банди

 

Мактабгача таълим муассасаларида болаларни тарбиялашга доир хизматлар

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 2-банди

 

Беморлар ва кексаларни парвариш қилишга доир хизматлар

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 3-банди

 

Дафн этиш бюролари ва қабристонларнинг маросим хизматлари, диний ашёларни реализация қилиш, диний ташкилотлар ҳамда бирлашмаларнинг удумлар ва маросимлар ўтказишга доир хизматлари

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 4-банди

 

Товарларни, хизматларни реализация қилиш

 

Протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун мўлжалланган инвентарлар, шу жумладан уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинаётган буюмлар ва инвентарлар, шунингдек ногиронларга кўрсатилаётган ортопедик протезлаш хизматлари, протез-ортопедия буюмлари ва ногиронлар учун мўлжалланган инвентарларни таъмирлаш ҳамда улардан фойдаланишга доир ишлар бўйича хизматлар

 

Тўлашдан озод қилинган

 

Фаолият кўрсатиш даврида. Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 5-банди

 

Даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналарининг мазкур муассасалар томонидан реализация қилинадиган маҳсулотлари

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 6-банди

 

Почта маркалари (коллекция қилинадиганларидан ташқари), маркали откриткалар, конвертлар

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 7-банди

 

Ишларни, хизматларни реализация қилиш

 

Алоқа ташкилотларининг пенсия ва нафақалар тўлаш бўйича хизматлари

 

Тўлашдан озод қилинган

 

Фаолият кўрсатиш даврида. Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 8-банди

 

Бюджет маблағлари ҳисобидан бажариладиган илмий-тадқиқот ва инновация ишлари, тегишли молия органининг бюджетдан маблағлар ажратиш тўғрисидаги хулосаси мавжуд бўлганда

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 9-банди

 

Шаҳар йўловчилар транспортининг хизматлари (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари), шунингдек темир йўл ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспортида (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) шаҳар атрофидаги йўналишларда йўловчилар ташиш хизматлари

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 10-банди

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш

 

Олий, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида, шунингдек кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотларда таълим беришнинг ҳақ эвазига ўқитишга доир қисми бўйича хизматлар

 

Тўлашдан озод қилинган

 

Фаолият кўрсатиш даврида. Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 11-банди

 

Тиббий хизматлар (косметология хизматлари бундан мустасно) ва ветеринария хизматлари, дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар, шу жумладан уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинаётган шундай воситалар ва буюмлар

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 13-банди

 

Ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш юзасидан бевосита Ўзбекистон Республикаси аэропортларида ва Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида амалга ошириладиган хизматлар, шу жумладан аэронавигация хизмати

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 14-банди

 

Ишларни, хизматларни реализация қилиш

 

Санаторий-курорт, соғломлаштириш, туристик-экскурсия хизматлари, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг хизматлари

 

Тўлашдан озод қилинган

 

Фаолият кўрсатиш даврида. Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 15-банди

 

Ишларни реализация қилиш

 

Гидрометеорология ва аэрология ишлари

 

Тўлашдан озод қилинган

 

Фаолият кўрсатиш даврида. Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 17-банди

 

Геология ва топография ишлари

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 18-банди

 

Маҳсулотларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш

 

Босма маҳсулотлар, шунингдек босма маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни реализация қилиш билан боғлиқ таҳририй, матбаа ва ноширлик ишлари (хизматлари)

 

Тўлашдан озод қилинган

 

Фаолият кўрсатиш даврида. Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 19-банди

 

Миллий телерадиокомпаниянинг, унинг таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ҳамда Миллий ахборот агентлигининг асосий фаолиятига доир маҳсулот ва хизматлар

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 20-банди

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш

 

ЎзРнинг халқаро шартномалари бўйича халқаро ва чет эл ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) юридик шахслар оладиган, шунингдек грантлар ҳисобига олинган товарлар (ишлар, хизматлар)

 

Тўлашдан озод қилинган

 

Фаолият кўрсатиш даврида. Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 23-банди

 

Хизматларни реализация қилиш

 

Уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш юзасидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар

 

Тўлашдан озод қилинган

 

Фаолият кўрсатиш даврида. Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 24-банди

 

Ваколатли давлат органининг ихтисослашган экспертиза бўлинмалари ўтказадиган экологик экспертиза хизматлари

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 26-банди

 

Давлат тилини ва давлат тилида иш юритишни ўргатиш хизматлари

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 27-банди

 

Маҳсулотларни реализация қилиш

 

Ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти

 

Тўлашдан озод қилинган

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 28-банди

 

Хизматларни, ишларни реализация қилиш

 

Ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлов бўлинмалари хизматлари

 

Тўлашдан озод қилинган

 

Фаолият кўрсатиш даврида. Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 29-банди

 

Бюджет маблағлари ҳисобидан бажариладиган ер-кадастр, ер тузиш, тупроқ ва геоботаника ишлари

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 31-банди

 

ТМЗни реализация қилиш

 

Давлат резервининг товар-моддий захиралари, улар янгиланаётганда

 

Тўлашдан озод қилинган

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 32-банди

 

Товарларни, хизматларни реализация қилиш

 

Телекоммуникациялар тармоқларида тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техника воситалари, шунингдек мазкур воситалардан фойдаланишга ва уларга хизмат кўрсатишга доир хизматлар

 

Тўлашдан озод қилинган

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 33-банди

 

Мол-мулкни реализация қилиш

 

Инвестор ва давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган шартномага биноан инвестиция мажбуриятлари сифатида топширилаётган мол-мулк

 

Тўлашдан озод қилинган

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 34-банди

 

Кўчмас мулкни, хизматларни реализация қилиш

 

Давлат мулкини ижарага бериш бўйича хизматлар

 

Тўлашдан озод қилинган

 

Фаолият кўрсатиш даврида. Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 35-банди

 

Оммавий ахборот воситаларини ва китоб маҳсулотларини етказиб бериш хизматлари

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 36-банди

 

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан қурилаётган кўчмас мулк объектлари

 

Солиқ кодексининг 208-моддаси 37-банди

 

Солиқ кодексининг 209-моддасида кўрсатилган молиявий хизматлар.

 

Қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган молиявий хизматларга кирадиган операцияларнинг батафсил рўйхати МВ, МБ бошқаруви ва ДСҚнинг қарори (АВ томонидан 29.05.2013 йилда 2460-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланган

 

Солиқ кодексининг 209-моддаси

 

Солиқ кодексининг 210-моддасида кўрсатилган суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш хизматлари

 

Солиқ кодексининг 210-моддаси

 

«Касаначиликни кўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум» МЧЖ

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилинган. Имтиёз мақсадли

 

Имтиёз доимий

 

24.05.2017 йилдаги ПҚ-2996-сон қарорнинг 4-банди

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилинган

 

Имтиёз доимий

 

27.06.2017 йилдаги ПФ-5095-сон Фармоннинг 5-банди

 

«Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фонди

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилинган

 

Имтиёз доимий

 

14.07.2017 йилдаги ПҚ-3135-сон қарорнинг 6-банди

 

Муайян муддатга бериладиган имтиёзлар

 

Автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги

 

«Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Имтиёз 31.12.2017 йилгача узайтирилган

 

21.02.2008 йилдаги ПҚ-800-сон қарорнинг 8-банди

 

Бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик жиҳозлар ишлаб чиқарувчи корхоналар

 

«Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖда ишлаб чиқариладиган автомобиллар учун маҳсулотларни реализация қилиш

 

«Женерал Моторс Пауэртрейн – Ўзбекистон» АЖ

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Қурилиш даврида, шунингдек куч агрегатлари туркум ишлаб чиқарила бошлаган санадан бошлаб 10 йил мобайнида

 

16.12.2008 йилдаги ПҚ-1020-сон қарорнинг 3-банди

 

Бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик жиҳозлар ишлаб чиқарувчи корхоналар

 

«Женерал Моторс Пауэртрейн – Ўзбекистон» АЖда куч агрегатларини ишлаб чиқариш учун маҳсулотларни реализация қилиш

 

«12-трест» АЖ ва субпудрат қурилиш ташкилотлари

 

«Ўзбекистон Республикасида куч агрегатлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳаси доирасида бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Куч агрегатлари ишлаб чиқарадиган заводни қуриш даври мобайнида

 

ВМнинг 26.12.2008 йилдаги 279-сон қарори 4-банди

 

«Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ расмий дилерлари

 

Автомобилларни таъмирлаш ва уларга сервис хизматлари кўрсатиш, жумладан ушбу хизматларни кўрсатиш вақтида ўрнатиладиган эҳтиёт қисмлар, узеллар, агрегатлар ва материалларнинг нархлари; шунингдек эҳтиёт қисмлар, узеллар, агрегатлар ва материалларни уларнинг савдо тармоқлари орқали сотиш

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Фаолият кўрсатиш даврида. Имтиёз доимий

 

21.02.2008 йилдаги ПҚ-800-сон қарорнинг 8-банди;

29.12.2008 йилдаги ПҚ-1024-сон қарорга 31-илованинг 6-банди

«JV MAN Auto – Uzbekistan» МЧЖ.

 

 

Имтиёз «UzAutoTrailer» МЧЖга татбиқ этилган

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2020 йилгача

 

 

 

12.06.2017 йилдан бошлаб

ВМнинг 7.08.2009 йилдаги 224-сон қарори 4-банди

 

1.06.2017 йилдаги ПҚ-3028-сон қарорнинг 13-банди

«Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2020 йилгача

 

4.04.2012 йилдаги ПҚ-1736-сон қарорнинг 3-банди

 

«Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ ва «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2022 йилгача

 

17.11.2016 йилдаги ПҚ-2658-сон қарорнинг 14-банди

 

«Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази» МЧЖ

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2020 йилгача

 

7.07.2017 йилдаги ПҚ-3117-сон қарорнинг 8-банди

 

«UzPCA» МЧЖ

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Қурилиш даврида, шунингдек енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича объектни фойдаланишга топшириш санасидан бошлаб 10 йил мобайнида

 

13.06.2017 йилдаги ПҚ-3053-сон қарорнинг 12-банди

 

Бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар

 

«UzPCA» МЧЖда ишлаб чиқарилаётган енгил тижорат автомобиллари учун сотилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар бўйича оборотлар

 

«Ўзавтосаноат» АЖ, «Avtosanoat-Injiniring» МЧЖ, «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АЖ, «12-трест» МЧЖ ва унинг субпудрат ташкилотлари

 

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида бажариладиган ишлар ҳажми ва хизматлар

 

Енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича объектни қуриш даврида

 

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг «САР» авиакомпанияси

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2022 йилгача

 

27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорнинг 13-банди

 

ЭИЗ ҳудудидаги фаолият

 

«Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» ЭИЗ дирекциялари, 5.05.2017 йилдан – «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» ЭИЗ

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

ЭИЗнинг бутун фаолият кўрсатиш даврида

 

12.01.2017 йилдаги ПФ-4931-сон Фармоннинг 8-банди;

3.05.2017 йилдаги ПФ-5032-сон Фармоннинг 10-банди

Нефть ва газ қазиб чиқариш

 

Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини олиб бораётган хорижий компанияларга материаллар етказиб бериш, ишлар ва хизматларни бажариш билан шуғулланувчи ЎзРнинг резидент корхоналари ва ташкилотлари

 

Хорижий компанияларга материаллар етказиб бериш, ишлар ва хизматларни бажариш

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Имтиёз доимий

 

28.04.2000 йилдаги ПФ-2598-сон Фармоннинг 5-банди

 

Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Геология-разведка ишларини ўтказиш даврида.

 

Қидирув ва разведка ишларининг давом этиш умумий муддати 5 йилдан ошиши мумкин эмас.

Муайян ҳолларда ушбу муддат яна 3 йилга узайтирилиши мумкин

28.04.2000 йилдаги ПФ-2598-сон Фармоннинг 4-банди

 

Қурилиш, лойиҳа-қидирув ишлари

 

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бўлинмалари

 

Экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Лойиҳани амалга ошириш даврида

 

3.06.2016 йилдаги ПҚ-2543-сон қарорнинг 8-банди

 

 

 

ҚҚС тўлашдан озод қилинган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек хўжалик операциялари

 

Имтиёз объекти

 

Имтиёз тури

 

Имтиёз бериладиган муддат

 

Асос

 

2017–2021 йилларда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида:

 

«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ;

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар;

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2022 йилгача

 

21.10.2016 йилдаги ПҚ-2639-сон қарорнинг 12-банди

 

пудрат ташкилотлари;

 

«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида массивларда уйлар, сув таъминоти объектлари ва автомобиль йўллари қуриш бўйича ишлар;

 

қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, шунингдек уларни ташийдиган ташкилотлар;

 

фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уйлар қуриш учун «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖга ва МЧЖ билан шартномалар тузган бош пудрат ташкилотларига қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни реализация қилиш ва уларни ташиш (жумладан импорт материалларни);

 

«Қишлоқ қурилиш лойиҳа» МЧЖ;

 

«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ билан тузилган шартномалар бўйича уйлар, муҳандислик-транспорт коммуникациялари ва инфратузилма объектлари қуриш бўйича бажарилган лойиҳа-қидирув ишлари;

 

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ;

 

республикада ишлаб чиқарилмайдиган, Президентнинг ПҚ-2639-сон қарорига 7-иловага мувофиқ четдан олиб келинадиган ёғоч-тахта материаллари, томга ёпиладиган металл листлар, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича бошқа қурилиш материаллари «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖга сотилганда;

 

транспорт корхоналари.

 

металл листларни «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖга етказиб бериш.

 

Имтиёз қуйидагиларга ҳам татбиқ этилади:

буюртмачига, пудратчиларга, субпудратчиларга, лойиҳачиларга, ишлаб чиқариш, транспорт ташкилотларига ҳамда қуришда қатнашадиган бошқа ташкилотларга;

Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлаш дастури доирасида хизмат уй-жойлари қуриш;

 

1.05.2017 йилдан

 

20.04.2017 йилдаги ПҚ-2906-сон қарорнинг 8-банди;

 

буюртмачига, пудратчиларга, субпудратчиларга, лойиҳачиларга, ишлаб чиқариш, транспорт ташкилотларига ҳамда ишларни амалга оширишда қатнашадиган бошқа ташкилотларга

 

ВМнинг 493-сон қарорида назарда тутилган ишларни бажариш

 

17.07.2017 йилдан

 

ВМнинг 13.07.2017 йилдаги 493-сон қарори 11-банди

 

2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури доирасида:

 

бош пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари;

Кўп квартирали уйлар объектларини «тайёр ҳолда топшириш» шартларида қуриш ва реконструкция қилиш бўйича амалга ошириладиган ишлар;

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.04.2021 йилгача

 

22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660-сон қарорнинг 17-банди

 

қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, қурилиш техникаси ва автотранспортлар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар (республика ҳудудидаги);

 

кўп квартирали уйлар объектларини «тайёр ҳолда топшириш» шартларида қуриш учун «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК ва пудрат ташкилотларига сотиладиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, қурилиш техникаси ва автотранспортлари;

 

импорт қилувчи ташкилотлар;

 

«Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК ва бош пудрат ташкилотларига импорт маҳсулотларини етказиб бериш;

 

ишларни (хизматлар) бажараётган ташкилотлар;

 

Дастурни амалга ошириш қисмида ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар;

 

«Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК.

 

товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар.

 

Имтиёз Тошкент шаҳридаги «Янги Олмазор» турар жой мажмуасини қуриш лойиҳасини амалга ошириш доирасида корхоналарга ҳам татбиқ этилади

 

«Янги Олмазор» турар жой мажмуасининг қурилиши

 

17.07.2017 йилдан

 

ВМнинг 7.07.2017 йилдаги 473-сон қарори 9-банди

 

 

ҚҚС тўлашдан озод қилинган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек хўжалик операциялари

 

Имтиёз объекти

 

Имтиёз тури

 

Имтиёз бериладиган муддат

 

Асос

 

«Сув тақсимлаш узели билан «Қўнғирот–Мўйноқ» сув қувури қурилиши» лойиҳасини амалга оширишда иштирок этаётган ташкилотлар

 

Товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан материаллар, хом ашё ва ускуналарни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Лойиҳани амалга ошириш даврида

 

2.02.2017 йилдаги ПҚ-2754-сон қарорнинг 9-банди

 

Бозорлар қурилиши дирекцияси

 

Деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастури доирасида товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2020 йилгача

 

27.03.2017 йилдаги ПҚ-2853-сон қарорнинг 11-банди

 

«Таъмирлаш-тиклаш хизмати» ДУК

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2022 йилгача

 

24.04.2017 йилдаги ПҚ-2922-сон қарорнинг 10-банди

 

Тошкент шаҳридаги «Нumo Arena» кўп тармоқли муз комплексини қуриш лойиҳаси доирасида Ўзбекистон резидентлари бўлган субпудратчилар ва етказиб берувчилар

 

Кўрсатилган лойиҳа доирасида «Wind Rose» МЧЖ, «Enter Engineering Pte. Ltd.» компанияси (Сингапур) ва «Нeerim Architects & Planners Co., Ltd.» компанияси (Жанубий Корея) реализация қиладиган товарлар (ишлар, хизматлар)

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Лойиҳани амалга ошириш даврида

 

11.05.2017 йилдаги ПҚ-2964-сон қарорнинг 6-банди

 

«Тошкент–Шарқий» аэродроми базасида замонавий фуқаролик (тадбиркорлик) авиацияси аэропорт мажмуасини қуриш лойиҳасида иштирок этувчилар

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Лойиҳани амалга ошириш доирасида, шунингдек кафолат даври мобайнида

 

30.06.2017 йилдаги ПҚ-3104-сон қарорнинг 8-банди

 

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

 

50 минг тонна қора металлар прокати импорт қилиниши ва уларнинг «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ ва «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК МЧЖ пудрат ташкилотларига реализация қилиниши

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2019 йилгача

 

10.07.2017 йилдаги ПҚ-3122-сон қарорнинг 4-банди

 

Соғлиқни сақлаш ва спорт

 

Аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) тиббиёт муассасалари

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

1.01.2018 йилгача

 

19.09.2007 йилдаги ПФ-3923-сон Фармоннинг 7-банди;

ВМнинг 3.09.1999 йилдаги 414-сон қарори 4-банди

Профессионал футбол клублари, Ўзбекистон Футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.

Имтиёз Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» стадионини қуриш бўйича капитал қурилиш бўлими – «KQB Bunyodkor» МЧЖга ҳам татбиқ этилади

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

1.06.2012 йилдан 1.01.2018 йилгача

 

27.10.2014 йилдан

ВМнинг 1.06.2012 йилдаги 158-сон қарори 1-банди

 

ВМнинг 18.10.2014 йилдаги 288-сон қарори 2-банди

Олий тиббий таълим муассасалари клиникалари ва республика клиник касалхоналарини замонавий тиббий техника билан жиҳозлаш

 

Лойиҳани амалга ошириш доирасида АИРҚФ қарз маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари

 

Тўлашдан озод қилиш.

Бўшайдиган маблағлар ЎзРнинг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

2016–2019 йиллар

 

ВМнинг 14.09.2016 йилдаги 297-сон қарори 6-банди

 

Аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатадиган (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) хусусий тиббиёт муассасалари, жумладан, хорижий инвесторлар иштирокидаги хусусий тиббиёт муассасалари

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

1.01.2022 йилгача

 

1.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон қарорнинг 8-банди

 

Йилқичилик ва от спорти федерацияси

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2021 йилгача

 

15.06.2017 йилдаги ПҚ-3057-сон қарорнинг 9-банди

 

Аҳолига пулли тиббий хизматлар кўрсатувчи соғлиқни сақлаш давлат тизимининг тиббиёт ташкилотлари (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно)

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

1.01.2022 йилгача

 

20.06.2017 йилдаги ПҚ-3071-сон қарорнинг 11-банди

 

Таълим ва ИТИ

 

Ўқув-экспериментал Юқори технологиялар маркази

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2020 йилгача

 

26.10.2011 йилдаги ПҚ-1631-сон қарорнинг 11-банди

 

ТДТУ ҳузуридаги Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2022 йилгача

 

19.09.2016 йилдаги ПҚ-2602-сон қарорнинг 12-банди

 

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги Ўқув-амалий тўқимачилик технопарки

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2023 йилгача

 

7.02.2017 йилдаги ПҚ-2759-сон қарорнинг 11-банди

 

Шаҳрисабз шаҳрида касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш ва Ўзбекистонда касбга ўқитиш салоҳиятини ошириш бўйича консалтинг

 

Лойиҳа доирасида Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон ҳудудида сотиб олинадиган товарлар, шу жумладан автотранспорт воситалари, ишлар, хизматлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Лойиҳани амалга ошириш даврида

 

ВМнинг 14.03.2017 йилдаги 135-сон қарори 1-банди

 

Таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари

 

Хўжалик юритувчи субъектлар билан тузилган шартномалар бўйича бажариладиган амалий, инновацион илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2022 йилгача

 

20.04.2017 йилдаги ПҚ-2909-сон қарорнинг 14-банди

 

Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат техника университети ва М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг филиали, шунингдек Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни истаган Ўзбекистон фуқаролари учун комплекс имтиҳон ўтказиш бўйича марказлар очилган Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари ва минтақавий олий таълим муассасалари

 

Комплекс имтиҳонни топширишга тайёрлаш учун ўқитиш ҳамда уни ўтказишдан олинган ҳақ

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2022 йилгача

 

ВМнинг 20.06.2017 йилдаги 400-сон қарори 13-банди

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида турли фанлар, жумладан, чет тилларни ўргатиш, компьютер дастурларини тузиш ва тадбиркорлик асосларини ўқитиш мақсадида ташкил этиладиган шуъба корхоналари

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Корхона ихтиёрида қоладиган сумманинг 20%ини Ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ўтказган ҳолда тўлашдан озод қилиш

 

1.08.2027 йилгача

 

5.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон Фармоннинг 13-банди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг чет элда стипендиатларнинг малака ошириши, стажировка ўташи ва таълим олишини ташкил этиш «Истеъдод» жамғармаси

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2022 йилгача

 

27.07.2017 йилдаги ПФ-5121-сон Фармоннинг 5-банди

 

Банк фаолияти

 

Микрокредитбанк

 

Банк фойдасига ундирилган мулкни сотиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

1.01.2018 йилгача

 

5.05.2006 йилдаги ПФ-3750-сон Фармоннинг 8-банди

 

Тижорат банклари

 

Банкрот корхоналар базасида янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектларнинг банклар томонидан реализация қилиниши

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Имтиёз доимий

 

19.11.2008 йилдаги Ф-4010-сон фармойишнинг 2-банди

 

Ўзагроэкспортбанк ва унинг филиаллари

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

Давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 5 йилга

 

24.01.2017 йилдаги ПҚ-2740-сон қарорнинг 8-банди

 

Электр ва газ таъминоти, коммунал хўжалик

 

Қайта тикланувчи манбалардан энергия (номинал қуввати – 0,1 МВт ва ундан ортиқ) ишлаб чиқарувчи қурилмаларни қўллаган ҳолда энергия ишлаб чиқарувчи корхоналар ва ташкилотлар

 

«Ўзбекэнерго» АЖ таркибий корхоналарига сотиладиган энергия ҳажмлари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Қурилмалар фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб 10 йил муддатга

 

5.05.2015 йилдаги ПҚ-2343-сон қарорнинг 5-банди

 

Қайта тикланувчи манбалардан энергия ишлаб чиқарувчи қурилмаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар ва ташкилотлар.

Ихтисослашганлар сирасига ҳисобот даври якунларига кўра реализациянинг умумий ҳажмида бундай қурилмаларни сотишдан тушум улуши камида 50% бўлган корхоналар киради

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 5 йилга

 

5.05.2015 йилдаги ПҚ-2343-сон қарорнинг 5-банди

 

Самарқанд шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришни модернизациялаш

 

Белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида кредитлар ва грантлар ҳисобидан Ўзбекистон ҳудудида сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Лойиҳани амалга ошириш даврида

 

19.07.2017 йилдаги ПҚ-3139-сон қарорнинг 12-банди

 

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация

 

Кўргазма-савдоларда иштирок этиш мақсадида олиб келинган қишлоқ хўжалиги учун минитехнологиялар ва ихчам ускуналарни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга сотувчи компаниялар.

Имтиёз кўргазма-савдода иштирок этиш мақсадида республика агросаноат комплекси учун, шунингдек кўргазма-савдо давомида тузилган контрактлар учун минитехнологиялар ва ихчам ускуналарни олиб кирадиган ташкилотларга ҳам татбиқ этилади

 

Минитехнологиялар ва ускуналарни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга сотиш

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Имтиёз доимий

 

24.08.2006 йилдаги ПҚ-449-сон қарорнинг 7-банди

ВМнинг 31.03.2010 йилдаги 60-сон қарори 7-банди

«Ўзагросервис» АЖ таркибига кирувчи ташкилотлар ва уларнинг туман филиаллари

 

Механизациялаштирилган хизмат, таъмирлаш ва сервис хизматлари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2022 йилгача

 

17.11.2016 йилдаги ПҚ-2658-сон қарорнинг 14-банди

 

«Паст ҳароратли сақлаш камераларини жорий этиш йўли билан Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ривожланишини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси

 

Корея Республикаси Ҳукуматининг грантлари ҳисобидан лойиҳа доирасида сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари

 

Тўлашдан озод қилиш

 

Лойиҳани амалга ошириш даврида

 

22.05.2017 йилдаги ПҚ-2987-сон қарорнинг 4-банди

 

 

ҚҚС тўлашдан озод қилинган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек хўжалик операциялари

 

Имтиёз объекти

 

Имтиёз тури

 

Имтиёз бериладиган муддат

 

Асос

 

Ахборот ва алоқа

 

Миллий реестрга киритилган дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқувчи корхоналар

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш. Имтиёз мақсадли

 

1.01.2020 йилгача.

Имтиёзларнинг амал қилиш муддати, агар ўзи ишлаб чиқарган дастурий таъминот воситаларини экспорт қилиш ҳажми сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмининг камида 50%ини ташкил этган тақдирда, 2 йилга узайтирилади

 

20.09.2013 йилдаги ПҚ-2042-сон қарорнинг 4-банди.

Имтиёзни қўллаш тартиби Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларининг миллий реестри тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 26.12.2013 йилда 2541-сон билан рўйхатдан ўтказилган) IV бобида белгиланган

Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация марказининг резидентлари

 

Товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилиш бўйича оборотлар

 

Тўлашдан озод қилиш

 

1.01.2028 йилгача

 

30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармоннинг 5-банди

 

 

 

ҚҚСнинг НОЛЬ ДАРАЖАЛИ СТАВКАСИНИ ҚЎЛЛАШ КЎРИНИШИДАГИ
ИМТИЁЗЛАР

 

ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси деганда корхоналар ноль даражали ставкада солиқ солинадиган маҳсулотни реализация қилаётганда ҚҚСни «0» ставкада ҳисоблашларини англатади, олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммасини эса, агар улардан солиқ солинадиган оборот, шу жумладан ноль даражали ставкадаги оборот мақсадида фойдаланилса, ҳисобга қабул қилинади. Яъни корхона ноль даражали ставкада солиқ солинадиган оборотлар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) харидоридан ҚҚС ундирмайди, бироқ уларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ хом ашё, материаллар, ишлар ва хизматларни етказиб берувчиларга тўланган ҚҚС суммаларини ҳисобга тақдим этиш ҳуқуқига эга.

 

Имтиёз объекти

 

Имтиёз бериладиган муддат

 

Асос

 

Товарларни, шу жумладан воситачиларни жалб этган ҳолда чет эл валютасида экспортга реализация қилиш (қимматбаҳо металлар бундан мустасно) оборотлари

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 212-моддаси

 

Чет эл дипломатик ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун, шунингдек бу ваколатхоналар дипломатик ва маъмурий-техник ходимларининг, шу жумладан улар билан бирга яшаётган оила аъзоларининг, агар улар ЎзР фуқароси бўлмасалар ҳамда унда доимий яшаётган бўлмасалар, шахсий фойдаланиши учун реализация қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар)

 

Солиқ кодексининг 214-моддаси

 

ЎзР ТИВнинг Дипломатик сервис хизмати томонидан кейинчалик чет эл дипломатик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга реализация қилиш учун олинаётган товарлар (ишлар, хизматлар)

 

Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар), агар қайта ишлаш маҳсулотлари ЎзРнинг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиладиган бўлса

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 215-моддаси

 

Халқаро йўналишда ташишлар бўйича кўрсатиладиган қуйидаги хизматларни реализация қилиш обороти:

● транзит юкларни ЎзР ҳудуди бўйлаб ташиш;

● йўловчилар, багажлар, юклар ва почтани халқаро йўналишда ташиш

Солиқ кодексининг 216-моддаси

 

Сув таъминоти, канализация, санитария тозалаш, иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматлар, шу жумладан ХУМШ аҳоли номидан оладиган, шунингдек идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган аҳоли учун Мудофаа вазирлигининг бўлинмалари томонидан олинадиган ана шундай хизматлар

 

Солиқ кодексининг 217-моддаси

 

Чет эллик инвесторларга ва (ёки) маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган операторларга бериладиган товарлар (бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар)

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг 256-моддаси 3-қисми 4-банди

 

«Ўзбекенгилсаноат» АЖ корхоналари контракт тузиш пайтида вужудга келган жаҳон нархларидан паст бўлмаган нархлар бўйича ЭАВга сотиб оладиган ярим тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (калава, газмол, трикотаж полотно ва пахтани йигириш чиқиндилари)

 

1.01.2020 йилгача

 

ВМнинг 25.03.2004 йилдаги 141-сон қарори 5-банди;

28.03.2011 йилдаги ПҚ-1512-сон қарорнинг 1-банди;

21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сон қарорга 8-илованинг 4-банди

«Verigrow Рте. Ltd.» компанияси томонидан ташкил этилган корхонага Ўзбекистон пиллакашлик корхоналари контракт тузиш пайтида вужудга келган жаҳон нархларидан паст бўлмаган нархлар бўйича ЭАВга сотадиган хом ипак калаваси

 

Инвестиция шартномаси амал қиладиган муддат давомида

 

2.05.2012 йилдаги ПҚ-1748-сон қарорнинг 5-банди

Башарти хом ипак калавасидан тайёрланадиган маҳсулотнинг камида 80%и экспортга йўналтирилса, имтиёз қўлланади

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН НОРЕЗИДЕНТИДАН ОЛИНГАН ИШЛАР ВА ХИЗМАТЛАРГА
ҚҚС БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР

Норезидент томонидан Ўзбекистон резидентига тақдим этилган ишлар ва хизматларга, агар уларнинг реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси деб эътироф этилса, ҚҚС солинади (Солиқ кодексининг 207-моддаси). Бу ҳолда резидентлар – хизматларни, ишларни олувчилар, уларнинг солиқ солиш тизимидан (соддалаштирилган ёки умумбелгиланган) қатъи назар, ҚҚС тўловчилар ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг резиденти деб қуйидагилар эътироф этилади (Солиқ кодексининг 19-моддаси):

● Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахс;

● республикада доимий яшаб турган ёки жорий солиқ даврида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами бир 183 кун ва ундан ортиқ муддат турган жисмоний шахс.

Чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг қуйидагилар сифатида турган даври унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳақиқатда турган вақтига киритилмайди:

1) дипломатик ёки консуллик мақомига эга бўлган шахс сифатида;

2) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасига кўра тузилган халқаро ташкилотнинг ходими сифатида;

3) 1-бандда кўрсатилган шахсларнинг оила аъзоси сифатида, бундай жисмоний шахс тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмаган тақдирда;

4) фақат бир чет давлатдан бошқа чет давлатга Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтиш (транзит ўтиш) учун;

5) агар бу жисмоний шахс республикада фақат турист сифатида, даволаниш ёки дам олиш мақсадлари билан турган бўлса.

Ушбу мезонларга жавоб бермайдиган шахс Ўзбекистон Республикасининг норезиденти деб эътироф этилади.

Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этилади, агар (Солиқ кодексининг 202-моддаси):

● ишлар, хизматлар ЎзР ҳудудида бўлган кўчмас ва кўчар мулк билан боғлиқ бўлса. Бундай ишлар, хизматлар жумласига қурилиш, монтаж, қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш, таъмирлаш, реставрация қилиш, кўкаламзорлаштириш ишлари, кўчмас мулкни ижарага бериш, монтаж қилиш, созлаш, йиғиш, қайта ишлаш, ишлов бериш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш киради;

● хизматлар ҳақиқатда республика ҳудудида, хусусан, туризм, маданият, санъат, таълим, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кўрсатилаётган бўлса;

● ишларни, хизматларни сотиб олувчи фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошираётган бўлса. Бу ҳолда ишлар ва хизматлар деганда қуйидагилар тушунилади:

интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқни ўтказиш ёки улардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш;

маслаҳат бериш, аудиторлик, юридик (адвокатлик), бухгалтерлик, реклама, инжиниринг хизматлари, шунингдек ахборотга ишлов бериш хизматларини кўрсатиш;

ходимлар бериш, агар ходимлар сотиб олувчи ўз фаолиятини амалга ошираётган жойда ишлаётган бўлса;

кўчар мулкни ижарага бериш, транспорт воситалари бундан мустасно;

товарларни (ишларни, хизматларни) олиш бўйича воситачи (ишончли вакил), шунингдек хизматларни амалга ошириш учун шартноманинг (контрактнинг) асосий иштирокчиси номидан жалб этувчи шахс хизматларини кўрсатиш;

алоқа хизматларини кўрсатиш;

қолган ишлар, хизматлар бўйича реализация қилиш жойи деб уларни ижро этувчи-сотувчи фаолиятни амалга оширадиган жой ҳисобланади.

ЎзР норезиденти томонидан кўрсатилган ишлар, хизматларга Солиқ кодексининг 208–210-моддалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган имтиёзлар қўлланади. Уларга мувофиқ норезидентлар томонидан кўрсатилган ишлар бўйича ҚҚС тўлашдан, хусусан, қуйидагилар озод этилади:

 

Имтиёз объекти

 

Имтиёзнинг амал қилиш муддати

 

Асос

 

Норезидент томонидан бажарилган ишлар, хизматлар, агар улар Солиқ кодексининг 208–210-моддаларида кўрсатилган бўлса

 

Имтиёз доимий

 

Солиқ кодексининг
207-моддаси

 

Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари қидириш, разведка қилиш ва бошқа тегишли ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган хизматларни импорт қилиш чоғида

 

Имтиёз доимий

 

28.04.2000 йилдаги
ПФ-2598-сон Фармоннинг 4-банди

 

«Мактабгача ва умумий ўрта таълимни такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида Таълим бўйича глобал ҳамкорликнинг грант маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган ишлар, хизматлар

 

2014–2018 йиллар

 

ВМнинг 30.12.2014 йилдаги 371-сон қарори 7-банди

 

«Олий тиббий таълим муассасалари клиникалари ва республика клиник касалхоналарини замонавий тиббий техника билан жиҳозлаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида АИРҚФ қарз маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган ишлар, хизматлар.

Бўшайдиган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳисобланади

2016–2019 йиллар

 

ВМнинг 14.09.2016 йилдаги 297-сон қарори 6-банди

 

Ўзбекистон норезидентлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича Ислом Каримов номидаги ТДТУ ҳузуридаги Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази

 

1.01.2022 йилгача

 

19.09.2016 йилдаги
ПҚ-2602-сон қарорнинг
12-банди

 

Экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида ЎзР норезидентлари томонидан бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари

 

Лойиҳани амалга ошириш даври

 

3.06.2016 йилдаги ПҚ-2543-сон қарорнинг 8-банди

 

2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури доирасида ЎзР норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (хизматлар).

17.07.2017 йилдан бошлаб имтиёз Тошкент шаҳридаги «Янги Олмазор» турар жой мажмуасини қуриш лойиҳасини амалга ошириш доирасида татбиқ этилади (ВМнинг 7.07.2017 йилдаги 473-сон қарори 9-банди)

1.04.2021 йилгача

 

22.11.2016 йилдаги
ПҚ-2660-сон қарорнинг
17-банди

 

«Шаҳрисабз шаҳрида касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш ва Ўзбекистонда касбга ўқитиш салоҳиятини ошириш бўйича консалтинг» лойиҳаси доирасида Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон ҳудудида сотиб олинадиган ишлар, хизматлар

 

Лойиҳани амалга ошириш даври

 

ВМнинг 14.03.2017 йилдаги 135-сон қарори 1-банди

 

Тошкент шаҳридаги «Нumo Arena» кўп тармоқли муз комплексини қуриш лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси норезидентлари – «Enter Engineering Pte. Ltd.» компанияси (Сингапур) ва «Нeerim Architects & Planners Co., Ltd.» компанияси (Жанубий Корея) бажарадиган ишлар (хизматлар) бўйича «Wind Rose» МЧЖ

 

Лойиҳани амалга ошириш даври

 

11.05.2017 йилдаги
ПҚ-2964-сон қарорнинг 6-банди

 

«Nukuselektroapparat» МЧЖ «Электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича «Nukuselektroapparat» МЧЖ корхонасини ташкил этиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (кўрсатиладиган хизматлар) бўйича

 

Лойиҳани амалга ошириш даври

 

13.06.2017 йилдаги
ПҚ-3055-сон қарорнинг 8-банди

 

Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат техника университети, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг филиали, шунингдек Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни истаган Ўзбекистон фуқаролари учун комплекс имтиҳон ўтказиш бўйича марказларнинг Россия олий таълим муассасаларининг тестор-имтиҳон олувчиларни тайёрлаш, аттестациядан ўтказиш ва сертификатлаш ҳамда марказларни назорат қилиш ва мониторингини ўтказиш хизматлари бўйича Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари ва минтақавий олий таълим муассасалари

 

1.01.2022 йилгача

 

ВМнинг 20.06.2017 йилдаги 400-сон қарори 13-банди

 

ЎзР норезидентлари томонидан кўрсатиладиган ишлар (хизматлар) бўйича «Тошкент–Шарқий» аэродроми базасида замонавий фуқаролик (тадбиркорлик) авиацияси аэропорт мажмуасини қуриш лойиҳасида иштирок этувчилар

 

Лойиҳани амалга ошириш даври, шунингдек кафолат даври давомида

 

30.06.2017 йилдаги
ПҚ-3104-сон қарорнинг 8-банди

 

«Shangfeng-Bridge of Friendship» МЧЖ ҚК Андижон вилояти Булоқбоши туманида қуввати йилига 1,2 млн тонна портландцемент чиқарувчи цемент заводини қуриш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида ЎзР норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (хизматлар) бўйича

 

1.10.2019 йилгача

 

20.07.2017 йилдаги
ПП-3141-сон қарорнинг
12-банди

 

 

________________

Давоми бор.

Прочитано: 2278 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика