Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 32 / Юридик маслаҳатлар

Хусусий уйда ишлаб чиқариш: талаблар ва чекловлар

 

Оилавий корхона 2016 йил ноябрда ташкил этилган. Асосий фаолият тури – макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш. Рўйхатдан ўтган пайтидан бошлаб то шу давргача (ташкил этилаётган даврда) фаолиятни амалга оширмаяпти. Корхона иштирокчиларидан бири якка тартибдаги турар жойини ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун тақдим этишга тайёр.

1. Якка тартибдаги турар жойда макарон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни жойлаштириш мумкинми? Агар мумкин бўлса, корхона уни тақдим этган иштирокчи билан уйни ижарага олиш шартномасини тузиши зарурми?

2. Келгусида корхона ушбу турар жойни ижарага бера оладими?

О.Ведрова, бухгалтер.

 

1

Давсанэпидемназоратнинг хабарига кўра, якка тартибдаги турар жойда нодавлат мулк шаклидаги корхоналар ва ишлаб чиқаришлар (сизнинг ҳолатда макарон маҳсулотлари) ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини жойлаштиришга фақат унинг ҳудудий органлари билан келишувга кўра норматив-техник ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ йўл қўйилади.

Атроф муҳитга зарарли моддалар ажратувчи манбалар ҳисобланган технологик жараёнларга эга корхоналар учун санитария-муҳофаза зоналари белгиланади. Макарон маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар хавфлиликнинг V синфига мансуб (0246-08-сон СанҚНнинг 7.1.8-банди).

Шу муносабат билан якка тартибдаги турар жойда макарон маҳсулотларини ишлаб чиқаришни жойлаштириш имконияти масаласи юзасидан Давсанэпидемназорат туман (шаҳар) органига мурожаат қилишингиз зарур.

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда корхона турар жойдан кўрсатилган мақсадда фойдаланиб, бошқа талаблар билан бир қаторда, маҳсулотни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш пайтида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши шарт бўлади («Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддаси 1-қисми 5-хатбошиси).

Турар жойда ишлаб чиқаришни жойлаштириш учун уни нотурар жой мақомига ўтказиш зарур. Фақат шунда корхонангиз ва унинг иштирокчиси – уй эгаси ижара* (ёки текинга фойдаланиш) шартномасини тузиш ҳуқуқига эга бўлади. Гап шундаки, юридик шахс ижарага берилган уй-жойдан фақат фуқароларнинг яшаши учун фойдаланиши мумкин (ФКнинг 600-моддаси 2-қисми; УЖКнинг ­86-моддаси 1-қисми).

Агар тарафлар нотурар жойни ижарага бериш шартномасини тузсалар, у ёзма шаклда расмийлаштирилади. Уни нотариусда рўйхатдан ўтказиш шарт эмас. Бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган ижарага бериш шартномаси кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади (ФКнинг ­574-моддаси 1, 4-қисмлари).

 

2

Корхона уй эгасининг рухсати билан (бу шартноманинг ўзида қайд этилган бўлиши мумкин) уни иккиламчи ижарага топширишга ҳақли (УЖКнинг 86-моддаси; «Ижара тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси).

 

*Бунда уй мулкдори билан бирга яшаётган вояга етган оила аъзоларининг розилиги талаб этилади (УЖКнинг 25-моддаси 1-қисми).

 

Камол Музаффаров, «Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1687 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика