Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 32 / Солиқ солиш

Устав фонди оширилганда ҚҚС

 

«А» корхонаси (ЯСТ тўловчи) бинони капитал таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар учун «В» корхонаси олдида кредиторлик қарзига эга. Ишларнинг қиймати ҚҚСни ўз ичига олади. Унинг муассисларидан бири («С» корхонаси) устав фондига ҳисса ҳисобидан қарзни сўндиради.

Бажарилган ишлар (хизматлар) бўйича ҚҚС суммаси муассиснинг устав фондига ҳиссаси суммасига киритиладими?

Я.Раҳмонов, МЧЖ бош бухгалтери.

 

ҚҚС тўловчи корхоналар бажарилган ишлар учун ҳисобварақ-фактураларни ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда тақдим этадилар (Солиқ кодексининг ­222-моддаси). Буюртмачи корхоналар солиқ солиш тизимидан қатъи назар бажарилган ишлар ҳақини ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда тўлайдилар. Шу сабабли буюртмачи корхонанинг кредиторлик қарзи ҳам ҚҚСни ўз ичига олади.

Тегишинча, агар «С» таъсисчи корхонаси «А» корхонасининг «В» корхонаси олдидаги кредиторлик қарзини УФга ҳиссаси ҳисобидан сўндирса, қарз суммасидаги ҚҚС ҳам УФдаги ҳисса суммасига киритилади.

Агар мажбуриятдаги шахсларнинг ўзгариши расмийлаштирилса, «С» таъсисчи корхонаси «А» корхонасининг «В» корхонаси олдидаги кредиторлик қарзини сўндиришга ҳақли бўлади (ФКнинг 23-боби). Бу «А» корхонасининг қарзини «С» таъсисчи корхонасига ўтказиш шартномаси бўлиши мумкин.

Қарзни ўтказишни расмийлаштираётганда кредиторлик қарзи юзага келишига асос бўлган асосий шартнома шаклига риоя этиш зарур (ФКнинг 320, 322-моддалари).

Жамиятни таъсис этишда устав фондига ҳиссаларни киритиш тартиби, миқдори, усуллари ва муддатлари таъсис шартномасида белгиланади. Устав фондига пул кўринишида бўлмаган ҳиссаларнинг пулдаги баҳоси МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан бир овоздан тасдиқланади («Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 12, 15-моддалари).

Шу тариқа, МЧЖ иштирокчисининг ҳиссаси ҳисобидан инобатга олиниши лозим бўлган сумма МЧЖнинг барча иштирокчилари билан келишилган бўлиши шарт.

Даъво муддати ўтган талабларни ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмайди (ФКнинг 344-моддаси).

 

Анжелика НАМ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1482 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика