Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 32 / Паспорт масалалари

Жарима тўлайсиз

 

Green Card бўйича АҚШдаман. 2010 йил апрелда келганман, 2015 йил июнда эса 45 ёшга тўлганим сабабли паспортнинг амал қилиш муддати ўтди. Доимий яшашга рухсатномани расмийлаштиришга улгураман деб ўйлагандим, бироқ режам амалга ошмади. Айни пайтда оилам АҚШда доимий яшашга рухсатнома асосида яшайди, ҳамма янги паспорт олиб бўлган. Менинг фақат битта йўлим бор – Нью-Йоркда сертификат олиб, Ўзбекистонга паспорт олишга боришим мумкин. Эски паспорт Ўзбекистонга (Самарқанд, Самарқанд вилояти) қанча вақтда етиб боради? 5 йилдан ортиқ вақтдан буён Ўзбекистондан ташқарида бўлганлигим муносабати билан паспорт олиш ва Ўзбекистондан чиқишда муаммога тўқнаш келмайманми?

С.К.

 

– Муддати ўтган паспортингизнинг яшаш жойидаги паспорт столига келиш муддати қайтиб келишга сертификатнинг амал қилиш муддатига тенг – 1 ойдан ошмайди (АВ томонидан 17.06.1998 йилда 448-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқнома).

Агар паспорт олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар шубҳа туғдирса (қайтиб келишга сертификатни олиш ҳолатларига қараб), ЎзРнинг АҚШдаги Элчихонасида сизга нисбатан 1 ой давом этадиган тегишли текширув ўтказишлари мумкин. Зарурат туғилганда эса – 6 ойгача (Йўриқнома, ИИВнинг АВ томонидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғига 1-илова).

ИИВда ёки ТИВда ваколатли органларнинг чет элда бўлган вақтингизда келган мамлакат қонунларини бузганлигингиз (қонун бузилишлари рўйхати тегишли органлар томонидан белгиланади) тўғрисидаги ахбороти, шунингдек боришингиз мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатадиган ахбороти мавжуд бўлса – ахборот ҳисобга олинган кундан бошлаб 2 йил ўтгунга қадар чет элга бориш ҳуқуқингизни чеклаш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин (Тартиб, ВМнинг 6.01.1995 йилдаги 8-сон қарорига 1-илова).

Шубҳасиз, Ўзбекистон Республикаси паспорт тизими қоидаларини бузгансиз, ундаги паспорт столида паспорт алмаштираётганингизда ҳақиқий бўлмаган паспортдан фойдаланганингиз учун маъмурий жазо – ЭКИҲнинг 1/2 қисмидан 3 бараваригача миқдордаги жарима қўллайдилар (МЖТКнинг 223-моддаси).

 

 

Картотека ёрдам беради

Онам Green Card ютиб олди, бироқ 8 йил аввал туристик виза бўйича Америкага бориб келгани сабабли Америка визасини ололмаяпти. Кўрсатилган муддатда чиқиб кетган, виза режимини бузмаган. 2012 йилда ёши сабабли паспортини алмаштирган. Ксеронусхалар ҳам, чипта ҳам – ҳеч нима сақланиб қолмаган. Элчихонада виза ва АҚШдан чиққанлиги ҳақида муҳрлар қўйилган эски намунадаги паспортни тақдим этишни талаб қиляптилар. Паспорт столида ҳеч қандай маълумот бермаяптилар. Эшитишимча, архив (Тошкентда) бор бўлиб, ахборот 5 йил сақланар экан. Қандай йўл тутиш кераклигини маслаҳат берсангиз.

Наталия Н. Тошкент ш.

 

– Фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси ўзгариши ва бошқа сабабларга кўра топширилган паспортлар, ҳарбий-таълим муассасаларига ўқишга кирганларнинг, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққанларнинг, топиб олинган, ўрнига янгилари берилган, вафот этганларнинг, шунингдек тўлдириш пайтида бузиб қўйилган паспортлар ойига камида 1 марта далолатнома бўйича йўқ қилинади. Унда эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади, паспорт серияси ва рақами қирқиб олиниб, 2-сон шаклдаги махсус дафтарга ва йўқ қилиш далолатномаларининг ўчирилган паспорт тўғрисидаги ёзув ёнига ёпиштирилади.

1-сон шаклдаги аризада паспорт йўқ қилинганлиги тўғрисида белги қўйилади, сана (ой, йил) қайд этилади, йўқ қилиш сабаби ва далолатнома рақами кўрсатилади.

Агар йўқ қилинаётган паспортлар бошқа орган томонидан берилган бўлса, ушбу органга 8-сон шаклдаги хабарнома юборилади, унинг асосида 1-сон шаклдаги аризада паспорт қачон, ким томонидан йўқ қилинганлиги ва йўқ қилиш сабаби кўрсатилади, шундан кейин ариза амалдаги картотекадан олиб қўйилади ва архивга жойлаштирилади.

Берилган эски намунадаги паспортларга 1-сон шаклдаги аризалар асос сифатида ички ишлар органларининг келиш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати бўлинмаларида махсус картотекаларда алфавит тартибида сақланади.

Сўровномаларни бажариш, нусхалар олиш учун ва бошқа зарур ҳолларда уларни картотекалардан вақтинча олишга рухсат берилади. Уларни бошқа хизматлар ва органларнинг ходимларига бериш ёки сўровномаларга кўра жўнатиш тақиқланади.

Онангизнинг эски намунадаги паспорти юқорида кўрсатилган тартибда йўқ қилинган. У ҳақдаги маълумотлар 1-сон шаклдаги карточкада (паспорт берилганлиги тўғрисидаги аризада) сақланади, унда паспорт эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган жойи, туғилган санаси, никоҳи қайд этилганлиги, паспорт серияси, рақами ва уни берган орган тўғрисидаги ахборот мавжуд. Бундан ташқари, ушбу карточкага эгасининг фотосурати ёпиштирилган (698-сон Йўриқнома).

Онангиз ариза-анкетада қайд этган мамлакатни кўрсатган ҳолда хорижга чиқиш учун рухсат берувчи ёзув ушбу бўлинмада расмийлаштирилганлиги ҳақида маълумотнома беришни сўраб паспорт столига мурожаат қилишни тавсия этамиз.

Давлат чегарасини кесиб ўтганлик ва АҚШга чиққанлик тўғрисидаги паспортдаги қайдлар масаласида ЎзР МХХ ҳузуридаги Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитасига мурожаат қилиш мумкин, у ерда фуқароларнинг кириши-чиқиши ҳақидаги маълумотлар сақланади.

 

 

Тасдиқлаш учун маълумотнома

2005 йилда 13 ёшимда оилам билан Беларусга доимий яшаш учун кўчиб кетганман. Консуллик ҳисобига турмаганмиз. Биринчи марта паспорт столида яшаш учун гувоҳномани метрика асосида олганман, кейин эса уни узайтириш учун паспорт талаб қила бошладилар. «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддаси бўйича ЎзР фуқаролигини йўқотганлигим тўғрисидаги ҳужжатни олишим мумкинми? Буни қандай амалга оширса бўлади? 

Е.Голевич.

 

– Бунинг учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасасига анкета-ариза тақдим этишингиз зарур, уни аввалги яшаш жойингиздаги ИИБга жўнатадилар.

15 кун давомида мулкий мажбуриятлари, иши ёки ўқиши мавжудлиги, судланганлиги, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш санаси текширилади.

«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун кучга кирганидан кейин, яъни 1992 йил 28 июлдан кейин бошқа мамлакатга доимий яшаш учун чиқиб кетган шахсларга белгиланган намунадаги тегишли маълумотнома расмийлаштирилади.

Маълумотнома ИИБ бошлиғи томонидан имзоланади, гербли муҳр билан тасдиқланади, келиб тушган анкета-ариза рақами билан рўйхатдан ўтказилади ҳамда ариза берувчига топширилади ёхуд ТИВга жўнатилади. Сўнгра маълумотномалар чет элда яшовчи шахсларга топшириш учун ЎзР ТИВга жўнатилади (Тартиб, ИИВ ва ТИВнинг АВ томонидан 27.10.1998 йилда 513-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғига 1-илова).

 

 

Кўп йил ўтибди

1999 йил сентябргача Учқудуқда яшаганман, у ерда пропискадан ўтганман. Турмушга чиқиб, фамилиямни ўзгартирдим. Айни пайтда Россия Федерациясида яшайман. 1999 йил сентябргача Учқудуқда прописка қилинганлигим ҳақидаги маълумотлар қайд этилган маълумотномани қандай қилиб олишим мумкин?

Е.Сонеева.

 

Прописка тўғрисидаги маълумотларни манзилга келиш (кетиш) варақалари бўйича олиш мумкин. Улар келиш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати бўлинмаси (манзил-маълумотлар бюроси) картотекасида сақланади. Келиш ёки кетиш янги варақаси келиб тушганда эскиси олиб қўйилади ва йўқ қилинади.

Кетиш варақаси амалдаги картотекада 3 йил, сўнгра архивда 3 йил сақланади. 6 йил ўтгач, у йўқ қилинади. Фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартирган фуқароларнинг кетиш варақалари картотекада 20 йил сақланади, кейин эса йўқ қилинади (698-сон Йўриқноманинг 44-банди).

 

 

Йўриқномага мувофиқ

Францияда ўқийман. Паспортимни йўқотиб қўйдим. Ўзбекистон Элчихонасида айтишларича, паспортни тиклаб бермас эканлар, ҳолбуки бошқа мамлакатларда ушбу амалиёт қўлланади. Менга айтишларича, бунинг учун Ўзбекистонга қайтишим керак экан. Ҳақиқатан ҳам Элчихонада янги паспорт олиш мумкин эмасми?

А.Ф.

 

– Аввало консуллик рўйхатига олинган бўлишингиз керак (Низомнинг 53-банди, 5.01.2011 йилдаги ­ПФ-4262-сон Фармонга 1-илова). Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига хорижда паспортингизни йўқотганлигингиз ҳақида ариза беришингиз шарт. Сизга бу ҳақда белгиланган намунадаги маълумотномани (3-сон шакл) беришлари лозим.

Фуқаро паспортини йўқотганда уни йўқотганлик тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб 1 ой ичида белгиланган тартибда янгиси берилади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги консуллик муассасасида вақтинча консуллик рўйхатига олинган бўлсангиз, шунингдек мамлакатда таълим олиш муносабати билан 6 ойдан ортиқ қонуний равишда турган бўлсангиз, биометрик паспортни йўқотганлигингиз муносабати билан уни Элчихонада олишингиз мумкин (Тартибнинг II бўлими 5-банди, ВМнинг 6.01.1995 йилдаги 8-сон қарорига 1-илова).

Паспортни расмийлаштириш учун қуйидагилар тақдим этилади:

√ белгиланган шаклдаги ариза;

√ 35 х 45 мм ўлчамли фотокарточка;

паспорт йўқотилганлиги тўғрисида маълумотнома;

√ консуллик ва бошқа йиғимлар тўланганлиги ҳақида квитанция (АВ томонидан 11.05.1999 йилда ­726-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқнома).

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1564 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика