Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 36 / Амалий бухгалтерия

Курс фарқи: ҳисобга олиш усуллари

 

Корхона курс фарқини жамғариш усулида ҳисоблаган, кечиктирилган харажатларни ҳисобга олиш счётларида (3200) салмоқли сумма йиғилиб қолган. Жорий йилнинг июль ойидан бошлаб етказиб бериш шартномалари миллий валютага ўтказилди. Агар жамғарилган валютадаги курс фарқи жорий йил харажатларига ҳисобдан чиқарилса, корхона бу йилни катта зарар билан тугатади. Қарз тўлангандан кейин жамғарилган курс фарқини 24–36 ой давомида қисмлаб ҳисобдан чиқариш мумкинми? Агар мумкин бўлса, буни қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирса бўлади?

Д.Хўжаев, аудитор.

 

Йўқ, қарз тўлангандан кейин жамғарилган курс фарқини 24–36 ой давомида қисмлаб ҳисобдан чиқариш мумкин эмас.

Жамғариш усули қўлланганда чет эл валютасидаги қарзлар бўйича курс фарқлари уларнинг тўланишига (ёки ҳисобдан чиқарилишига) қараб молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига олиб борилади (АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 22-банди). Қарз тўланганидан (ҳисобдан чиқарилганидан) кейин қандайдир давр мобайнида жамғарилган курс фарқининг ҳисобдан чиқарилиши қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.

Эътибор беринг, агар етказиб бериш учун импорт контрактларингиз чет эл валютасида ифодаланган, бироқ сўмда тўланадиган бўлса, кредиторлик қарзи қоплаш пайтигача бухгалтерия ҳисобида чет эл валютасида акс эттирилади ва қайта баҳоланади (Низомнинг 13-банди).

Агар товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш шартномалари бўйича қарз жорий 2017 йил охиригача сўндирилмаса, буни ҳисоб сиёсатида акс эттирган ҳолда кейинги йилдан бошлаб курс фарқларини ҳисобга олиш усулини ўзгартиришингиз мумкин (АВ томонидан 14.08.1998 йилда 474-сон билан рўйхатдан ўтказилган 1-сон БҲМСнинг 56-банди).

Жамғариш усулидан тўғри олиб бориш усулига ўтишда олдин тўпланган курс фарқлари молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига ҳисоб сиёсати қабул қилинган календарь йилининг охиригача ҳисобдан чиқариб борилади (Низомнинг 27-банди).

Корхонанинг курс фарқларини олиб боришнинг жамғариш усулидан тўғри олиб бориш усулига ўтишини мисол ёрдамида кўриб чиқамиз.

 

МИСОЛ. 2016 йилда МЧЖ АҚШ долларида товар етказиб бериш учун импорт контрактини тузди. Товар корхонага етказиб берилди, бироқ ҳақи тўланмади. 6011-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга чет эл валютасида тўланадиган счётлар» счётида кредиторлик қарзи юзага келди. 2016 йил учун қабул қилинган ҳисоб сиёсатида курс фарқларини ҳисобга олишнинг жамғариш усули назарда тутилган. Кредиторлик қарзини ҳар ойда қайта баҳолаш натижасида 3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар» счётида 1 200 минг сўм миқдорида салбий курс фарқи тўпланиб қолди. 2016 йил охирида ҳам етказиб берилган товар учун қарз қопланмади. Корхона раҳбарияти 2017 йилда курс фарқларини молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига тўғри олиб бориш усулига ўтишга қарор қилди. Корхонанинг ҳисоб сиёсатига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

 

Жамғариш усулидан тўғри олиб бориш усулига ўтишда бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Қарз тўланадиган пайтгача кредиторлик қарзининг тўғри олиб бориш усули билан ҳар ойда қайта баҳоланиши акс эттирилди

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» (салбий курс фарқи)

 

6011-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга чет эл валютасида тўланадиган счётлар»

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар» счётида тўпланган салбий курс фарқи ҳар ойда (2017 йил охиригача 100 минг сўмдан (1 200 / 12) тенг улушларда) ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилди

 

9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» (салбий курс фарқи)

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

 

 

Надежда ГУШЧИНА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1839 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика