Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 32 / Божхона

Жўнатмаларда 87 млн, контейнерда эса 4 млрд сўмлик!

 

Амалдаги тартибларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш, яъни товарлар, уларнинг божхона режими ва бошқалар ҳақида божхона мақсадлари учун зарур бўлган белгиланган ёзма, оғзаки ёки бошқа шаклдаги маълумотларни бермаслик ёхуд нотўғри маълумотлар бериш белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга асос бўлади.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари ана шундай маълумотларни сохталаштиришга доир уринишларнинг бир нечтасини фош қилиб, катта миқдордаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйишди.

● «Чуқурсой техник идора» чегара-божхона постида Хитойдан Фарғона вилоятида фаолият юритувчи «Яхши Ният Замин Файзи» МЧЖ номига келтирилган 2 та темир йўл контейнери юк эгаси ва холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Кўрик давомида йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 28 минг донадан ортиқ адёллар, 12 700 дона электр ҳисоблагич, 183 минг дона компакт дисклар, ошхона идишлари, маиший техника буюмлари, кийим-кечаклар – жами 21 турдаги 4 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Тошкент транспорт прокуратурасига юборилди ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

● Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Бошпочтампт» ТИФ божхона постида пойтахтимизда фаолият юритувчи «International postal and courier» МЧЖ шаклидаги курьерлик ташкилоти ходимларининг қинғирликлари ҳам фош қилинди.

Ушбу ташкилот орқали республикамизга келтирилган 2,5 тонналик 46 та почта жўнатмаси божхона назоратидан ўтказилганда курьерлик ташкилоти ходими Д.А. ва унинг 2 нафар шериги бевосита божхона назорати зонасида жиддий қонунбузарликка қўл уришган: божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган 46 та почта жўнатмаларидан 36 таси божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида яширилган. Божхоначиларнинг зийраклиги оқибатида 87 млн сўмдан ортиқ товар-моддий бойликларнинг республикамиз ҳудудига яширинча олиб кирилишига чек қўйилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан айбдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг ­182-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Тошкент шаҳар

божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1527 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика