Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 32 / Хўжалик юритиш қоидалари

Сақланаётган товар лицензия асосида етказиб берилади

 

«А» ташкилоти (сақловчи) «В» ташкилотига (юк топширувчи) сақлаш хизматларини кўрсатади. «В» ташкилотининг талабига кўра «А» ташкилоти товарларни «D» ташкилотига (товарларни олувчи) беради. Шунингдек «А» ташкилоти унга масъул сақлаш учун берилган товарларни «D» ташкилотининг филиаллари манзилларига етказиб бериш билан шуғулланади.

Бу ҳолда «А» ташкилоти «В» ташкилотининг товарларини ташиш учун лицензия олиши керакми?

Сақлаш шартномасида «А» ташкилоти «В» ташкилотининг талабига кўра товарларни «D» ташкилотига «А» ташкилотининг транспортида етказиб беришини ва етказиб беришга доир барча харажатлар сақлаш хизматлари суммасига киритилишини кўрсатиш мумкинми?

МЧЖ бухгалтери.

 

Ҳа, лицензия олиши зарур, сабаби «А» ташкилоти (сақловчи) ҳақиқатда ўз омборидан «Д» ташкилотининг (олувчи) филиалларига юк ташиш хизматларини кўрсатади.

Автомобиль транспортида юк ташиш учун лицензия олиш лозим.

Қуйидагиларга лицензия олиш талаб этилмайди:

√ аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйган табиий офатлар, эпидемиялар, йирик авариялар оқибатларини тугатиш ҳамда Ҳукуматнинг қарорлари бўйича авария-қутқариш ва тиклаш ишлари амалга оширилиши ва мурувват юклари етказиб берилиши талаб этилиши билан боғлиқ ташишларни амалга оширишга;

√ Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва муассасаларига, башарти мазкур қарорларда фаолиятнинг ушбу турларини амалга ошириш назарда тутилган бўлса (Низомнинг 2-банди, ВМнинг 14.07.2006 йилдаги 138-сон қарорига 1-илова).

«В» компаниясининг (юк топширувчи) товарини «А» компаниясининг омборида сақлаш учун улар ФКнинг ­51-боби талабларига мувофиқ омонат сақлаш шартномасини тузишлари зарур.

ФКда белгиланган омонат сақлаш қоидаларида сақловчининг сақланаётган товарни юк топширувчига ёки учинчи шахсларга етказиб бериш мажбуриятлари белгиланмаган. Шу сабабли сақловчи учун юк ташиш – лицензиялашни талаб этадиган мустақил фаолият тури.

Товарни сотувчи етказиб берганда лицензиялаш масаласи ўзгача ҳал этилади. ФКга мувофиқ, олди-сотди ёки товарни етказиб бериш шартномаларида сотилган товарни харидорга (юк олувчига) етказиб бериш тўғрисидаги қоидалар назарда тутилган.

Сиз алоҳида юк ташиш шартномасини тузишингиз ёки омонат сақлаш шартномасига сақловчининг товарни етказиб бериш мажбуриятини киритишингиз мумкин. Кейинги ҳолатда аралаш шартнома тузилган бўлади. Унга нисбатан омонат сақлаш тўғрисидаги қоидалар ҳам, ташиш тўғрисидаги қоидалар ҳам қўлланади (ФКнинг 354-моддаси). Яъни аралаш шартнома доирасида амалга ошириладиган ташиш фаолияти ҳам, алоҳида шартнома бўйича фаолият сингари, лицензияланиши керак.

 

Абдураҳмон Бахтиев,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1227 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика