Norma.uz

Такрорий инструктаж: ўтказиш даврийлиги

 

Ходимлар билан даврий инструктажни ҳар чоракда эмас, балки Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларни текширишни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низом асосида 6 ойда бир марта ўтказиш мумкинми?

А.Умаров.

 

– Ишчилар учун, малакаси ва иш стажидан қатъи назар, ишлаган ҳар 6 ойида камида бир марта меҳнат муҳофазаси бўйича инструктаж ўтказилиши зарур (АВ томонидан 14.08.1996 йилда 272-сон билан рўйхатдан ўтказилган Намунавий низомнинг 12-банди).

Бироқ Барча касблардаги ишчилар учун меҳнат муҳофазасига доир намунавий йўриқноманинг (АВ томонидан 7.01.2000 йилда 870-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомга 6-илова) 1-бандига мувофиқ, ишчи учун 3 ойда камида 1 марта меҳнат муҳофазаси ва билимларини текшириш юзасидан такрорий инструктаж ўтказилади.

Кейинги норматив-ҳуқуқий ҳужжат, унга изоҳда кўрсатилганидек, тавсия тусига эга бўлгани сабабли даврий инструктаж 6 ойда камида 1 марта албатта ўтказилиши шарт деб ҳисоблаймиз.

Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади. Агар вояга етмаган шахслар билан инструктаж ўтказилмаган бўлса, жарима миқдори ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорни ташкил этади (МЖТКнинг 49-моддаси).

Бундан ташқари, иш берувчи ходимга унинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлайди (Қоидалар, ВМнинг 11.02.2005 йилдаги ­60-сон қарорига 1-илова). Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши учун масъул бўлган шахс ЖКнинг 257-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

 

Эркин Ҳосилов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1627 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика