Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 32 / Солиқ солиш амалиёти

Курс фарқи – зарарга

 

Корхонамиз импорт контракти ҳақини тўлаш учун тижорат банкидан валютани 1 АҚШ доллари учун 8 100 сўмдан сотиб олди. Валютани сотиб олиш пайтида Марказий банк курси 4 014,5 сўмни ташкил этган эди. Валюта сотиб олинган курс – 8 100 сўм билан Марказий банк курси – 4 085,5 сўм ўртасидаги фарқни (8 100 – 4 014,5) ҳисобда қандай акс эттириш лозим? Ушбу фарқ фойда солиғи ва ЯСТни ҳисоблашда қандай акс эттирилади?

Д.Ҳакимзода, бош бухгалтер.

 

– Сиз Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган) амал қилишингиз лозим.

МБ курси бўйича валюта қиймати (4 014,5 сўм) билан валюта солиб олинган курс (8 100 сўм) ўртасида юзага келган фарқ Низомнинг 9-бандига мувофиқ курс фарқи деб тан олинади. У ҳисобда 9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» счётида акс эттирилади.

 

МИСОЛ. Корхона $1 учун 8 100 сўм курсида 81 000 минг сўмга валюта сотиб олди. Сотиб олиш санасида МБдаги доллар курси $1 учун 4 014,5 сўмни ташкил этди.

МБ курси бўйича валюта қиймати – 40 145 минг сўм (10 000 х 4 014,5) билан валюта учун ҳақиқатда тўланган сумма – 81 000 минг сўм (10 000 х 8 100) ўртасидаги фарқ (40 855 минг сўм) корхонанинг зарари ҳисобланади.

 

Ҳисобда валютани сотиб олиш операциялари қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Хорижий валютани сотиб олиш учун сўм ўтказилди (шартли равишда)

 

83 000

 

5530

 

5110

 

Хорижий валюта ЎзР МБ курсидан юқори курсда сотиб олинди (81 000 – 40 145)

 

40 145

40 855

5211

9620

5530

 

 

Фойда солиғини ҳисоблаш чоғида қуйидагиларни инобатга олиш лозим:

√ агар корхонада бошқа операциялар бўйича ижобий курс фарқи мавжуд бўлса, Солиқ кодексининг 132-моддаси 13-бандига асосан уни корхонанинг жами даромадига киритиш зарур;

√ салбий курс фарқи, шу жумладан хорижий валютани сотиб олиш чоғида юзага келган фарқ чегириладиган харажатларга киритилади (Солиқ кодексининг 145-моддаси 43-банди).

ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага курсдаги ижобий ва салбий фарқлар ўртасидаги сальдо киритилади. Салбий курс фарқи суммаси ижобий курс фарқи суммасидан ортиқ бўлган тақдирда ошиб кетган сумма солиқ солинадиган базани камайтирмайди (Солиқ кодексининг ­355-моддаси).

 

Жавобни «Norma Ekspert»
мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 1907 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика