Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 32 / Хўжалик юритиш қоидалари

Дўкондаги товар кредити

 

МЧЖнинг (ЯСТ тўловчи) асосий фаолият тури – улгуржи савдо (сантехника асбоб-ускуналари). Улгуржи-чакана савдога қайта рўйхатдан ўтказишни режалаштирмоқда. Аҳолининг талабига кўра товарни кредитга сотмоқчимиз. Қонунга мувофиқ, истеъмол кредити бериш Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхона ёки реализация қилувчи ташкилотнинг ҳисобварағига банк томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бироқ бизда импорт товар бор, уни ҳам кредитга сотмоқчимиз.

Аҳолига товарни банкнинг иштирокисиз ўзимиз кредитга бера оламизми ёки бунга лицензия зарурми?

Э.Каримова.

 

Истеъмол товарларини реализация қилувчи ташкилотлар товар истеъмол кредитини сотиб олинган товарлар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш тарзида истеъмолчига беришга ҳақлиИстеъмол кредити тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси). Бунда лицензия бўлиши талаб этилмайди.

Ўз навбатида банклар ва бошқа кредит ташкилотлари сотиб олинган товарлар (хизматлар) ҳақини тўлаш учун пул маблағлари тарзида молиявий истеъмол кредитини беришга ҳақли (Қонуннинг 4-моддаси). Банклар ва бошқа кредит ташкилотларининг молиявий кредит (пул маблағлари) бериши лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланади.

Жисмоний шахснинг истеъмол эҳтиёжлари учун мўлжалланган товарлар (ишлар, хизматлар) истеъмол кредити объекти бўлиши мумкинлиги унинг муҳим шарти ҳисобланади (Қонуннинг 6-моддаси).

У ташкилотнинг ўзи томонидан ишлаб чиқилган ва Қонун талабларига зид келмайдиган истеъмол кредити бериш қоидаларига мувофиқ шартнома бўйича берилади. Кўрсатилган қоидалар ҳамма танишиб чиқиши учун очиқ бўлиши ва уларда кредит бериш шартлари, унинг миқдори, уни бериш муддати, фоиз ставкаси, истеъмолчи тўлаши лозим бўлган тўловлар жадвали тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак (Қонуннинг 7-моддаси).

Истеъмол кредити шартномаси бўйича муносабатларга ФКнинг ­41-бобида (ФКнинг 744–748-моддалари) кўрсатилган қарз ва кредит тўғрисидаги қоидалар қўлланади. Шартномада қуйидагилар назарда тутилган бўлиши лозим:

√ истеъмолчининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти (ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжати) серияси ва рақами ҳамда яшаш жойи;

√ истеъмол кредити берувчи ташкилотнинг номи ва бошқа реквизитлари;

√ истеъмол кредитининг объекти ҳақидаги маълумотлар;

√ унинг умумий суммаси;

√ истеъмолчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усули;

√ фоиз ставкаси;

√ истеъмол кредити берувчи ташкилот талаб қилган тақдирда, сотиб олинган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қийматини олдиндан тўлаш учун бўнак миқдори;

√ истеъмол кредити бериш ҳамда унинг суммасини қайтариш тартиби ва муддатлари ҳамда бошқа зарур ахборот (Қонуннинг 10-моддаси).

Сизнинг ҳолатда шартнома оддий ёзма шаклда тузилади, бироқ тарафлардан бирининг талаби бўйича нотариал тартибда тасдиқланиши мумкин (Қонуннинг 11-моддаси).

Истеъмолчи истеъмол кредити олиш учун кредит буюртмасини ва ўз даромадлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бошқа ҳужжатларни уни берувчи ташкилотга тақдим этади.

Кредит буюртмасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

√ истеъмолчининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти (ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжати) серияси ва рақами ҳамда яшаш жойи;

√ истеъмол кредитининг объекти;

√ истеъмол кредитининг муддати;

√ истеъмолчининг фаолият тури ва даромадлари;

√ истеъмолчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усули (Қонуннинг 8-моддаси).

Истеъмолчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши:

√ банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати;

√ учинчи шахсларнинг кафиллиги;

√ мол-мулк ва қимматли қоғозлар гарови, шу жумладан гаров депозити, банкларнинг омонат сертификатлари;

√ қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа усуллар билан таъминланиши мумкин.

Истеъмолчининг даромадлари ҳажми, шунингдек шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишининг истеъмолчи томонидан тақдим этилган таъминоти истеъмол кредити суммасини қайтариш ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун етарли бўлиши керак (Қонуннинг 17-моддаси).

 

Лайло Ашурова,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1569 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика