Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 32 / Амалий бухгалтерия

Автомобиль пасайтирилган қийматда кирим қилинган бўлса...

 

Кичик корхона (ЯСТ тўловчи) 2016 йилда хизматда фойдаланиш учун «Газель» автомобилини 12 200 000 сўмга сотиб олди. Йўл жамғармасига – 1 254 211,2 сўм, давлат божи – 13 024 сўм, рақамни рўйхатдан ўтказганлик учун – 234 432 сўм тўланди. 2016 йилда АВни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатлар 9420-«Маъмурий харажатлар» счётига киритилган, бошланғич қиймат эса фақат АВ нархидан ташкил топган. Асосий фондлар охирги марта 1.01.2016 йилдаги ҳолатга кўра қайта баҳоланганлиги сабабли ушбу автомобиль ҳали қайта баҳоланмаган эди.

АВнинг бошланғич қиймати бўйича ўтган йилда йўл қўйилган хатони қандай тузатиш мумкин? Ўтган йил учун амортизация қандай қилиб қўшимча ҳисобланади?

А.Урдашева, МЧЖ бош бухгалтери.

 

– АВнинг бошланғич қийматини тузатиш учун хато суммаси жиддий ёки жиддий эмаслигини аниқлаш зарур. Тузатувчи проводкалар шунга боғлиқ бўлади.

Жиддий хатолар – жорий даврда аниқланган хатолар бўлиб, улар шу қадар муҳим бўладики, олдинги даврлар учун тузилган молиявий ҳисоботлар ишончли деб ҳисобланиши мумкин эмас (АВ томонидан 27.08.1998 йилда 484-сон билан рўйхатдан ўтказилган 3-сон БҲМСнинг 5-банди).

Хатонинг жиддийлиги мезонини корхона мустақил равишда белгилайди ва корхонанинг ҳисоб сиёсатида акс эттиради.

Агар жиддий хатога йўл қўйилган бўлса, йил бошидаги тақсимланмаган фойда сальдосини ўзгартириш йўли билан ҳисоб ва молиявий ҳисоботда унга тузатиш киритилади. Бир вақтнинг ўзида актив қийматига тузатиш киритилади.

Жиддий бўлмаган хатоларни тузатиш ҳисобот давридаги даромадлар (харажатлар) таркибига киритилади.

Бухгалтерия маълумотномаси тузатувчи проводкалар киритишга асос бўлади. Унда тузатишларни киритиш сабаби, хатоларнинг барча оқибатлари, тузатилиши лозим бўлган счётлар кўрсатилган бўлиши керак.

Сотиб олинган асосий воситаларнинг объекти бошланғич қиймати бўйича ҳисобга олинади. У сотиб олиш харажатлари, тўланган ва қопланмайдиган солиқлар, шунингдек битимни тасдиқлаш ва ваколатли органларда рўйхатдан ўтказиш харажатларини ўз ичига олади (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 10, 11-бандлари).

 

Сиз қуйидаги тузатувчи проводкаларни қилишингиз зарур:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Жиддий хатога йўл қўйилган бўлса

 

Автотранспортнинг бошланғич қийматида ва ҳисобланган эскириш суммасида ҳисобга олиниши шарт бўлган суммалар акс эттирилди

 

0100-«Асосий воситалар»

 

8720-«Жамғарилган фойда»

 

8720-«Жамғарилган фойда»

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскириши»

 

Жиддий бўлмаган хатога йўл қўйилган бўлса

 

Илгари хато равишда давр харажатларига ҳисобдан чиқарилган АВнинг бошланғич қиймати бўйича харажатлар ҳисобот давридаги бошқа даромадлар таркибига киритилди

 

0100-«Асосий воситалар»

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

Тўлиқ ҳисобланмаган эскириш суммалари давр харажатлари таркибида акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскириши»

 

 

Бухгалтерия ҳисобидаги маълумотларга тузатиш киритганда ўтган даврлар учун молиявий ҳисоботни қайта топшириш керак эмас. Тузатишларни жорий ҳисобот давридаги молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида очиб бериш зарур.

Корхона солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимида эканлиги сабабли тузатилган маълумотлар ўтган йилдаги ЯСТ суммасига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Бинобарин, солиқ ҳисоботини қайта топширишга тўғри келмайди.

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma Online» эксперти. 

Прочитано: 1505 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика