МЧЖнинг ягона муассиси унга тўланадиган дивидендлар ҳисобидан фарзанди ва жиянининг болалар боғчаси ҳақини тўлашга қарор қилди. Тўлов МЧЖнинг ҳисоб-китоб счётидан ҳар бир бола учун алоҳида шартнома асосида амалга оширилади. Шартномада боланинг фамилияси ва исми кўрсатилган.
1. Муассис ўз дивидендлари ҳисобидан жияни учун болалар боғчаси хизматлари ҳақини тўлашга ҳақлими?
2. Муассиснинг синглиси олинган даромадлар ҳақида ДСИга маълумотлар тақдим этиши керакми?
Ф.Еремеева,
МЧЖ бош бухгалтери.
1 |
Муассиснинг дивидендларни тақсимлаш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлганда уларни ўз хоҳишига кўра тасарруф этишга ҳақли бўлади. Фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарордан ташқари, муассиснинг дивидендлар тўланиши ҳисобидан фарзанди ва жиянининг болалар боғчаси ҳақини тўлаши ҳақидаги ёзма аризаси ҳам талаб қилинади.
2 |
Муассиснинг синглиси ушбу ҳолатда жисмоний шахсдан текин олинган мулкий ҳуқуқлар қиймати кўринишида бошқа даромад олади (Солиқ кодексининг 178-моддаси 7-банди). Унга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 15-банди).
Корхонангиз солиқ агенти ва даромад тўлаш манбаи ҳисобланмаслиги сабабли муассиснинг синглиси даромадлари тўғрисидаги маълумотларни ДСИга тақдим этишингиз керак эмас.
Надежда ГУШЧИНА,
«Norma Online» эксперти.