Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2017 год / № 32 / Хўжалик юритиш қоидалари

Классификатор ёрдам беради

 

Машиналар учун дарпардалар тайёрлайдиган ишлаб чиқаришни очмоқчимиз. Дарпардаларда буюртмачиларнинг логотипини, шунингдек реклама қилаётган маҳсулотини тасвирлашни режалаштиряпмиз.

Бу реклама ҳисобланадими, у билан шуғулланиш учун қандай ҳужжатлар (патент, лицензия ва ҳ.к.) зарур? Ушбу ишлаб чиқариш фаолиятнинг қандай турига киради?

Е.Полевина.

 

– Агар юридик шахс мақомига эга бўлган хўжалик юритувчи субъект автомашиналар учун дарпардалар тайёрлаш билан шуғулланаётган бўлса, ушбу фаолият кийимдан ташқари тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга1 киради (ИФУТ коди – 13.92.0). Бундай маҳсулотлардаги босма (буюртмачининг логотипи ва маҳсулоти тасвирини тушириш) мазкур Таснифлагичнинг 18.12-синфига (18.12.0-«Матбаа фаолиятининг бошқа турлари» кичик синфи) киради2.

Бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида буюртмачи, унинг маҳсулоти, шу жумладан товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ҳақида машиналар учун дарпардалар воситасида тарқатиладиган ахборот реклама ҳисобланади. Бинобарин, ушбу дарпардаларга буюртмачининг логотипини ва маҳсулоти тасвирини тушириш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар ИФУТнинг 73.1-«Реклама фаолияти» гуруҳидаги 73.11-«Реклама агентликлари» синфига3 киритиладиган рекламани жойлаштириш ҳисобланади.

Аралаш фаолият юритилиши аён. У лицензияланмайди.

Айни пайтда матбаа фаолиятини амалга ошириш учун ЎзАААда рўйхатдан ўтиш (гувоҳнома олган ҳолда) ва ИИВда ҳисобда туриш зарур (Низомнинг 5–7-бандлари, ВМнинг 27.12.2002 йилдаги 454-сон қарорига 1-илова).

Матбаа корхонаси сифатида босма маҳсулотларни реализация қилишдан тушган тушумнинг 1%ини Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фонди фойдасига ажратишингиз керак бўлади (26.02.2010 йилдаги ПҚ-1292-сон қарорнинг 4-банди). 

Реклама масаласида буюртмачи (реклама берувчи) сизнинг талабингизга биноан реклама ахборотининг ишончлилигини тасдиқловчи ҳужжатларни, маҳсулотни ёки реклама берувчининг ўзини реклама қилаётганда тегишли лицензияни (агар фаолият лицензияланиши зарур бўлса) («Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси 2-қисми 2, 3-хатбошилари), агар реклама қилинаётган маҳсулот мажбурий сертификатланиши керак бўлса, мувофиқлик сертификатини тақдим этиши шарт (АВ томонидан 6.04.2001 йилда 1024-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 32-банди, 40-банди «б» кичик банди).

Буюртмачилар билан шартномада машиналар учун дарпардалар тикканлик ҳамда уларда буюртмачининг реклама қилинаётган маҳсулоти ва логотипини тасвирлаганлик учун тўлов суммасини алоҳида кўрсатишни тавсия этамиз.

Якка тартибдаги тадбиркорлар юридик шахслар сингари дарпардалар тикиш, шунингдек рекламани ишлаб чиқиш ва жойлаштириш билан шуғулланишлари мумкин (Рўйхатнинг 9, 47-бандлари, ВМнинг 7.01.2011 йилдаги ­6-сон қарорига 1-илова).

 

Камол Музаффаров,

«Norma Online» етакчи эксперти.

 


1ИФУТ гуруҳларига изоҳлар, 13.92-синфга қаранг.

2Ўша ердаги 18.12-синфга изоҳларга қаранг.

3Ўша ердаги 73.11-синфга изоҳларга қаранг.

Прочитано: 1398 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика